АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
«Милан»нинг тажрибали ҳужумчиси Оливье Жиру GQ Italia наш-рига берган интервьюсида ҳаётида қатъий амал қиладиган, ишонадиган ўнта жиҳатни айтиб ўтди.
«Милан»нинг тажрибали ҳужумчиси Оливье Жиру GQ Italia наш-рига берган интервьюсида ҳаётида қатъий амал қиладиган, ишонадиган ўнта жиҳатни айтиб ўтди.
Сочига эътибори ҳақида
- Жамоадошларим мен ҳақимда доим ҳазиллашишади, чунки ўйин давомида сочларим доим тартибда бўлади, учрашув якунланганидан кейин ҳам ҳолати бузилмайди ва йигитлар буни қандай уддалаётганимни билишни хоҳлашади. Бунинг сири оддий - ҳўл бошга мум ва лак (кулади). Тўғри, бошим билан кўп ўйнашим керак бўлса, турмак бузилади, лекин бу нормал ҳолат.
Оёқларидаги ҳимоя воситаси ҳақида
- Мендаги оёқ ҳимоя воситалари бироз ўзгача, чунки улар бутун оиламни - турмуш ўртоғим ва фарзандларим исмларини, рақамимни ва ҳар бирининг суратини кўрсатиб туради. Ўйин олдидан уларни кияётганда, зурриёдларимнинг шодон қиёфасини кўриш жуда ёқимли. Бу менга мотивация беради, доим улар ҳақида ўйлайман ва бу жиҳат менга куч беради.
Тирамису ҳақида
- Ҳар доим ресторанга борганимда шу таомни буюраман. Менюни очиб, биринчи навбатда тирамисуни қидираман. Ажойиб кечки овқатни яхши тирамису билан якунлашни хуш кўраман. Бувим ҳам жудда лаззатли қилиб тайёрлайди. Шунингдек, қаҳвани ҳам жуда яхши кўраман, лекин спиртли ичимликларни эмас. Тирамису оилам, бувим, турмуш ўртоғим ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Ниҳоят, у менга қисман итальян эканлигимни эслатиб туради.
Контакт линзалари ҳақида
- Уларни 2011 йилдан бери тақаман. Қизиқ, бу ҳақда биринчи марта камера қаршисида гапиряпман. «Монпелье»даги илк мавсумимда линзаларим йўқ эди. Дўстларим ва оилам телевизор қаршисида кўзимни ишқалаб турганимни кўриб, бу жиддий муаммо эканлигини айтишди. Иккинчи мавсум арафасида кўз шифокорига бордим ва у мендан сўради: «Бундай кўриш билан қандай қилиб гол уриш мумкин?» У линза тақишни тавсия қилди. Ўша мавсум биз чемпионликни қўлга киритдик ва офталмологим туфайли энг яхши тўпурарга айландим.
Бутсалари ҳақида
- Улар ишимда катта ёрдам беради. Менга шу бутсалар жуда ёқади - жуда чиройли, енгил ва қулай. Ўлчами - 10,5. Уларда фарзандларимнинг исмлари ва Франция байроғи тасвирланган. Машғулот пайтидаги бутсаларим кенгайган бўлиши мумкин, шунинг учун ҳар ўйин учун янгиларини кияман.
Қаҳва ҳақида
- Уйғониб олишим учун эрталаб бир-икки финжон қаҳва керак бўлади. Италияда уни мазали тайёрлашади, шунинг учун ҳам тирамисуни жуда яхши кўраман. Умуман, кунига уч-тўрт финжон қаҳва ичаман, усиз яшай олмайман.
Қўл соатлари ҳақида
- Соатлар йиғаман, менга турли брендлар ёқади. Бу ҳам ўзига яраша сармоя. Эрталаб кийиниб, соатимни тақиб олмагунимча ўзимни унчалик яхши ҳис қилмайман, худди нимадир етишмаётгандек бўлаверади. Қўлимда соат бўлмаса, одатдагидек эмасман.
Калитлар ҳақида
- Бу калитлар доим мен билан. Спорт автомобилларининг ашаддий мухлисиман. Кичкиналигимда отамнинг машиналари бўларди. Менга унинг моторидан чиқадиган шовқини ҳам ёқади. Футбол ўйнаётганимда ҳам ўзимни худди шундай ҳис қиламан. Автомобилни жуда тез ҳайдамайман, лекин имконим бўлса, ҳайдашдан завқланаман. Гаражимда бир нечта машинам бор. Лекин «Милан» ҳомийси - BMW, шунинг учун ҳам мўъжазгина «M8»ни ҳайдаяпман ва у менга ёқади.
Футбол ҳақида
- Бу менинг бутун ҳаётим, болалигимдан бери шуғулланадиган ягона севимли машғулотим. Дарсдан кейин уйимиз ёнида, деворга, дарвозага қарши ўйнардим, доим зарба берардим. Табиийки, бундан ота-онам хурсанд бўлишмасди, чунки уй атрофида санғийверардим. Футбол ҳар доим мен билан, ҳозир ҳам. Машғулотдан сўнг уйга келиб, фарзандларим билан тўп ўйнайман.
М.ПЎЛАТОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789