125,5 млн. фунт – бу истеъфолар қиймати

125,5 млн. фунт – бу истеъфолар қиймати

Мана, «Челси» раҳбария­ти яна бир бош мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб қайди - германиялик Томас Тухель ўрнини Грэм Поттер эгаллади.

Лондон клубининг янги соҳиби Тодд Боэли бу истеъфога оддий изоҳ берди: «Ҳаммасини нолдан бошламоқчимиз». Томас ҳайратда. Роман Абрамович даврида «аристократлар» бошқарувини қўлга олган 14-бош мураббий янги хўжайин томонидан жавоб олган биринчи мутахассисга айланди. Эътиборлиси, «Челси»да деярли барча истеъфоларнинг умумий чизгиси бир хил - шартномани муддатидан олдин бекор қилиш ва мураббийга катта миқдорда компенсация тўлаш.

*** Абрамович|Боули давридан буён «Челси»дан атиги 3 нафар бош мураббий товон пулисиз кетди. Булар Рафаэль Бенитес (2013 йил май), Гус Хиддинк (2016 йил май) ва Маурицио Сарри (2019 йил июль). Шунинг баробарида Бенитес ва Сарри «аристократлар»ни ЕЛда ғалаба сари бошлашди. 

*** Томас Тухель товон пули миқдори бўйича Андре Виллаш-Боаш, Роберто ди Маттео ва Луиз Фелипе Сколаридан ўзиб кетди. Фақат Жозе Моурино ва Антонио Конте ишдан вақтлироқ бўшатилганлари туфайли германиялик мутахассисдан кўпроқ олишган. Daily Mail нашри маълумотларига қараганда, Тухель 13 миллион фунт олса, яна 2 «лимон» унинг штаби вакилларига берилади.