Бундеслига "ёпилди" : Сараги саракка, пучаги пучакка...
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
«Атлетико» клуби 10 йилдан бери жамоа дарвозасини қўриқлаб келаётган Ян Облакни трансферга қўйишни режалаштирмоқда.
AS нашри хабарига кўра, мадридликлар маошлар фондини қисқартириш мақсадида ёзда тажрибали голкиперни трансферга қўяди ва Облак бўйича таклифларни ўрганиб чиқишга тайёр. Диего Симеоне Ян Облакнинг ўрнига «Валенсия»нинг грузиялик дарвозабони Георги Мамардашвилини олиб келмоқчи. Ян Облак «Атлетико»га 2014 йилда олиб келинган. Словениялик посбон юлдузлик даврида Европанинг гранд клубларидан чорлов олганди. Бироқ Мадридда қолишни афзал кўрган. Transfermarkt портали 31 ёшли футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Шунингдек, нидерландиялик форвард Мемфис Депай ҳам Симеоненинг кейинги мавсумдаги режаларга киритилмаган. Мадрид клуби Мемфис Депай ва аввал хабар қилинганидек, Италия «А» сериясига қайтишни истайдиган испаниялик ҳужумчи Альваро Марата борасидаги таклифларни тинглашга тайёр. Депай 2023 йилнинг январида Мадридга келганди. 30 ёшли ҳужумчининг «матрасчилар» билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Депай «матрасчилар» сафида 28та ўйин ўтказиб, 9та гол урди ва 2та голли узатмани амалга оширди.
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Хабарингиз бор, бугун Германия чемпионатида мавсум "дарпарда"лари туширилди..
Олдин хабар берганимиздек, бугун Суперлигамизда 8-тур баҳслари бошланди.
Эрнесто Валверде «Атлетик»даги фаолиятини давом эттиради.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789