Яна рекорд ва Бабаянга совға-гол ёхуд "ИнтерФУТБОЛ"нинг 21 май кунги сешанба сонида
Ўтган ҳафтада миллий футболимизда ўзига хос тенденциялар давом этди.
ЕЛ чорак финали нафақат нафис футбол ва сенсацион қулашлар, балки «Барселона» - «Айнтрахт» ўйинидан кейинги можаро билан ҳам ёдда қолди.
Чунончи, каталонияликларга Германия клуби мухлисларининг сиғими 90 мингга тенг «Камп Ноу»да «хўжайин»лик қилишгани сира ёқади ва улар раҳбариятдан немисларга нега деярли 30 минг чипта сотилгани юзасидан изоҳ талаб этишди.
Хуллас, «Барселона» раҳбарлари ҳам, жамоа мухлислари ҳам «Айнтрахт» фанатлари «Камп Ноу»да ниманинг ҳисобига устунлик қилишганини тушунишмади. «Айнтрахт»нинг навбатдаги рақиби - «Вест Хэм» раҳбарияти эса ярим финал ўйинидан олдин Испания жамоаси хатосини такрорламаслик хусусида ваъда берди. Аниқроқ айтсак, меҳмонларга атиги 3000 дона чипта ажратган «болғачилар» маъмурияти кутилмаган ҳолатларга қарши кескин чора кўрилишини таъкидлади: «Чипталар сотуви тўлиқ назорат қилинади ва уларнинг «бегона қўллар»га ўтиб кетмаслиги таъминланади. Асосийси, меҳмонларга ажратилган сектордан ташқарига чиққан «Айнтрахт» мухлислари стадиондан чиқариб юборилади».
«Айнтрахт» матбуот котиби эса бунга жавобан инглизлар минг уринишса ҳам, креатив фанатларни тўхтатолмасликларини баралла таъкидлади: «Мухлислар армиясининг сезиларли қисми трибуналардан жой олиши учун бор имкониятларни ишга соламиз, албатта. Бунга асло шубҳаланманг, балки 100 фоиз ишонаверинг». Германияликлар амалда ҳам квотани тан олишмади, барибир. Улар ўйин бошланмасиданоқ «Вест Хэм» аренаси - «Олимпия» олдида оммавий юришни амалга ошириб, ўзларини эслатиб қўйиш. Шунчаки, даҳшатли юриш!
«Айнтрах»нинг ярим финал доирасидаги илк ўйинни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилганида жамоа мухлисларинин ҳиссалари катта, албатта. Умуман, энди Германия жамоасининг евроаренадаги ўйинларида натижа иккинчи даражага тушган кўринади. Бош «интрига» - бу меҳмон клуб мухлислари сони!
Ўтган ҳафтада миллий футболимизда ўзига хос тенденциялар давом этди.
«Навбаҳор» - «Нефтчи» ўйинини Намангандаги «Марказий» стадионида 22350 мухлис кузатди. Бу Суперлига мавсумининг рекордидир.
У Грузия миллий жамоасини Евро-2024 финал босқичига тортди. У вақтида Карло Анчелотти штабида ишлаган.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789