РПЛ. 29-тур: «Темирйўлчилар» яна гол уришди...
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
Ҳамиша ўз олдига юқори мақсадларни қўйган «Навбаҳор» ўз таркибини маҳоратли футболчилар ҳисобига тўлдиришда давом этмоқда.
Айниқса, ўтган мавсумда жамоани Самвел Бабаян қабул қилиб олгандан сўнг трансферлар бобида ҳеч қандай "чегара" қолмаётир. Клуб расмий сайти хабарига кўра, жамоа бугун Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Аброр Исмоилов билан 2 йиллик шартнома имзолаган.
Куни кеча, "Лочинлар" Фаррух Икромов (Бунёдкоор) ва Шаҳбоз Жўрабеков(Сўғдиёна)лар ҳам 2 йиллик битимларга имзолар қўйилган эди.
Маълумот ўрнида, Аброр Исмоилов 1998 йил 8 январда Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида туғилган. Футболчилик фаолиятини 2016 йили «Нефтчи» клубида бошлаб, 2018 йил якунига қадар фарғоналиклар сафида тўп тепди. Яримҳимоячи 2019 йили «Сурхон» (Термиз), 2020-2021 йилларда эса «Пахтакор» (Тошкент)да ўйнади. Якунланган мавсумни эса «Нефтчи»да ўтказиб, фарғоналиклар таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги баҳсларида жами 25 ўйинда, 5 голга муаллифлик қилган.
Айтганча, Исмоиловнинг агенти россиялик Қаҳҳор Мўминов саналади. У Элдор Шомуродов, Иброҳимхалил Йўлдошев ва Ҳожимат Эркиновнинг ҳам агенти саналади. Олдинроқ, «Навбаҳор» фарғоналик футболчига йиллик 2 миллиард сўм маош таклиф қилгани ҳақида "миш-миш"лар тарқалганди.
«Локомотив» РПЛда қаторасига 16-ўйинда гол урди.
«Брест» тарихда илк марта ЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.
Марко Ройс «Боруссия» сафидаги охирги ўйинида уй учрашувлари ҳисобидан 100-голини нишонлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789