АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Мамлакатимизда давом этаётган U-23 тоифасидаги Осиё кубоги «А» гуруҳи иштирокчилари 7 июнь куни кейинги босқичга чиққан иккинчи жамоа номига ҳам ойдинлик киритишди.
Йўлланма Марказий Осиёнинг яна бир вакили - Туркманистон термасига насиб қилди.
Қаршидаги мухлислар билан лиқ тўлган «Марказий» стадионида Эрон термасига қарши баҳс юритган вакилларимиз гуруҳдаги сўнгги учрашувда дуранг билан кифояланишди - 1:1. 22-дақиқада Диёр Холматовнинг қанотдан ошириб берган тўпини Отабек Жўрақўзиев тўрга жойлаб, ҳисобни очганди.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳужумкорликни ошириб, 62-дақиқада Аря Юсуфининг голи эвазига мувозанатни тиклашди. Умуман, мазкур баҳс давомида Темур Кападзе шогирдлари яна бир нечта қулай имкониятларга эга бўлишди, лекин улардан фойдаланишда ноаниқлик панд берди.
Гуруҳдаги яна бир ўйин ҳам драматик руҳда кечиб, ундаТуркманистон термаси Қатар жамоасига қарши баҳсда ажойиб «камбэк» қайд этиб, ўз мақсадига эришди. Ўйиндаги голлар иккинчи бўлимга тўғрикелди. Дастлаб қатарликлар Осама Абдулкаримнинг 65 ва 73-дақиқаларда киритган тўплари эвазига ғалабани нақд қилишгандек туюлганди. Бироқ туркманистонликлар вакили Бегенчмурат Мурадов 76 ва 82-дақиқалардагиголлар эвазига ўз «дубл»ини нишонлаб, жамоасига муҳим дурангни тақдим этди.
Энди «плей-офф» босқичида Ўзбекистон термасига «В» гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Ироқ жамоаси рақиблик қилса, туркманлар австралияликлар билан беллашишади.
ЎЗБЕКИСТОН - ЭРОН - 1:1 (1:0)
7 июнь.Қарши. «Марказий»стадиони. 19876 томошабин.
Бош ҳакам:АҳмадАбубакарал Каф (Уммон).
Голлар:ОтабекЖўрақўзиев (22) - АряЮсуфи (62).
Ўзбекистон: 12.Владимир Назаров, 4.Абубакрризо Турдиалиев, 6.Жалолиддин Содиқов, 11.Отабек Жўрақўзиев (9.Улуғбек Ҳошимов, 87), 13.Элдор Бегимов, 14.Аббос Файзуллаев, 15.Одил Абдумажидов, 16.Шаҳзод Тоиров (5.МуҳаммадқодирҲамралиев, 65), 17.Диёр Холматов (10.Жасур Жалолиддинов, 64), 20.Русланбек Жиянов (7.Ҳожимат Эркинов, 64), 22.Алишер Одилов (19.Ҳусайн Норчаев, 53)
Эрон: 22.Парса Жафари, 2.Маҳди Ҳошимнажод, 3.Милад Кор, 4.Саман Фаллаҳ, 7.Муҳаммад Ходабандехло, 10.Ёсин Салмони (17.Ёдгор Рустами, 63), 13.Муҳаммадмаҳди Аҳмади, 14.Амир ЖафариСеигхалани (9.Амирали Содиқи, 46), 16.Муҳаммад Горбани, 18.Алиризо Ходаеи (15.Муҳаммадҳуссайн Исломи, 46), 23.Аря Юсуфи (19.Билол Арази, 79).
Огоҳлантиришлар:АбубакрризоТурдиалиев (66) - МуҳаммадмаҳдиАҳмади (31), Саман Фаллаҳ (37), Ёдгор Рустами (86).
ҚАТАР-ТУРКМАНИСТОН - 2:2 (0:0)
7 июнь.Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 365 томошабин.
Бош ҳакам:Ма Нинь (Хитой).
Голлар: Осама Абдулкарим(65, 73) -БегенчмуратМурадов(75, 82).
Қатар: 22.Салоҳ Закария, 3.Дияб Ҳорун, 4.Муҳаммад Эмад, 5.Юсуф Айман, 6.Осама Абдулкарим, 8.Мустафо Тариқ, 13.Муҳаммад Ҳолид(2.Али Малола,74), 15.Жассим Габер Абдулсалом, 17.Ҳолид Волид Мансур (11.Жассим Муҳаммадал Меҳаири, 59), 18.Мекки Томбари, 20.Аҳмадал Ғани.
Туркманистон: 22.Расул Чориев, 2.Ихлас Тойжанов, 4.Вепа Жумаев, 7.РаҳмонМуратбердиев (17.Даянч Мередов, 67), 8.Мирза Бекназаров (21.Бегмурат Арбатов, 88), 10.МейлисДиниев, 11.Шаммамет Хидиров (9.Бегенчмурат Мурадов, 67), 14.Темур Чориев, 15.Довран Бердиев, 19.Арзувгули Сапаргулиев, 23.Велмурат Баллаков (13.Арслан Сапаров, 80).
Огоҳлантиришлар:Муҳаммад Ҳолид (21), Аҳмадал Ғани (58) - Темур Чориев (52), Велмурат Баллаков (60), Мирза Бекназаров (85), Мейлис Диниев (90), Довран Бердиев (90}3).
Ўйиндан кейинги фикрлар
Тимур Кападзе (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Бугун ҳамма яхши ҳаракат қилди. Афсуски,ғалаба қозона олмадик. Ўйин шиддатли бўлди. Эрон термасига ғалаба керак эди. Биз кейинги босқич йўлланмасини ҳал қилган бўлсакда, бу ўйинни муҳим санаб, чиройли футбол кўрсатишга уриндик. Эндиликда бор эътиборимизни кейинги босқич учрашувига қаратамиз. Барча футболчиларни текшириб олишимиз керак эди. Бугунги ўйин орқали уларни руҳий ва жисмоний томондан синадик. Бугунги учрашувда етарлича вазиятлар бўлди, Норчаев ва Эркиновда ажойиб имкониятлар юзага келди. Умуман олганда, ҳамма ўзишини яхши бажарди. Кейинги учрашувларга келсак, ким тайёр бўлса, ўшалар майдонга тушади. Олдимизга юқори мақсад қўйганмиз. Шу сабабли, муносиб футболчиларни майдонга туширамиз. Энг муҳими, ҳамма ўйинчиларимиз асосий таркибда майдонга тушиш учун етарлича потенциалга эгалар. Кейинги босқичдаги рақибимиз - Ироқ термаси кучли жамоа. Ўзи аслида, бу босқичда кучсиз иштирокчининг ўзи йўқ. Кейинги ўйинга муносиб тайёрланамиз.
Владимир Назаров (Ўзбекистон терма жамоасидарвозабони):- Кейинги босқичга чиққанимиз билан барчани табриклайман. Ҳаммамиз бу йўлда бор имкониятимизни ишга солдик. Бугунги ўйинга келсак, бош мураббийимиз аввалги учрашувда майдонга тушмаганларга имконият берди. Шу сабабли, биз ҳам ўзимкониятларимизни намойиш этишга ҳаракатқилдик. Ўйлайманки, барча жамоадошларим бугун яхши ўйин ўтказишди.
МеҳдиМаҳдавикиа (Эрон терма жамоаси бош мураббийи):- Олдимизга қўйилганвазифани бажаролмадик. Уч ўйинда ғалаба қозонолмай, икки дуранг билан турнирни якунлаш ҳеч кимни қониқтирмаслиги аниқ. Қаердадир хат оқилдик, баъзан эса омадимиз келмади.Ўзбекистон термасина фақат гуруҳнинг, балки турнирнинг кучли жамоаларидан бири. Бугун ҳам улар ёмон ўйин намойиш этишмади.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789