Португалиялик юлдуз бу сафар махсус сўровда Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Габриэль Жезус («Манчестер Сити»), Леандро Троссард («Брайтон»), Тьяго Алькантара («Ливерпуль»), Сон Хюн Мин («Тоттенхэм»), Бруно Гимараэс («Ньюкасл») ва Натан Коллинз («Бернли»)ни орда қолдирди. Маълумот учун, 37 ёшли юлдуз ўтган ой АПЛ доирасидаги 4та ўйинда 5та гол урди. Жумладан, «Норвич» билан учрашувда «хет-трик»ка эришди ва «Арсенал» ҳамда «Челси»га 1тадан гол тортиқ этди.
* Криштиану Роналду жорий мавсум ойнинг энг яхши футболчисига аталган совринни иккичи марта қўлга киритди. 2021 йилнинг сентябрь ойида ҳам айнан португалиялик юлдуз эътироф этилганди.
* Криштиану Роналду Англияда ой лауреати бўлиш бобида «МЮ» рекордчисига айланди. Энди унда бундай совринлар сони 6та. Хуллас, Криш «МЮ»даги фаолияти давомида 5 марта ойнинг энг яхши футболчиси мақомини олган афсона - Уэйн Рунидан ўзиб кетди.
* Криштиану Роналду АПЛ тарихида энг кўп ой лауреати бўлган футболчилар рўйхатида 3-ўринга кўтарилди. Аниқроғи, у бу кўрсаткич бўйича «Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард (6 карра лауреат) билан тенглашиб олди. Олдинда турган «Тоттенхэм» ҳужумчиси Гарри Кейн ва «Манчестер Сити» тарихидаги бош голеадор Серхио Агуэро ҳисобида эса 7тадан соврин бор.
* Криштиану Роналду май ойида ҳам лауреат бўлса, жорий мавсумнинг ўзида АПЛ рекордчилари қаторига қўшилади. Бироқ охирги вақтларда «МЮ»нинг ишлари юришмаётганини инобатга олсак, бу жуда қийин масала.
Дарвоқе, мураббийлар сўровида «нотаниш» Майк Жексон ғолиб чиқди. Чунончи, «Бернли» бошқарувини қўлга олган мутахассис апрель ойидаги 4та ўйинда 3та ғалаба («Саутгемптон» - 2:0, «Вулверхэмптон» - 1:0 ва «Уотфорд» - 2:1) ва 1та дуранг («Вест Хэм» - 1:1) қайд этди. Жексон шу натижалар ўлароқ, Юрген Клопп («Ливерпуль»), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Томас Франк («Брентфорд»)дан кўпроқ балл тўплади.