Хавотирга ўрин йўқ!

Хавотирга ўрин йўқ!

«Реал» ҳужумкор футболчиси ўзининг Килиан Мбаппе, Родриго Гоэс ва Винисиус Жуниор билан муносабатлари совуқ экани ҳақидаги хабарларга раддия билдирди.

«Турли ижтимоий тармоқларда мен билан Мбаппе, Родриго ва Винисиус орасига совуқчилик солишга қаратилган хабарларни кўрдим. Ягона ҳақиқат шуки, биз нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам жуда яхши дўстмиз», - деди Жуд Беллингем. Шунингдек, инглиз юлдузи жамоа мавсум бошида тўқнаш келган энг катта муаммо нимада эканини аниқ тушунтириб берди: «Биз ўйинга қайта мослашишга қийналяпмиз. Тони Крооснинг йўқлиги ўйин ритми ва ҳаракатларимизга таъсир ўтказяпти. Тони ўзига хос ўйинчи эди ва унинг ўрнини босиш имконсиз. Биз бу муаммога бошқа ечим топишимиз, майдон марказидаги бўшлиқни қандай тўлдиришни ҳал қилишимиз талаб этилади». Беллингем «Реал»га 2023 йилнинг ёзида «Боруссия Дортмунд»дан кўчиб ўтганди. Ёш бўлишига қарамай, Жуд жамоада дарров етакчиликни қўлга олди. Англиялик футболчи 43та учрашувда 23та гол ва 14та ассист билан «Реал»нинг Испания чемпионати ва Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.