Олимпиада-2024: Начора, танишув тажрибасига йўямиз-да...

Олимпиада-2024: Начора, танишув тажрибасига йўямиз-да...

Афсус, Ўзбекистон футболининг Олимпиадаги дебют юриши гуруҳ босқичидаёқ якунланадиган бўлди.

Темур Кападзе бошқарувидаги Ўзбекистон U-23 термасидан камида «плей-офф» босқичига сакрашни кутганимиз ва бунга чинакамига ишонганимиз рост. Ҳаттоки, Олимпиада медалларидан бирига эга чиқишни ўйладик, бу ширин орзу испанлар билан бўлган биринчи ўйиндан кейин ҳам миямизда айланишдан тўхтагани йўқ гарчи вакилларимиз 24 июль куни «Парк де Пренс»да мағлубликни тан олган бўлсаларда...

ТОТЛИ ТАНИШУВ ВА АЧЧИҚ ТАЖРИБА 

Ҳозир Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов билан қувватланган Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Испания ва Миср олимпиячиларига қарши ўйинлари тафсилотларига бирма-бир тўхталишдан маъно йўқ. Бинобарин, юртимизда Темур Кападзе шогирдларининг бу учрашувларига қизиқиш мислсиз даражада катта эди ва аксарият хонадонларда трансляцияларни ўзгача ҳаяжон билан кузатишгани ўз-ўзидан тушунарли. Мухлисларимиз ҳаттоки, «Парк де Пренс» (Париж) ва «Божуар» (Нант) стадионлари трибаналарида ҳам қойилмақом муҳитни юзага келтиришди. Адолат юзасидан айтиш керак, 2та ўйинда майдонга тушган ҳар бир футболчимиз борини бағишлади ижобий натижани таъминлаш йўлида. Хусусан, Олимпиада билан танишув баҳсида Элдор Шомуродов тарихий 1-гол муалифига айланди, Абдувоҳид Неъматов пенальтини Мануэль Нойер ёхуд Игорь Акинфеев услубида бартараф этди. Умуман, жамоамизнинг Испания термасига қарши баҳсда устунликка эришгани хориж матбуотида ҳам кенг эътироф этилди. Фақат тотли танишув аччиқ тажрибага уйғунлашиб кетди. Миср олимпия жамоаси билан бўлган иккинчи учрашувда эса йигитларимиз бошида қўйиб юборилган ғалати голга жавоб бериш учун охиригача тиним билишмади, майдонда ташаббусга эришган ҳолда, рақиб дарвозасига дам-бадам хавф солишди. Бироқ Африка вице-чемпиони бразилиялик Рожерио Микале йўлга қўйган тартибли ўйин эвазига ғалабани сақлаб қолди. Шу тариқа Ўзбекистон термаси 2-турдан кейин «плей-офф»га ўтиш имкониятини йўқотди, гарчи кўпроғига лойиқ ўйин кўрсатган бўлсада. 

ХУЛОСА

Ҳа, жамоамиз Олимпиадага биринчи марта борганига қарамай, кўпчилик ундан камида гуруҳдан чиқишни кутганди. Чунончи, йигитларимиз ОК-2023даги ўйинлар воситасида бизни шунга ишонтиришганди. Муҳим хулоса шуки, айнан Олимпиада учун татбиқ этилган «Олимпик» лойиҳаси самарасиз кетмади - Темур Кападзе тизимли равишда йигитларни ҳар 4 йилликнинг бош спорт турнирига тайёрлади ва олдига қўйилган вазифани бажарди. «Биринчи Олимпиада - бу тажриба». Ҳозир шу ибора билан овунишдан ўзга чорамиз ҳам йўқ. Умид қиламизки, миллий жамоа­мизнинг бўлажак асоси катта доирада келажак учун ўта зарур сабоқ олди. Фақат алам уйғотадиган томони шуки, агар вакилларимиз тетик ўйин баробарида натижа ҳам кўрсата олишганида, Европада футболимизга нисбатан ниш отган қизиқиш кескин ошиб кетарди ва бу яна бир кучли туртки вазифасини ўтарди. Начора, кейинги имкониятни кутамиз, Олимпиадада иштирок этиш футболимиз учун доимий жараёнга айланишидан умидвормиз. Қисқаси, ҳозир қайсидир футболчи ўз имконияти даражасидан паст ўйнагани ёхуд мураббий қаердадир хатога йўл қўйгани ҳақида гапириш мавриди эмас. Шунчаки, футболимиз тарихида янги саҳифа очган жамоага РАҲМАТ айтиш керак, тамом. Натижа эса шундай аччиқ тажрибалар ҳазми ортидан келади, албатта. Бунга ишонайлик, азизлар! 

*** Sofascore талқини бўйича 1-тур баҳсида Ўзбекистон термасидан энг юқори баҳони Абдувоҳид Неъматов олди - 7,6 балл. 2-турда эса Зафармурод Абдураҳматов энг яхши футболчимиз бўлди - 7,5 балл.   

*** ФИФА президенти Жанни Инфантино Ўзбекистон - Испания ўйинини стадионда кузатди ва «Инстаграм»даги саҳифасида қисқа пост қолдирди: «Ўзбекистон ва Испания термалари ўртасидаги ўйинда бўлганимдан хурсандман. Футбол Парижда барча одамларни бирлаштираётганини кўриш ёқимли».

*** 2-тур ўйинидан олдин Иброҳимхалил Йўлдошев оилавий сабаб туфайли (фарзанди бетоблиги боис) Ўзбекистонга қайтди ва унинг ўрнига Алишер Одилов қайд­номага киритилди. 1-турдан олдин эса «заявка»да бетоб бўлиб қолган Асадбек Раҳимжонов ўрнини Иброҳим Ибрагимов эгаллаганди.

*** Париж-2024 ўйинларига 450 нафар мухлис олиб кетилди. Шундан 200 нафари «Андижон» фан-клуби аъзоларидир.

 

1-ТУР. 24 июль

ЎЗБЕКИСТОН - ИСПАНИЯ - 1:2 (1:1)

Париж. «Парк де Пренс» стадиони. 46500 томошабин.

Бош ҳакам: Даҳане Бейда (Мавритания).

Голлар: Элдор Шомуродов (45+3-пен.) - Пубиль (29), Серхио Гомес (62).

Фойдаланилмаган пенальти: Серхио Гомес (59, И.).

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Ҳусниддин Алиқулов, Абдуқодир Ҳусанов, Иброҳимхалил Йўлдошев, Абдурауф Бўриев (Руслан Жиянов, 67), Умарали Раҳмоналиев, Жасур Жалолиддинов (Диёр Холматов, 67), Аббос Файзуллаев, Остон Ўрунов (Ҳусайн Норчаев, 59), Элдор Шомуродов (Иброҳим Ибрагимов, 79).

Испания: Тенас, Пубиль, Эрик Гарсия, Кубарси (Пачеко, 46), Хуан Миранда, Серхио Гомес, Баэна (Турриентес, 87), Орос (Диего Лопес, 76), Барриос, Фермин Лопес (Бернабе, 76), Абель Руис (Омородион, 87).

Огоҳлантиришлар: Жасур Жалолиддинов (36), Абдурауф Бўриев (61), Диёр Холматов (68) - Кубарси (7), Пубиль (37), Бернабе (81), Абель Руис (81), Оморо-дион (90+8).

 

МИСР - ДОМИНИКАН РЕС. - 0:0

Нант. «Божуар» стадиони. 13945 томошабин.

Бош ҳакам: Йосими Ямасита (Япония).

 

Сантьяго Дениа (Испания олимпия терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистон термасининг ўйини мен учун кутилмаган воқеа бўлмади. Асосийси, мақсадга эришдик, лекин жуда қийналдик, энди яхшиланиш вақти келди. Тўпга тинимсиз эгалик қилиш баробарида тезроқ ҳаракатланиш муҳим. Танаффусда йигитларга айнан тўпни майдонда тезроқ ҳаракатлантириш зарурлигини уқтирдим. Агар шуни тўғри йўлга қўя олсак, ғалаба биз томонда бўлади. Пенальтидан ке­йинги менталитет? Чемпион бўлиш учун муваффақиятсизлик ва бир қанча хатолар ҳам керак. Ҳакамлик юзасидан ҳеч нарса деёлмайман. VAR тизимига келсак, у баъзида сизга қарши қарор чиқаради, баъзида фойдангизга ишлайди.

Темур Кападзе (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): - Испания термаси кучини яхши билардик. Рақибни ўрганиб чиқдик, ҳар бир ўйинини таҳлил қилдик. Қаердадир омад, ҳужумларимизга озгина аниқлик етишмади. Бунданда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз мумкин эди. Ҳаммани текшириб олдик, ўйлайманки, бу ўйин футболчиларда ўз кучларига ишончни оширади. Умуман олганда, иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимизда чарчоқ сезилди, фақат ўзгаришлардан сўнг барчаси жойига тушди. Йигитлар яхши ҳаракатланишди ва бунданда фаол тўп сура олишларига ишонаман.

 

2-ТУР. 27 июль

ДОМИНИКАН РЕС. - ИСПАНИЯ - 1:3 (1:1)

Бордо. «Матмюк-Атлантик» стадиони. 42115 томошабин.

Бош ҳакам: Одил ал Нақбий (БАА).

Голлар: де Ока (38) - Фермин Лопес (24), Баэна (55), Гутьеррас (70).

Четлатиш: Аскона (45+1, Д.). 

 

ЎЗБЕКИСТОН - МИСР - 0:1 (0:1)

Нант. «Божуар» стадиони. 35322 томошабин.

Бош ҳакам: Кэмпбелл Кирк Кавана (Янги Зеландия).

Гол: Кука (11).

Ўзбекистон: Абдувоҳид Неъматов, Муҳаммадқодир Ҳамроалиев, Ҳусниддин Алиқулов, Абдуқодир Ҳусанов, Зафармурод Абдураҳматов, Абдурауф Бўриев (Иброҳим Ибрагимов, 72), Жасур Жалолиддинов (Ҳусайн Норчаев, 72), Аббос Файзуллаев, Диёр Холматов (Умарали Раҳмоналиев, 64), Остон Ўрунов (Руслан Жиянов, 46), Элдор Шомуродов (Алишер Одилов, 83).

Миср: Ҳамза Алаа, Аҳмад Эйд, Ҳуссам Абдулмажид, Омар Файед, Карим Муҳаммад, Муҳаммад ал Нени, Муҳаммад Шеҳата (Аҳмад Атеф, 64), Аҳмад Саид Зизо (Мустафа Саад, 64), Иброҳим Одил (Зиёд Камол, 90+1), Аҳмад Кука, Осама Файсал (Билол Мажар, 87).

Огоҳлантиришлар: Умарали Раҳмоналиев (86) - Муҳаммад Шеҳата (13), Билол Мажар (90+4).

 

Темур Кападзе (Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи): - Бундай эрта кетиш ниятимиз йўқ эди. Ҳаракат қилдик, аммо дастлабки ўйинда ҳам, бугун ҳам қаердадир омадсизлик, қаердадир тажрибасизлик панд берди. Келдик, кўрдик, энг аламлиси, яхшироқ ўйнашимиз ва икки баҳсда ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Кейинги сафар кучлироқ бўлиб қайтамиз. Мухлисларга раҳмат, улардан узр сўрайман. Олдинги ва бугунги ўйинда энг зўри - мухлислар жамоаси. Уларни ҳали ғалабалар билан қувонтирамиз албатта.

1 ИСПАНИЯ    2     2      0        0       5-2     6

2 МИСР             2     1      1        0       1-0     4

3 ДОМИНИКАН РЕС.    2        0       1        1        1-3       1

4 ЎЗБЕКИСТОН      2      0        0       2        1-3     0

 

3-ТУР. 30 июль (сешанба)

18:00 ИСПАНИЯ - МИСР

18:00 ДОМИНИКАН РЕС. - ЎЗБЕКИСТОН

*************************

«САМУРАЙЧА ЮРИШ»ГА ҚАРАНГ

Олимпиадага ёши катта футболчилар лимитидан фойдаланмаган ҳолда борган ягона иштирокчи - Япония термаси дастлабки 2та ўйинда жавобсиз 6та гол урди ва «плей-офф» масаласини муддатидан олдин ҳал қилди. Шунингдек, мезбон - Франция термаси ҳам 100 фоизлик натижага эга. Фарқи шуки, Тьерри Анри шогирдлари гуруҳдан чиқиш масаласини ҳали расман ёпишгани йўқ. Ироқ олимпиячилари жой олган «В» квартетида эса деяли мутлақ тенглик сақналиб турибди.

*** «А» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Франция — Гвинея ўйинини ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Темур Гайнуллин ёрдам беришди.

 

«А» ГУРУҲИ

1-ТУР. 24 июль

ГВИНЕЯ - ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - 1:2 (0:1)

Ницца. «Альянц Ривьера» стадиони. 4909 томошабин.

Бош ҳакам: Одил ал Нақбий (БАА).

Голлар: Диавара (72) - Гарбетт (25), Уэйн (76).

Фойдаланилмаган пенальти: Гарбетт (24, Я.).

ФРАНЦИЯ - АҚШ - 3:0 (0:0)

Марсель. «Велодром» стадиони. 48721 томошабин.

Бош ҳакам: Фалькон Перес (Аргентина).

Голлар: Ляказетт (61), Олисе (69), Баде (85).

 

2-ТУР. 27 июль

ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - АҚШ - 1:4 (0:3)

Марсель. «Велодром» стадиони. 67394 томошабин. 

Бош ҳакам: Глен Нюберг (Швеция).

Голлар: Рандалл (78) - Михайлович (8-пен.), Циммерман (12), Бузио (30), Ааронсен (58).

ФРАНЦИЯ - ГВИНЕЯ - 1:0 (0:0)

Ницца. «Альянц Ривьера» стадиони. 36178 томошабин.

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон).

Гол: Силдийя (76).

Франция: Ресте, Силдийя, Люкеба, Баде, Трюффер, Аклиуш (Мийо, 58), Шотар, Коне Олисе, Ляказетт (Доуэ, 87), Матета (Калимуэндо, 58).

 

1 ФРАНЦИЯ   2  2  0  0      4-0       6

2 АҚШ         2  1  0  1  4-4  3

3 Я.ЗЕЛАНДИЯ   2  1  0      1          3-5       3

4 ГВИНЕЯ    2  0  0  2  1-3  0

3-ТУР. 30 июль (сешанба)

22:00 ЯНГИ ЗЕЛАНДИЯ - ФРАНЦИЯ

22:00 АҚШ - ГВИНЕЯ 

 

«В» ГУРУҲИ

1-ТУР. 24 июль

АРГЕНТИНА - МАРОКАШ - 1:2 (0:1)

Сент-Этьен. «Жеффруа-Гишар» стадиони. 26717 томошабин.

Бош ҳакам: Гленн Нюберг (Швеция).

Голлар: Ж.Симеоне (69) - Раҳими (45+2, 51-пен.).

ИРОҚ - УКРАИНА - 2:1 (0:0)

Лион. «Парк Олимпик» стадиони. 10637 томошабин.

Бош ҳакам: Исмоили (Судан).

Голлар: Айман Ҳусайн (57-пен.), Али Жассим (75) - Рубчинский (53).

Ироқ: Ҳусайн Ҳасан, Мустафо Садун, Зайд Таҳсин, Ҳусайн ал Рикаби, Аҳмад Макнази, Ҳусайн Али (Али Жассим, 58), Иброҳим Баеш, Мунтадар Муҳаммад (Ниҳад Ватифи, 58), Каррар Муҳаммад, Айман Ҳусайн (Йосеф ал Имом, 90), Юсуф Амин (Саад Каррар, 79).

 

2-ТУР. 27 июль

АРГЕНТИНА - ИРОҚ - 3:1 (1:1)

Лион. «Парк Олимпик» стадиони. 42000 томошабин.

Бош ҳакам: Эскас Эспен (Норвегия).

Голлар: Альмада (14), Гондоу (62), И.Фернандес (85) - Айман Ҳуссайн (45+5).

Аргентина: Рульи, Гарсия (Лухан, 60), Отаменди, ди Чезаре, Солер (Сенон, 60), Альмада (Амионе, 86), Медина, И.Фернандес, Эссе (Гондоу, 60), Альварес, Бельтран (Ж.Симеоне, 45+2).

УКРАИНА - МАРОКАШ - 2:1 (1:0)

Сент-Этьен. «Жеффруа-Гишар» стадиони. 41965 томошабин.

Бош ҳакам: Саид Мартинес (Гондурас).

Голлар: Крискив (21), Краснопир (90+8) - Раҳими (64-пен.).

Четлатиш: Салюк (63, У.).

 

1 АРГЕНТИНА   2  1  0      1          4-3       3

2 МАРОКАШ 2  1  0  1      3-3       3

3 УКРАИНА 2  1  0  1  3-3  3

4 ИРОҚ         2  1  0  1  3-4  3

3-ТУР. 30 июль (сешанба)

20:00 МАРОКАШ - ИРОҚ

20:00 УКРАИНА - АРГЕНТИНА 

 

«D» ГУРУҲИ

1-ТУР. 24 июль

ЯПОНИЯ - ПАРАГВАЙ - 5:0 (1:0)

Бордо. «Матмюк-Атлантик» стадиони. 14000 томошабин.

Бош ҳакам: Франсуа Летексье (Франция).

Голлар: Мито (19, 63), Ямамото (70), Фужио (82, 87).

Япония: Кокубо, Секине, Кимура, Такаи, Охата (Нишио, 81), Ямамото (Кавасаки, 73), Фужита, Мито (Фужио, 73), Саито (Араки, 73), Хосоя, Хиракава (Сато, 35).

Четлатиш: Виера (25, П.).

МАЛИ - ИСРОИЛ - 1:1 (0:0)

Париж. «Парк де Пренс» стадиони. 26305 томошабин.

Бош ҳакам: Кэмпбелл-Кирк Кавана-Во (Янги Зеландия).

Голлар: Думбия (63) - Диалло (57-авт.).

 

2-ТУР. 27 июль

ИСРОИЛ - ПАРАГВАЙ - 2:4 (0:1)

Париж. «Парк де Пренс» стадиони. 48229томошабин.

Бош ҳакам: Дрю Фишер (Канада)

Голлар: Гандельман (53), Глоч (80) - М.Фернандес (25, 90+6), Энсисо (69), Вальбуэна (90+3).

ЯПОНИЯ - МАЛИ - 1:0 (0:0)

Бордо. «Матмюк-Атлантик» стадиони. 42115 томошабин.

Бош ҳакам: Алвес Батиста (Бразилия).

Гол: Ямамото (82).

Фойдаланилмаган пенальти: Думбия (90+6, М.).

 

1 ЯПОНИЯ  2  2  0  0  6-0  6

2 ПАРАГВАЙ 2  1  0  1      4-7       3

3 МАЛИ        2  0  1  1  1-2  1

4 ИСРОИЛ   2  0  1  1  3-5  1

3-ТУР. 30 июль (сешанба)

23:55 ПАРАГВАЙ - МАЛИ 

23:55 ИСРОИЛ - ЯПОНИЯ

 

ТЎПУРАРлар:

Раҳими (Марокаш) - 3та

М.Фернандес (Парагвай) - 2та

Ямамото (Япония) - 2та...

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.