Лондон клуби келаси мавсумда нуфузли еврокубокда иштирок этмайди ва шу сабаб кўплаб футболчиларнинг маоши 30 фоизга қисқаради. Бу эса атмосферага салбий таъсир қилди, чунки жамоада аввалги раҳбарлик даврида шартнома имзолаган футболчилар ҳам бор. «Челси»даги янги сиёсат Раҳим Стерлинг ва Калиду Кулибалининг трансферларидан кейин кучга кирган, яъни уларнинг маошлари пасаймайди. Манбалардан бири шундай деди: «Бу ҳолат жамоада ҳамжиҳатликка эришишга деярли ёрдам бермайди. Ушбу мавсумдаги ёмон натижалар туфайли молиявий томондан қийналадиган футболчилар бўлади, ҳеч қандай таъсир кўрсатмайдиганлар ҳам». Маълум қилинишича, Тодд Боули даврида «Челси»га келган ёки унинг қўл остида шартномасини узайтирган 19 футболчининг маошлари қисқартирилган.