Эрон Про лигаси, 26-тур: Остон Ўрунов "Нассажи"га яна 2 та гол урди...
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида миллий термамиз аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Европа Суперлигаси ғояси ташаббускорлари ҳамон ҳаракатдалар. Турнир бош директори Бернд Райхарт Die Welt нашри (Германия)га берган интервьюсида янги турнирнинг асосий тамойилларини санаб ўтди.
У жумладан, Суперлига спорт натижаларига асосланишини алоҳида таъкидлади.
Суперлиганинг 10та тамойили
1. Мусобақа спорт натижаларига асосланади.
2. Миллий чемпионатлар - футбол пойдевори бўлади.
3. Рақобат барқарор даромадэвазига ошади.
4. Энг муҳими - футболчилар саломатлиги.
5. Молиявий қоидаларга қатъий амал қилинади.
6. Суперлига жаҳон футболининг энг яхши мусобақасига айлантирилади.
7. Мухлислар учун энг яхши шароитлар яратилади, уларнинг фикри инобатга олинади.
8. Аёллар футболи тўлиқ молиялаштирилади.
9. Суперлигада қатнашмайдиган клубларга йилига 400 млн. евро ажратилади.
10. Европа Иттифоқи қадрият ва қонунлари қитъа футболи асосини ташкил этади.
Европа Суперлигасининг янги талқинига кўра, 60-80та клублар бир неча дивизионга бўлинади. Ҳар бир иштирокчи мавсум давомида камида 14та ўйин ўтказади. Ҳозирча клублар дивизионларга қайси мезон асосида тақсимланиши маълум эмас. Суперлигага чиқиш ва ундан тушиб кетиш тизими ҳам ҳали тасдиқланмаган. Эслатма, ушбу лойиҳа 2021 йили омадсизликка учраганди. Яъни «МЮ», «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси», «Арсенал», «Тоттенхэм», «Барселона», «Реал», «Атлетико», «Ювентус», «Интер» ва «Милан» клублари мухлислар ва УЕФА норозилигидан кейин лойиҳадан чиққанди. Охир-оқибат, «Реал», «Барселона» ва «Ювентус» Суперлига лойиҳаси бўйича УЕФА билан қарийб 2 йил судлашди ҳамда Мадрид суди ўтган ой УЕФА янги лойиҳага қарши чиқишга ҳақли эмаслиги хусусида ҳукм чиқарди.
Бугун Эрон Про лигаси 26-тури доирасида миллий термамиз аъзоси Остон Ўрунов «Персиполис» сафида дубл қайд этди
Хабарингиз бор, Навоийдаги стадион ҳали ҳам тайёр эмаслиги сабабли «Насаф» марказий ўйингоҳида ўтказилган навбатдаги учрашувда томонлар муроса кўчасини танлашди.
Лондоннинг «Арсенал» клуби «Ньюкасл» форварди Александер Исак учун 100 миллион беришга тайёр.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789