ЕЧЛ, 1-тур: «Барса»да мағлубият, «Арсенал»да дуранг, «Байер» ва «Атлетико»да ғалаба....
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Европа Чемпионлар Лигасида ҳам 1-тур учршувлари якунланди
Англиянинг «Ньюкасл» жамоаси 2022/23 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди
2021 йил октябрь ойида Саудия Арабистони консорсиуми томонидан сотиб олинган инглиз клубининг янги мавсум учун учинчи либоси Саудия Арабистони байроғи рангларида бўлади. Либосларнинг асосий ранглари — оқ ва яшил. «Ҳаккалар»нинг янги либоси Саудия Арабистони терма жамоасининг либосини эслатиб юборади. Мазкур дизайн ҳақида май ойида хабар чиққан ва у ижтимоий тармоқларда кўплаб норозиликларнинг янграшига сабаб бўлганди.
Бундан ташқари Amnesty International инсон ҳуқуқлари ташкилоти либоснинг ушбу шаклини танлаш Саудия Арабистонининг спорт орқали ўз имижини яхшилашга уринишидан далолат беради, дея баёнот берди.
«Танқидлардан хабардорман. Ушбу масалани назорат қила оламан, деб ўйламайман. Саудия Арабистонига сафар чоғида у ерда ‘Ньюкасл’га қизиқиш катта эканини англадик.
Бу менинг тахминим, лекин бизнинг либосларимизни ишлаб чиқарувчилар буни пайқагандир. Шунинг учун бу содир бўлди», — дейди «Ньюкасл» бош мураббийи Эдди Ҳау.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонининг айни вақтдаги ҳукумати ва раҳбарлари турли халқаро ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқларини бузишда айбланиб келади.
2021 йил октябрь ойида Саудия Арабистони ҳукумати давлат инвестиция фонди (PIF – Public Investment Fund) Англиянинг «Ньюкасл Юнайтед» клубини сотиб олди . Бу футболга эгалик қиладиган компаниялар ичида энг бойи ҳисобланиб, шахсан Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига алоқадор.
«Ньюкасл» 2021/22 йилги мавсум АПЛни 49 очко жамғариб, 11-ўринда якунлади.
Хабарингиз бор, кеча оқшомда Европа Чемпионлар Лигасида ҳам 1-тур учршувлари якунланди
Одатдагидек ФИФА миллий термаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Германиянинг «Бавария» клуби футболчиси Леон Горецка жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Футболчи ўйин вақти камлигидан норози.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789