Саломон Рондон: "ЖЧ чиптаси - катта натижа, шубҳасиз"
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
Бугунги ўйин олдидан, Ўзбекистонга қарши кечадиган Қирғизистон миллий жамоаси бош мураббийи Максим Лисицин учрашув борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ўйинга режа асосида тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз узоқ сафардан қайтди, тикланиш жараёни ҳам кечмоқда. Ўйинга тайёр бўлиш учун барчамиз бор имкониятимизни ишга соламиз. Рақиб жамоани етарлича ўргандик ва уларда ҳам камчиликлар бор. Ишонаманки, биз эртага мухлисларимизни хурсанд эта оламиз.
Биз майдоннинг иккинчи тарафида кўпроқ ўйнашни истаймиз, аммо унутмаслик керакки, рақиб ҳам шуни истайди. Муваффақиятга эришиш йўлини топишимиз керак. Ўйлайманки, рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар ўйинда гол уриш ва ғалаба қозониш учун имконият бўлади», - дейди қўшни мамлакат бош мураббийи.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги баҳс 10 сентябр куни соат 19:00да бошланади.
***
2-ТУР
10 сентябрь (сешанба)
17:00 КХДР - ҚАТАР
19:00 ҚИРҒИЗИСТОН - ЎЗБЕКИСТОН
21:00 БАА - ЭРОН
1- ТУР ИҚТИБОСИ
- Мураккаб ўйин. Майдон шароити ва ҳолатини ҳисобга олсак, ғалаба қозонганимиздан қувонишимиз керак. Ҳозир ушбу масалани юзага кўтармоқчи эмасман, лекин оддий саволим бор: бундай майдонда жамоадан нима кутмоқдасиз? Шундай шароитда футбол ўсишига қандай умид боғлаш мумкин? Яширишга ҳожат йўқ - Эрон футболи инфратузилмаси энг қуйи поғонада... Меҳди Тареми (Эрон терма жамоаси ҳужумчиси).
«А» гуруҳи жамоалари таркибидаги бош тўпурарлар
Эрон - Сардор Азмун (53та гол)
Қатар - Али ал Моаз (50та гол)
Ўзбекистон - Элдор Шомуродов (40та гол)
КХДР - Сонг Ил Гван (30та гол)
БАА - Фабио Лима (12та гол)
Қирғизистон - Жоэль Кожо (7та гол)
«А» гуруҳи жамоалари таркибидаги бош гвардиячилар
Қатар - Акром Афиф (113та ўйин)
Эрон - Меҳди Тареми (85та ўйин)
КХДР - Сонг Ил Гван (81та ўйин)
БАА - Холид Эйса (78та ўйин)
Ўзбекистон - Элдор Шомуродов (74та ўйин)
Қирғизистон - Қайрат Жиргалбек уулу (74та ўйин)
Европанинг кучли 5та чемпионатидан футболчи жалб этган Осиё терма жамоалари
1. Япония - 12 нафар
2. Ж.Корея - 5 нафар
3. Австралия - 5 нафар
4. Ўзбекистон - 2 нафар
5. Ироқ - 2 нафар
6. С.Арабистони - 1 нафар
7. Эрон - 1 нафар
8. Иордания - 1 нафар
Манба: SamvelKarlenovich
«Эль-Гладиадор» лақаби билан танилган Саломон Рондон Венесуэла миллий жамоаси билан ЖЧ-2026 саралашидан муваффақиятни ўтиб, мамлакат футболи тарихига киришдан умидвор
АПЛ ТАРИХИ (ОХИРГИ 29 МАВСУМ)ДА ҚАЙСИ КЛУБЛАР ҚУЙИГА КЎПРОҚ ТУШГАН?
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789