Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Россия. «Динамо»га қарши ўйинда гол уриб, ЦСКАнинг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишига катта ҳисса қўшган Аббос Файзуллаев РПЛ 11-тури рамзий жамоасидан ўрин олди.
Айтиш керак, «Матч ТВ» ҳамюртимизни кетма-кет 2-марта тур жамоасига қўшди. Файзуллаев «Советский спорт» томонидан РУСТАТ таҳлил гуруҳининг футболчилар индекси асосида шакллантирган ҳафта жамоасига ҳам кирди. Ҳамюртимизнинг «Динамо»га қарши учрашувдаги 75 дақиқалик ҳаракатига 259 балл (индекс кўрсаткичи) берилди.
Франция. Лига 1 доирасидаги «Страсбур» - «Ланс» ўйини (2:2)да 90 дақиқа ишонч билан ҳаракатланган меҳмон жамоа ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Sofascore порталидан 7,1 балл олди. Бу мазкур учрашувда ҳаракатланган ҳимяочиларга берилган энг юқори баҳодир. Умуман, 20 ёшли ҳамюртимизнинг ишончли ўйинлари Францияда кенг эътироф этилмоқда. Мамлакат спорт матбуотида «Ланс» марказий ҳимоячисига қутратли «ПСЖ» томонидан қизиқиш борлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалмоқда. Диққатга сазовор томони, lensois.com сайти томонидан «Ланс»нинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун мухлислар ўртасида ўтказилган сўровда айнан Абдуқодир Ҳусанов ғолиб чиқди. Яна катта устунлик билан. Аниқроқ айтсак, 75,73 фоиз овоз олган ёш футболчимиз жамоа дарвозабони ва сардори Брис Самба (19,24)ни яққол ортда қолдирди. Le11 сайтида эса Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси ҳақида алоҳида мақола ҳам берилди: «Абдуқодир Ҳусанов «Ланс»нинг асосий ҳимоячисига айланиб бормоқда. Мураббийлар ва жамоадошлари унинг ўйинидан хурсанд эканликларини яширишмаяпти. Ёзги трансферлар ойнаси сўнгги кунлари Кевин Дансонинг «Рома»га ўтаётгани маълум бўлди. Тўғри, унинг юрак тизимида муаммо аниқлангач, трансфер амалга ошмай қолди. Дансо «Ланс»га қайтди, аммо аввало, даволаниши лозим эди. Ўша вақт «Ланс» спорт координатори Жан-Луи Лека жамоа мухлисларини хотиржамка чақирди: «Ташвишланманг, бизда Ҳусанов бор. У тайёр». Лека адашмаганди. «Абдуқодирнинг потенциали жуда катта. Ҳозир ўйин амалиётига эга бўлаётгани ўзи учун ҳам, биз учун ҳам жуда фойдали», - деди «Ланс» бош мураббийи Уилл Стилл «Ницца»га қарши ўйиндан сўнг. Ҳусанов ўша ўйинда энг яхши футболчи бўлди. Унинг ривожланаётганини кўриб турибмиз, машғулотларда фаол ишламоқда ва борини бермоқда. Яширмайман, тўп учун курашда ундан сал узоқроқда бўлишга ҳаракат қиламан. Ҳусанов - жуда очиқкўнгил йигит. Ҳозирча у билан гаплашиш қийин. Чунки французчада баъзи ибораларни билади, холос. Муҳими, йигитча футбол лексикасини жуда яхши билади, майдонда барчасини тушунади» - бу «Ланс» ярим ҳимоячиси Адриен Томассоннинг эътирофи. «Ланс» бош мураббийининг айтишича, Абдуқодир хотиржам, кучли ва юқори тезликка эга. Ҳа, йигитча французчада унча яхши гапиролмайди, аммо бу ҳолат унга майдонда халал бераётгани йўқ. «Ҳусановнинг энг яқин дўсти - эквадорлик Жоаннер Чавес. Бироқ улар қандай гаплашишларига ҳалигача тушунмайман!» - дейди кулимсираб Уилл Стилл. «Ланс» дарвозабони Брис Самба ҳам ҳайратда: «Ҳусанов - ҳақиқий монстр. Унинг майдонда қилаётган ишлари баъзида мени қўрқитади.
Эрон. Жалолиддин Машариповнинг клуби - «Истиқлол» раҳбарияти бош мураббий Жавод Некунамга жавоб берди. еҳрон клуби Элит ОЧЛ 2-турида «Ал-Садд»га 0:2 ҳисобида енгилди. Ўзи Некунам «Истиқлол» «Теҳрон дербиси»да «Персеполис»га ютқазганидан сўнг истеъфога чиқишини айтган, фақат бошқарув кенгаши рози бўлмаганди. Жалолиддин Машарипов Эрон Про лигаси 7-туридан ўрин олган «Хавадар» — «Истиқлол» ўйини (1:2)да тўлиқ вақт ҳаракатланиб, жамоасининг биринчи голига ассистентлик қилди. «Фулад» эса меҳмонда «Тракторсози»ни 2:1 ҳисобида енгди. Жамоа дарвозабони Ўткир Юсупов ушбу баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланди ва 80-дақиқада сариқ карточка олди. «Персеполис» вакили Остон Ўруновнинг «Чадормалу»га қарши ўйин (1:0) олдидан чигалёзди машқлари жараёнида жароҳатланиб, таркибдан тушиб қолгани ҳақида олдинроқ хабар берилган эди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789