"Ювентус" Бен Чилвеллни сотиб олишни режалаштирмоқда
Хабарларга кўра, "Ювентус" "Челси"дан Бен Чилвеллни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки туринликлар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Қозоғистон. ҚПЛ 7-тур ўйини «Тобол» ҳужумчиси Игорь Сергеев учун жуда омадли келди.
Бинобарин, ҳамюртимиз «Актобе»га қарши уй учрашувининг 65-дақиқасида захирадан майдонга тушиб, қутқарувчи ролини бажарди. Аниқроқ ифода этсак, миллий жамоамиз ҳужумчиси 74 ва 86-дақиқаларда рақиб дарвозасини нишонга олиб, 0:2 ҳисобини 2:2га айлантирди. Sports.kz портали шунга мувофиқ, Сергеевни тур рамзий жамоасига киритди. «Игорь Сергеев захирадан майдонга тушиши билан ўйинга муваффақиятли қўшилди. Асосийси, вазиятлардан унумли фойдаланиб, 2та гол урди ва жамоасига дуранг натижани таъминлади», - дея таъриф берилди sports.kz портали легионеримиз ўйинига. Умуман олганда, Сергеев «Тобол» либосидаги 4—ўйинида жами голлари сонини 16тага етказди. Ҳамюртимизнинг ўзи «Актобе» билан учрашувидан кейин клуб расмий сайти журналистлари билан суҳбатда таассуротларини қисқача баён этди: «Мухлисларимиз охиригача қўллаб-қувватлаб туришгани жуда ёқимли бўлди. Улар 0:2 ҳисобида ортда қолаётганимизда ҳам жамоани ташлаб кетишмади. Бундай ёндашув аввало, психологик жиҳатдан жуда муҳим. Улардан миннатдормиз, албатта». Алоҳида таъкидлаш керак, Игорь ҳозирда 4та гол билан чемпионат тўпурари Жоао Пауло (6та гол)ни таъқиб қилмоқда. Бобур Абдухолиқов ва Шаҳбоз Умаровнинг жамоаси - «Ордабаси» ҳам айнан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Шимкентда «Қайрат»га қарши кечган баҳсда Шаҳбоз 64-дақиқагача ҳаракатланиб, ўз ўрнини айнан Бобурга бўшатиб берди. Айни пайт «Ордабаси» 4-ўринда (14 очко) бўлса, «Тобол» 6-қаторда (11 очко). «Ордабаси» бундан олдин мамлакат кубоги 1ғ8 финали биринчи ўйинида «Мақтаарал»ни қабул қилиб, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди. Эътиборлиси, ўша баҳсда Шимкент клубининг голига Бобур Абдухолиқов муалллифлик қилди.
БАА. Азиз ғаниевнинг клуби - «Шабаб Ал-Аҳли» мамлакат чемпионати 24-турида «Ал-Васл»ни қабул қилиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди - 2:2, Мазкур баҳсда тўлиқ вақт ҳаракатланган ҳамюртимизнинг ўйини 7,2 баллга баҳоланди. «Шабаб Ал-Аҳли» муҳим очколарни йўқотганига қарамай, турнир жадвалида 51 очко билан ҳамон пешқадам бўлиб турибди. Айтганча, Дубай жамоаси 23-турда ҳам 2:2 ҳисобига кўнганди. Алоҳида таъкидлаш керак, ғаниев сафарда «Ал-Наср»га қарши кечган учрашувнинг 10-дақиқасида жамоасининг биринчи голида ассист ролини бажарди.
Туркия. «Фотиҳ Қорагюмрюк» Суперлига 31-турида пешқадам «Галатасарой» меҳмони бўлиб, ортга 1 очко билан қайтди. Мезбонлар 80-дақиқадагина ҳисобни 3:3га айлантиришганини алоҳида таъкидлаш керак. «Фотиҳ» таркибидаги вакилимиз Отабек Шукуров бу сафар сариқ карточкалар лимити туфайли «дам» олди. Ҳамюртимиз «Фотиҳ»нинг бундан олдинги учрашувида 72 дақиқа тўп сурган ва сариқ карточка олган, жамоа эса ўз майдонида «Умраниспор»ни 4:2 ҳисобида енгганди.
Россия. РПЛ 24-турида «Крилья Советов»ни қабул қилган «Пари НН» ирода ғалаба эвазига 7та ўйинга чўзилган мағлубиятли сериясига чек қўйди. Иккинчи бўли бошидан майдонда ҳаракатланган жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев фаоллиги билан алоҳида ажралиб турди. «Торпедо» аксинча, «Химки» билан сафар ўйинида навбатдаги мағлубиятни тан олди - 2:4. Жароҳатдан кейин аввалги турда қисқа вақт тўп сурган Ҳожимат Эркинов бу гал захирада қолди.
МФЛ (Биринчи дивизион) 28-туридан ўрин олган «Шинник» - «Алания» ўйинида меҳмонлар ягона гол эвазига ғалаба нашидасини суришди. Владикавказ жамоасидаги легионеримиз Ҳусайн Норчаевга келсак, ҳамюртимиз 59-дақиқада майдонга тушди. Вагиз Галиулин «Нефтехимик»нинг «Акрон»га қарши зафар ўйинида мавсумдаги 4-голини нишонлади. Унинг жамоаси эса 3:0 ҳисобида зафар қучди. 23та ўйинда қатнашган 35 ёшли ярим ҳимоячи ҳисобида 5та самарали узатма ҳам бор. Эътиборлиси, Галиулин 4та гол билан «Нефтехимик»нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди. Турнир жадвалининг 2-понадасида бораётган «Рубин» ҳам сафарда ўйнаб, «Арсенал» (Тула)дан 3 очко тортиб олди. Бироқ ҳаммасини ягона гол ҳал қилган баҳсда жамоадаги легионерларимиз Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиев четда қолишди.
Италия. «Сампдория» - «Специя» («А» серия 31-тури) учрашувида кучли томон аниқланмади - 1:1. Меҳмон жамоа бош мураббийи Леонардо Семпличи баҳс давомида таркибда 5та ўзгариш амалга оширди, бироқ Элдор Шомуродовга имконият тақдим этмади.
Беларусь. Абдуқодир Ҳусанов 90 дақиқа ўйнаган ва пенальтидан гол урган учрашувда «Энергетик-БГУ» амалдаги чемпион - «Шахтёр» Сл. олдида куйиб» қолди - 1:4. Минскдаги учрашувда «талабалар» сафидаги яна бир легионеримиз Амирбек Бақоев 46-дақиқадан эътиборан майдонда ҳаракатланди. «Шахтёр» вакили Шаҳзод Убайдуллаев эса яна кўриниш бермади.
Хабарларга кўра, "Ювентус" "Челси"дан Бен Чилвеллни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки туринликлар яқинлашиб келаётган трансфер ойнасида ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
Англиянинг “Челси” ва “Ливерпул” каби футбол гигантлари “Лион” ярим ҳимоячиси Раян Черкини сотиб олмоқчи, дея хабар беради lequipe.fr
Украиналик дарвозабон Андрей Лунин «Интер»нинг қизиқишлар доирасига кирди, деб хабар беради "El Nacional".
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789