АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЎҚИМАЙ УҚҚАН ПРОФИ. Кўпчилик якунланган мавсум «Вильярреал»ни ЧЛ финалида кўришни хоҳлагани рост.
Унаи Эмери жамоаси охир-оқибат, ҳал қилувчи баҳс йўлида «Ливерпул»га бас келолмаган бўлсада, эртакнамо юриши билан эсда қолди. Испан клубининг фантастик парвозида «қанот» ролини бажарган ижрочилар кўп. 20 ёшида заводда ишлаган, яна 5 йилдан кейин нуфузли турнир ярим финалида гол урган Булайе Диа - шулардан бири.
Ҳеч қачон таслим бўлма! Булайе Дианинг футболда босиб ўтган йўли шу хитобга тўлиқ мос келади. Мана, фактларга эътибор қаратинг:
*** Булайе 12 ёшида отаси ҳамроҳлигида кўрик учун «Сент-Этьен» базасига йўл олган, аммо белгиланган вақтда манзилга етиб боролмаган: «2 кунлик кўрикка таклиф этишганини эшитгач, ўзимни йўқотиб қўйишимга сал қолганди. Эрталаб соат 9:00да отам билан «Рено»га ўтирдик. Ҳаттоки, кечикмаслик учун пуллик трассани танладик. Бироқ пул тўлаш жойига келганда, машинамиз юрмай қолди. Аввалига ўзимиз уни созлашга роса уриндик, лекин ақлимиз етмади ва техник ёрдам кераклигини тушундик. Кейин таксида уйга қайтдик». Қисқаси, Дианинг айтишича, автомобиль устида анча вақт шуғулланишларига тўғри келган. Йигитчада бу орада клуб вакилларининг вазиятни тўғри тушунишларига умид боғлашдан бошқа чораси йўқ эди. Бироқ «Сент-Этьен» масъуллари такрорий кўрик ўтказишни исташмаган. Шунга қарамай, Булайе ортиқча ранжимаган: «12 ёшли бола учун битта кўрикдан қолиш катта фожиа эмасди. Ҳа, 1-2 кун тушкун ҳолатда юрдим, кейин ҳаммасини унутдим».
*** Диа яна 1 йилдан кейин иккинчи марта уриниб кўради - бу сафар «Лион» академиясига боришни маъқул кўради. Бироқ умиди яна пучга чиқади: «Кўрик жараёнида жумладан, бўйимнинг ўсиш суръатини ҳам таҳлил қилишди. Афсуски, хулоса ижобий бўлмади - айнан бўй ўсиши бўйича талабга жавоб беролмаганим туфайли олишмади. Улар ҳаттоки, мендан «Лион» даражасидаги ҳужумчи чиқмаслигини рўй-рост айтишди».
*** Ҳозирда Дианинг бўйи 180 сантиметрга етган. Чакки эмас, лекин бу ҳужумчи учун мақтанарли кўрсаткич саналмайди, барибир. Муҳими, Булайе позиция танлаш маҳорати ва бош билан яхши ўйнаши эвазига бу камчиликни сездирмайди.
*** Йигитча икки омадсиз уринишдан кейин профессионал футбол орзусини ортга суриб, оиласига ёрдам беришга қарор қилади. Аниқроқ айтсак, электрик сифатида пластик материалларни қайта ишлаш заводидан иш топади. Диа болалигидан жисмоний меҳнатни яхши кўрарди: «Электрик касбини акам ўргатган. Бу жуда қизиқарли иш. Тўғри, фақат қишда, қўшимча юмушлар билан пул топишга тўғри келганида, айрим қийинчиликлар юзага чиқарди. Масалан, тунда юк туширувчи бўлиб ишлардим». Диққат, Диа кундалик ҳаётдаги машаққатли меҳнатни Франция чемпионати 7-дивизионида ўйнайдиган завод жамоасидаги фаолияти билан бирга олиб боради. Булайе айни шу паллада кўча футболидаги эски танишидан кутилмаган хабар олади. Дўсти Уэльсга бирга боришни таклиф қилганди: «Биз Олий дивизион вакили «Эйрбас»га боргандик. Жамоа чиндан ҳам, 2016|2017 йиллар мавсумида элитада тўп сурганди. Асосийси, жамоа кўригидан муваффақиятли ўтдим, лекин Францияга қайтишга мажбур бўлдим - оилани ташлаб кетишга виждоним йўл қўймади. Аслида Франция дивизионларидан трамплин сифатида фойдаланиш асносида профессионал футболга кўтарилишни режалаштиргандим». Қарангки, амалда ҳаммаси Булайе айтганидек ривожланади - 21 ёшга тўлганида ҳаваскорлар даражасидаги 4-дивизион иштирокчиси «Юра Суд» жамоаси сафидан жой олади. Шу тариқа 2017|2018 йиллар мавсумида жамоанинг 21та ўйинида 15та гол урган Диа «Реймс» назарига тушиб, бирданига Лига1га сакрайди!
*** Профессионал футболга мослашиш Булайе учун осон кечмаган бўлсада, сира довдирагани йўқ. Чунончи, фаолиятини «Реймс»нинг 2-жамоасида бошлаган ҳолда, асосий таркиб ўйинини обдон ўрганди, тактика ва машғулотларга кўникди, якунда Садио Манедан мақтов олди. Мавсум-2018|2019да 18 марта майдонга тушиб, 3та гол урган ҳужумчи кейингиларида шахсий кўрсаткичларини мунтазам яхшилаб борди - 24та ўйинда 7та ва 36та ўйинда 14та гол. Таажжубки, Булайе айниқса, «ПСЖ», «Марсель» ва «Ренн» каби номдор рақибларга қарши баҳсларда янада ёрқинроқ тўп сурди. Ваҳоланки, талаб даражасидаги савияга чиқиш машаққати кам эмасди: «Аввалига академиялардан келган йигитларга тенглашиш илинжида тиришқоқлик билан шуғулландим, билмаганимни сўраб, янги элементларни ўзлаштиришга интилдим. Яширмайман, ҳар кунлик машғулотларда роса қийналардим. Чунки жамоа билан ишлаш баробарида якка тартибда ҳам шуғулланишга одатлангандим. Бунда маҳоратим кун сайин ошаётганини ҳис қилиш кучимга куч қўшгани ҳам рост. Бундан ташқари, тактика бўйича камчиликларни бартараф этиш анча қийин кечди. Жисмоний тайёргарликни маромига етказиш тактик билимларни ўрганишга нисбатан осонроқ эканлигига ўз тажрибамда амин бўлдим».
*** Асосан ёш иқтидорларни сотиш орқали кун кўришга одатланган «Реймс» 2021 йилнинг ёзида Диани «Вильярреал»га қўйиб юборди. Клуб ғазнасини 12 млн. еврога бойитган Булайе унинг тарихидаги энг қимматбаҳо иккинчи футболчи бўлди. Қаҳрамонимиз «Сариқ сувости кемаси» сафидаги фаолиятини «Челси»га қарши кечган Европа суперкубоги учун баҳсда самарали узатма билан бошлаган бўлсада, Ла Лигада у қадар юқори натижа қайд этолмади: 24та ўйинда «Гол}пас» тизими бўйича 9 очко (5та гол ва 4та самарали узатма). Унга жароҳатлар халақит берганини ҳам айтиш жоиз, яна янги муҳитга мослашиш таъсирини унутмаслик керак. Лекин Дианинг Сенегал терма жамоасидаги ўйинларига гап йўқ. Тўғри, қаҳрамонимиз АМК-2022да гол уролмади, чунки сенегалликлар асосий эътиборни ҳимояга қаратишди. ЖЧ-2022 йўлланмаси учун Миср термасига қарши кечган якуний ўйинда эса Сенегал миллий жамоасининг ягона голи айнан Диа томонидан урилди. Хуллас, Булайе 210 дақиқалик муросасиз қарама-қаршиликни пенальтилар сериясига чўзди. «Лоторея»да эса Сенегал термаси омадлироқ чиқиб, мисрликлардан мундиал йўлланмасини ҳам тортиб олди (олдинроқ Африка кубогини ютганди).
Сенегал терма жамоаси етакчиси Садио Мане - Булайе Диа мухлисларидан бири. «Ливерпуль» ҳужумчиси ватандоши ва амплуадоши билан мавсум-2020|2021 давомида яқиндан танишган ва унинг Францияда узоқ қолиб кетмаслигини дангал башорат қилганди: «Диа сермаҳсул ўйинлари билан чуқур таассурот қолдирмоқда. Ишончим комил, у савия бобида аллақачон Лига1 даражасидан ўзиб кетган». Булайе эса машҳур ҳамюрти мақтовига муносабат билдиришда камтарликни ўрнига қўйди: «Садионинг эътирофи мени тўлқинлантириб юборди. Тўғриси, шундай номдор футболчининг каминага эътибор қаратганига ишонишим қийин». Якунда ЧЛ финалида Диа эмас, Мане майдонга тушди. Лекин кечагина заводда ишлаган Булайе учун ярим финал ҳам катта марра! Ҳар ҳолда, ҳозирча шундай.
А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789