Льорис Римга кўчиб ўтишга рози

Льорис Римга кўчиб ўтишга рози

«Лацио» «Тоттенхэм» ва Франция термаси кипери Уго Льорис бўйича таклиф юборди.

Футболчининг ўзи ҳам трансферга рози. Лондонда ортиқ франциялик дарвозабонга ишонч билдирилмаяпти, Римда эса «бургутлар» устози Маурицио Сарри бу трансферни шахсан ўзи сўраган. Бу трансферда «Лацио» Чемпионлар Лигасида иштирок этиши ҳам муҳим роль ўйнайди. Льориснинг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган. 36 ёшли голкипер «шпорлар» сафига 2012 йил «Лион»дан кўчиб ўтган. Уго 447 ўйинда майдонга тушиб, 151та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. Ўтган мавсум сардор 31та ўйинда майдонга тушди ва 45та тўп ўтказиб юборди, 9тасида эса дарвозасини дахлсиз сақлади. Transfermarkt портали жаҳон чемпионини 3 миллион еврога баҳоламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.