Гап молиявий активлар, кўчар ва кўчмас мулк ҳақида бормоқда. Элканнинг укаси Лапо, синглиси Жиневра ва клуб президенти Жанлука Ферреро ҳам «солиқ фирибгарлиги» ва «фирибгарлик орқали давлатга зарар келтириш» айбловлари билан тергов қилинмоқда. Маълум қилинишича, Элканлар 2019 йилда бувиси Марелла Караччиоло вафотидан сўнг мулкларни мерос қилиб олишган. Ушбу аёл «Фиат» ва «Ювентус» собиқ эгаси Жанни Аньеллининг аёли бўлган. Элканлар адвокатларининг сўзларига кўра, мулкни мусодара қилиш - ҳимоядагиларни айбдорлигини англатмайдиган стандарт жараён.