АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Асосан ёшлардан иборат «РБ Зальцбург» аввалги мавсум ЧЛда барчани бирдек ҳайратлантирди. Айниқса, Муҳаммад Камара жамоани бошқариш қобилияти билан кўзга ташланди
Мана, у энди Австрия лигасидан Франция чемпионатига кўчиб ўтди. Мали миллий жамоаси ярим ҳимоячиси «Монако» футболчиси сифатида оммага расман таништирилгач, журналистлар билан суҳбат жараёнида князлик клубида келажагини қандай кўраётгани ҳақида батафсил тўхталди. Экспертлар Камарани ғалаба йўлида охиригача курашишдан қайтмайдиган жангчи сифатида таърифлашмоқда. Тахмин қилинишича, малилик футболчи айни пайт ишлари унча юришмаётган «Монако»га катта наф келтириш салоҳиятига эга.
- Айтингчи, «Монако»га қандай келиб қолдингиз?
- Филипп Клеман билан бир неча марта телефон орқали гаплашдик, у клуб лойиҳаси ва жамоада менга топшириладиган ролни қандай кўраётганини батафсил тушунтирди. Ўйлайманки, ҳозирги ҳолатда «Монако» мен учун энг яхши танлов бўлди. Ҳар ҳолда, энди қулай шароитларда янада ўсиш имкониятига эгаман. Клуб инфратузилмаси дарҳақиқат, жуда зўр. Ҳаммаси энг юқори даражада йўлга қўйилган, муваффақиятга эришиш учун зарур шароитлар мавжуд! Қисқаси, «Монако» таклифидан юз ўгиришим имконсиз эди. Ахир гап Франция чемпионатининг энг буюк клубларидан бири ҳақида кетяпти.
- Хўш, «Монако»га айнан нима бера оласиз?
- Аввало шуни айтмоқчиманки, жамоа ҳаммасидан устун. Шундай экан, ҳар бир машғулот ва ўйинда бор кучимни сарфлашим керак. Бундан нима чиқишини эса вақт кўрсатади. Айтганимдек, бу ерда юқори савияда ишлаб, тараққиётга интилиш учун барча шароитлар мужассам. Билишимча, жамоанинг ўзи ҳам жорий мавсум анча рақобатбардош ҳолга келган ва бу барчамизга қўшимча мотивация бағишлаши турган гап. Умуман, олдиндан гапиришни ёқтирмайман, барчасини майдондаги ҳаракатларим орқали ифодалашни афзал кўраман. Қолаверса, ҳаракатларимга баҳо беришни мураббийлар ва мухлисларга қўйиб беришим мақсадга мувофиқ. Фақат шуни айта оламанки, клубга имкон қадар кўпроқ наф келтириш ниятидаман.
- Таклифни қабул қилишдан олдин ким биландир маслаҳатлашдингизми?
- Амари Траоре («Ренн» клуби ва Мали терма жамоаси сардори)га худди акамдек қарайман. Айнан унга қўнғироқ қилиб, Лига 1 ҳақида сўраганимда, чемпионат ўйинлари яккакурашларга бойлигини, шунинг баробарида техника нуқтаи назаридан ҳам савия чакки эмаслигини таъкидлади. Хуллас, Амари барча шубҳаларимни бир четга суриб ташлади ва Франция чемпионатига бемалол кўчиб ўтишим ҳақида маслаҳат берди. Яна Лига 1да муваффақият қозониш учун имкониятим зўрлигини қўшимча қилди. Шунингдек, Такуми Минамино билан ҳам гаплашдим, у билан «РБ Зальцбург»да бирга ўйнаганмиз. Шу иккиси мени «Монако» тўғри танлов эканлигига ишонтирди.
Манба: asmonaco.com
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789