АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
7-турнинг марказий учрашуви "Насаф"-"Пахтакор"(0:0)дан сўнг жамоалар бош мураббийи ўйин хусусида фикрлари билан ўртоқлашишди.
С.Войнески ("Пахтакор" ФК): - Яхши ўйин бўлди. Қандайдир мусобақадаги финал учун рақиб танлаш имконим бўлса, «Насаф»ни танлардим. Чунки улар доим ҳақиқий футбол ўйнайди. Мана шундай ўйинлар Суперлига даражасини оширади. Ҳакамлик ҳам юқори савияда бўлди.
Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, голли вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлим бошида эса қийинчиликларга учрадик. Дастлабки 20 дақиқада ўз ўйинимизни қуриб олишда қийналдик. Кейинроқ бир нечта вазиятлар яратдик. Бу қадар катта ўйинларда 4-5та вазият етарли бўлиши керак. Акс ҳолда, ғалабага эриша олмаймиз.
Иккала жамоа ҳам ОЧЛдан қайтишганди. Йўл, қийин ўйинлар, иқлимга мослашиш анча қийин кечди. Шу жиҳатдан иккала тарафда ҳам чарчоқ аломатлари сезилди. Бу ўйин янада юқорироқ суръат ва кескинликда ўтиши мумкин эди деб ўйлайман.
Рақибнинг прессинги иккинчи бўлимда жуда ҳам юқори эди. Бундай ўйинларда орқа чизиқда пас бериш жуда қийин. Аммо мана шундай ҳолатда ўзингни йўқотиб қўймаслигинг сенинг даражангни билдиради. Бундан ташқари, биз бир қатор ёш футболчиларга имконият бердик. Айниқса, иккинчи бўлим якунида.
«Пахтакор» бош мураббийи сифатида ушбу натижадан қониқишга ҳаққим йўқ. Аммо охирги пайтлардаги сафарлар ва умумий ҳолатдан келиб чиқсам, дурангдан қониқдим.
Аъзамовнинг ҳакамга эътироз билдиргани сабабли уч ўйинга четлатилгани ҳайрон қоларли. Бошқа бир жамоа дарвозабони жароҳатланган футболчини майдондан олиб чиқаётган мухлисни тепмоқда, менинг ёрдамчимга зарба беришга ҳаракат қилмоқда ва унга фақат молиявий жарима қўлланилди. Пулини тўлаб, уриб, тепиб ташлаш мумкиндек худди. Қўмитанинг ўзи бизга шундай хабар йўлламоқда ўша қарори билан. Кимдир эса эътирози учун уч ўйинга четлатилмоқда
Менга Арвеладзега берилган бюджетни берсангиз , қандай футболчиларни сотиб олишни ўйлаб кўраман ».
Эслатиб ўтамиз , « шерлар » кетма - кет 2- ўйинда ҳам нурсиз дуранг ўйнади . Шу тариқа , тошкентликлар ҳисобидаги очколар сони 12 тага етди ва онлайн жадвалда 4- ўринда бормоқда .
Р.Бердиев ("Насаф" ФК): - Ўзимнинг жамоам учун айта оламанки , ғалаба учун майдонга тушдик . Аммо муаммомиз вазиятлар яратишда бўлиб қолмоқда . Рақиб кўпроқ ҳимояланди . « Пахтакор » нинг қанот ҳимоячилари ҳужумга тез - тез қўшилиб туришини кутгандик . Бироқ улар ҳимоявий ўйин танлади . Бугун рақиб натижа учун , дуранг учун ўйнагандек туюлди . Балки , биз ҳам ғалабага лойиқ ўйин кўрсатмагандирмиз . Иккинчи бўлимда кўпроқ вазиятларга эга бўлдик. Лекин гол етишмади.
Шерзод куни кеча Тошкентдан етиб келди. Елкасидаги жароҳатини даволаш билан банд. Шифокорлар 10 кунча машғулот ўтказмасликни буюрган. Тез орада у ҳам таркибимизга қайтади, деб ўйлайман. Шерзод йўқлиги учун жамоамиз механизмида қандайдир эҳтиёт қисм йўқолгандек.
Ижарага берилган футболчиларни ҳолатимизни яхши ҳисоблаб бериб юборганмиз. Бизга бугун Ғайбуллаев ва Насруллаев етишмади. Соловьёв биз кутган ўйинни намойиш этиб бера олмаяпти. ОЧЛда ҳам бу кўриниб қолди. Холмуродовга имконият беряпмиз, аммо бундай катта ўйинда унинг тажрибасизлиги билиниб қолди.
Ўз футболимиздан воз кечмай ўйнадик, «Пахтакор»ни ҳам яхши ўрганиб чиқдик. Аммо рақиб ёпилиб олишини кутмагандик.
Мавсум аввалидан ҳеч кимга ҳеч нарсани ваъда бермайман. Мусобақани ютиш фақат менга боғлиқ нарса эмас. 3 йил аввал 5-6-7-ўринларда юрардик. Мана чемпионлик учун ҳам курашяпмиз. Лекин ҳатто битта ўйиндан аввал ҳам ғалаба қозонишга ваъда бермайман, нега бутун бошли турнир олдидан чемпионлик ҳақида гапиришим керак? .
Ушбу дурангдан сўнг, қаршиликлар 9 очко билан 7-ўринда бормоқда. Аммо Бердиев шогирдлари захирасида 2та ўйин мавжуд.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789