Қолаверса, англиялик голеадор Лондон бўйлаб ҳам шундай ҳолатда сайрга чиқди - эгнида қоп-қора ғалати костюм, қўшимчасига, аёлларникига ўхшаш сумка...
Кўринишидан, мода оламидаги ўзгаришлар Маркусга сира тинчлик бермаяпти. Айтиш ўринли, «МЮ»да аллақачон 1-рақамли ижрочига айланган Рэшфорд жароҳат туфайли Англия миллий жамоасининг охирги йиғини ва ўйинларидан четда қолди. Ҳар ҳолда, бош мураббий Гарет Саутгейт ҳужумчини Евро-2024 саралаш босқичидан ўрин олган Италия ва Украина термаларига қарши ўйинлар «заявка»сига киритгани йўқ. Эслатма, «Юнайтед» тўпурари Англия кубоги 1|4 финали доирасида «Фулхэм» билан бўлган ўйин- (3:1)да енгил жароҳатга йўлиққанди. Клуб матбуот хизмати хабарига қараганда, Маркус «қизил иблислар»нинг 2 апрель кунига белгиланган навбатдаги ўйинларига қадар тўлиқ тикланади. Эътиборлиси, Эрик тен Хаг жамоасини олдинда «Ньюкасл» билан катта олишув кутиб турибди - чемпионат доирасида ўта муҳим ҳисоб-китоб.
Қисқаси, қўшимча таътил кунларига эга бўлган Маркус Рэшфорд ғалати кийимда Лондон бўйлаб сайрга чиқди. Бир қарашда, нинзя образи, бироқ футболчи илиб олган аёллар сумкаси шарқ жангчисига хос эмас. Оддий айтганда, жумбоқ образ...