«Marca» нашри йилнинг энг яхшиларини аниқлади

«Marca» нашри йилнинг энг яхшиларини аниқлади

Испаниянинг нуфузли «Marca» нашри ўтган мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлаш мақсадида бутун дунёдан 122 нафар журналист, собиқ мураббий ва футболчилар ўртасида овоз бериш жараёнини ўтказди.

Овоз бериш натижаларига кўра, биринчи ўринни 5473 балл тўплаган «Реал Мадрид» вингери Винисиус Жуниор эгаллади. Иккинчи ўринда «қаймоқранглилар»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем (5164 очко). Кучли учликни «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родри якунлаб берди (4802 очко).

28 октябрь куни йилнинг энг яхши футболчисига «Олтин тўп»ни топшириш маросими бўлиб ўтди ва уни Родри қўлга киритди. Винисиус иккинчи, Беллингем учинчи ўринни эгаллади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.