Лейпциг аэропорти ходимларининг иш ташлаш эълон қилгани сабабли «Реал» клуби самолёти Эрфуртга қўнишга мажбур бўлди. У ердан эса клуб Лейпциггача бўлган 160 километр масофани автобусда босиб ўтишди. Германияда Лейпциг ва Дрезден аэропорти ходимларининг иш ташлаш эълон қилгани оқибатида юзлаб рейслар бекор қилинган. Бунга Mitteldeutsche Airport AG компаниясининг ходимларга 3000 евро компенсация тўлаш ва маошларни ошириш масаласида рад жавоб бергани сабаб бўлган. Касаба уюшмалари чақирувига кўра, аэропорт ходимлари иш ташлаш эълон қилганди.