Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 11-тур ўйинида «Пахтакор» ва «Сўғдиёна» ўзаро тўқнаш келди.
Учрашувда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди. Ўйиндан сўнг «шерлар» устози Максим Шацких ўз фикрларини билдириб ўтди. - Биласизми, биз бундай қуруқ ва сув сепилмаган майдонда ўзимиз хоҳлаган,Европа даражасидаги футболни кўрсата олмаймиз. Ҳакамлар ҳақида гапиришни ёқтирмайман, лекин шунга мажбур бўляпмиз. Негадир икки ўйиндан бери ақлга сиғмайдиган ишлар содир бўлмоқда. Кўриб чиқиб, муҳокама қилиб оламиз. Сиз Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон Чемпионатига боришини хоҳлайсиз, буни кутиб қариб кетасиз. Футболга бўлган бундай муносабат ҳамда бу чемпионат билан мундиални анча кутишингизга тўғри келади. Шунинг учун буни орзу ҳам қилманг. Учрашувнинг 52-дақиқасида ҳакам «Пахтакор» футболчиси Одилжон Ҳамробековга қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Ўйин охирида эса ҳакам «шерлар» футболчиси ўз жарима майдонида қўл билан ўйнади деб топди ва VARга мурожаат қилди. Натижада тошкентликлар дарвозаси томон пенальти белгиланди. «Сўғдиёна» ушбу стандарт вазиятни голга айлантириб, дуранг натижага эришди. **** Суперлига 11-тур қолдирилган ўйинида Жиззахда икки жамоага қарши мардонавор курашган «Пахтакор» 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади, дея ёзмоқда Тошкент клуби расмий сайти. «Ўйинни жамоамиз кескин ҳужумлар билан бошлади ва тезкор икки гол урди. Дастлаб Собирхўжаев 16 метрлардан дарвозани ишғол қилган бўлса, 19-дақиқада Банашакнинг узатмасидан сўнг Черан тўпни дарвозага йўллади. Шундан сўнг жамоамиз нафақат мезбонлар, балки яна бир жамоага қарши ўйнашга мажбур бўлди. Вақт ўтиб боргани сари турли майда ҳолатларда ҳакамлар очиқчасига нотўғри ва жамоамизга қарши қарорлар қабул қилишга ўтишди. Бўлим охирида Колакович боши билан тўп киритди. 52-дақиқада тўп учун рақиб билан курашда Ҳамробеков Саломовнинг устига тушди. Бу ҳолатда у рақибга нисбатан атайин қўполлик қилмади. Ернинг тортиш кучига кўра, ҳавога кўтарилган инсон яна ерга қайтиб тушади, учиб кета олмайди. Ҳакам эса айнан майдонга қайтиб тушиш чоғида рақибни босиб олган Одилни майдондан четлатди. Кейинчалик мезбонлар кўп марта футболчиларимизга нисбатан қўполлик ишлатган вазиятларда ҳакамлар буни кўрмай қолишди. Бу даражада яққол ҳолатларни кўрмаган ҳакамларга кўриш қобилиятини яхшилашни маслаҳат берамиз. Бир вазиятда Чераннинг зарбасини ҳимоячи бир уринишда икки марта қўли билан қайтарди, бу жарима белгилашга етарли эмас экан. Черан урган гол бекор қилинган вазиятда эса офсайд қай тариқа қайд этилгани кўпчилик учун қизиқ саволга айланди. Ўйин якунида иккинчи бўлимга етти дақиқа қўшиб берган ҳакам 13-дақиқада (!) дарвозамиз сари пенальти белгилади. Бу вазиятда у Алибоевни қўли билан ўйнаган деб топди. Фикримизча, 13-дақиқада бўлмаса, 39-дақиқада барибир бу пенальти белгиланарди. Худди Қўқондаги ўйинда бўлгани сингари рақиб пенальтидан ҳисобни тенглаштириши билан ўйин вақти бирданига тугаб қолди. Бу ҳолат ҳеч кимни ҳайрон қолдирмайдиган воқеага айланди. Чунки у барқарор, одатий рўй берадиган ҳолат даражасига етди. Қизил карточка, бекор қилинган гол, пенальти. Қайсидир жамоа ўзига юклатилган вазифани жуда яхши уддалади. «Пахтакор» турли жамоаларга қарши курашишда давом этади. Ўзбек футболининг ривожи қайсидир ҳакамнинг бирор қарорига боғланиб қолмайди деб умид қиламиз», - дейилади клуб хабарида.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан
харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг
«А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.