Сергей Лушчан: “Футболчилар қаерни хоҳлашса, ўша ерга интилишади”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Наманган мезбонлик қилган қитъа чемпионати саралаш баҳслари Ўзбекистон термаси учун ортиқча қийинчиликсиз ўтди.
21405 мухлис гувоҳлигида ўтган Таиландга қарши 3-тур доирасидаги ўйин эса ҳақиқий байрамона тус олди ва жамоамиз ғалабаси билан якунланди.
Учрашувни кўтаринки кайфиятда бошлаган футболчиларимиз тезкор гол уришни уддалашди. 8-дақиқада жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг тезкор ҳаракатлари ва ажойиб пасидан кейин тўпни қабул қилган Жалолиддин Машарипов рақиб дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилди - 1:0. 23-дақиқада энди ўнг қанотда фаоллик кўрсатган «Рома» ҳужумчиси бу сафар Азиз Турғунбоевни қулай вазиятга чиқарди. «Пахтакор» аъзоси эса Таиланд дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.
Баҳснинг кейинги қисмида ҳам устунликни рақибга бой бермаган вакилларимиз бир нечта хавфли ҳужумлар уюштиришди, ҳаттоки, Остон Ўрунов гол ҳам урди. Бироқ ҳакам ушбу вазиятда қоида бузилганини таъкидлаб, уринишни инобатга олмади. Якуний натижа - 2:0 ва мазкур ғалабадан сўнг Ўзбекистон термаси ўз гуруҳида 100 фоизлик натижа ва 9:0 кўринишидаги тўплар нисбатини қайд этди.
Эътиборлиси, таиландлик мухлислар сўнгги ўйин пайти «Раҳмат, Наманган!» ёзувли баннерни намойиш этиб, шу тариқа мезбонларга ўзига хос тарзда миннатдорлик билдиришди. Куннинг дастлабки қисмига белгиланган яна бир ўйинда Мальдив ороллари термаси Шри-Ланкани 1:0 ҳисобида енгиб, гуруҳда учинчи ўринни эгаллади.
«С» ГУРУҲИ (Наманган, Ўзбекистон)
14 июнь (сешанба)
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД - 2:0 (2:0)
Наманган. «Марказий» стадион,
21405 томошабин.
Бош ҳакам: Ҳасан Акроми (Эрон).
Голлар: Ж.Машарипов (8), А.Турғунбоев (23).
Ўзбекистон: 12.Ўткир Юсупов, 8.Дилшод Саитов, 2.Умарбек Эшмуродов, 5.Рустам Ашурматов, 4.Фаррух Сайфиев, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 19.Азизбек Турғунбоев (22.Ойбек Бозоров, 51), 10.Жалолиддин Машарипов (15.Остон Ўрунов, 66), 21.Игорь Сергеев (6.Сардор Собирхўжаев, 66), 14.Элдор Шомуродов (11.Шерзод Темиров, 82).
Таиланд: 23.Сиварак Тедсунгоен, 2.Сасалан Хаипрахон (13.Суфанан Бурират, 46), 4.Панса Хемвибун, 15.Танабун Кесарат, 19.Тристан До (14.Пазомпон Чароентаннанапиром, 46), 3.Тиратон Бунматан (7.Пакорн Пармпак, 46), 6.Сарач Юйен (12.Ворачит Канитсрибумфен, 82), 8.Зитифан Пуангжан, 11.Бордин Фала, 16.Фитиват Сукжитзаммакул, 17.Чаяват Сринавонг (21.Пирапат Нотчаия, 46).
Огоҳлантиришлар: О.Шукуров (56), Ф.Сайфиев (63), У.Эшмуродов (79) - Сарач Юйен (55), Зитифан Пуангжан (67).
-----------------------------------------------------------------
МАЛЬДИВ ОР. - ШРИ-ЛАНКА - 1:0 (0:0)
Наманган. «Марказий» стадион.
920 томошабин.
Бош ҳакам: Али Ризо (Ливан).
Фойдаланилмаган пенальти: да Сильва (69, Ш.).
Гол: Ҳамзат Муҳаммад (63).
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Жуд Беллингем Испания футболчилар ассосацияси томонидан Ла Лигада 2023/24 йилги мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789