АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ҳурлик, озодлик эпкинлари ҳалқимизга кенг имконият эшикларини очиб берди.
Бундан баҳраманд бўлган элимиз эртанги кунга юксак ишонч билан фидоийлик кўрсатаяпти. Айниқса, бу борада ўз умрини ҳалқ манфаати йўлида бахш этган нуронийлар ҳам ана шу хайрли ва савоб ишдан четда қолишмаяпти. Қуйида «чарм тўп»га ошно тутиниб, миллионлар ўйини равнақига ҳисса қўшганлардан бири, Меҳнат фахрийси, «Дўстлик» ордени, «Ўзбекистонда футболни ривожлантиришдаги хизматлари учун» эсдалик нишони соҳиби Озод Пармонов суҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.
- Озод Давронрович, суҳбатни инсон учун ғоят қадрли ва азиз бўлиб қолган беғубор болалик йилларингиздан бошласак.
- Қишлоғимиз вилоятимизнинг Яккабоғ туманига туташ ҳудудда жойлашган бўлиб, ўзининг бир сўзли, меҳнаткаш, танти одамлари билан маълум ва машҳурдир. Шунинг учун бўлса керак мен ҳам дангал, ўз сўзида турадиган, давлат ва ҳалқ манфаатини устун қўядиган одамларни хуш кўраман. Ёш бўлсамда ҳаётга бўлган қизиқишим ўзгача бўлган. Катта ёшдаги одамлар суҳбатини зимдан кузатиб, ўзимга зарур бўлган ўгитларни олганман. Бўш вақт топдимми мактабимиздаги стадионда тўп тепиб, ўша пайтдаги бутун ўзбек ҳалқининг кўнглидан жой олган «Пахтакор» номини олган севимли жамоамизга ҳавас қилиб улғайдик. 1962 йилда «Пахтакор»нинг собиқ чемпионати олий лигасида кучли олтиликка киргани завқимизга завқ қўшган. Ўз даврида ўзбекнинг Пелеси дея эъзозланган Ҳамид Раҳматуллаев, Идгай Тазетдинов, Олег Қаҳҳоров, Виталий Суюнов, Мақсуд Шарипов, Акмал Азизхўжаев исми шарифларини ўзимизча эътироф этиб, тўп тепган бўлсак, тенгқурларим ҳатти-ҳаракатим, қадди-қоматимни Красницкийга қиёслаб «Гена» деб чақиришарди. Жамоадошларим орасида ўзимизнинг Юрий Пшеничников, Олег Моторин, Биродар Абдураимовлари ҳам бор эди.
- Вилоят партия қўмитасида фаолият кўрсатганингизда Б.Абдураимовни Қарши жамоасига бош мураббийликка ҳам таклиф этган экансиз...
- Ҳа, Биродар акани ўтган асрнинг 80-йилларида Қаршига таклиф қилиб, ўша пайтдаги вилоятимиз раҳбари Рузмет Ғойипов ҳузурига олиб кирганман. Қизғин ва самимий суҳбат бўлганди. Биродар ака Қашқадарё футболи, унинг иқтидорли ёшларига муносиб баҳо берган. Бироқ айрим сабабларга кўра, режа амалга ошмай қолди. Лекин, дўстлигимиз, бир-биримизга бўлган ҳурмат сақланиб қолган. Биродар Ҳасанович ҳар гал Қаршига келганида ўша дамларни эслаб, «Қашқадарё футболи ҳали сўзини айтади», - деган эдим-ку, деб алоҳида таъкидлашдан чарчамайди.
- Вилоятга биринчи раҳбар бўлганингизда Қашқадарё футболида инқилобий ўзгаришларга бош-қош бўлган экансиз...
- Иш фаолиятимнинг биринчи кунидан футболга эътибор қаратганман. Қарши шаҳридаги собиқ «Меҳнат» стадионини 37 кун ичида реконструкция қилдик. 30 минг томошабинга мўлжалланган стадионда барча шарт-шароитлар яратилди. Фақат электрон табло ўрнатишга улгурмай қолдик. Алоҳида футбол жамоаси учун база барпо этдик. Олдимизда битта вазифа турарди - «Машъал» (Муборак)нинг олий лигадаги ўрнини «Насаф»га олиб, вилоят марказида бош жамоа тузиш учун астойдил интилдик. Бу бўйича турли фикр-мулоҳазалар бўлди. Якунда «Насаф» номи билан жамоа Қарши шаҳрида кучлилар сафида бўлишига эришдик.
- Ёшингиз улуғлик сари юз тутиб бораяпти. Сизни футболимиздаги нималар ташвишлантиради?
- Бир вақтлар усталар жамоаси деган ном бўлар эди. Ана шу хайрли ишда юқори поғонадаги спорт мутасаддилари бош қош бўлган яъни спорт устаси, хизмат кўрсатган спорт устаси, биринчи, иккинчи, учинчи даражали футболчи деган ном қайсидир маънода «чарм тўп» соҳибига руҳий мадад берган. Ўз устида ишлашга ундаган. Имкон даражасида ана шу хайрли иш кўриб чиқилса. Узоқ, чекка ҳудудларда иқтидорлар кўп. Бу бўйича селекция ишлари янада жонлантирилса дейман. Мураббийларимизни Европадаги топ жамоаларда тажриба алмашишлари йўлга қўйилса. Легионер ўйинчи, мураббий масаласида ҳам бизникилардан бир поғона юқори бўлганлар юртимизга таклиф этилса, айни муддао бўларди. Мен бу фикр мулоҳазаларни оддий мухлис сифатида изҳор этдим. Чунки биз кексалар ҳам жамиятимизда бўлаётган ҳар бир ўзгариш, Янги Ўзбекистонни барпо этишда юртбошимиз томонидан олиб борилаётган хайрли ва савоб ишларга бефарқ эмасмиз.
- Мароқли суҳбатингиз учун дил ташаккурини қабул қилгайсиз.
- Фурсатдан фойдаланиб, «ИнтерФутбол» газетаси ижодий жамоаси, кўп сонли муштарийларига миннатдорчилик билдирамиз. Улар нафақат ўзбек футболи, қолаверса бизни дунё футболи янгиликларидан воқиф этиб туришибди. Газета ижодий жамоасидаги холислик, куйинчаклик ила йўғрилган мақолалар соғлом турмуш тарзимиз асоси - миллионлар ўйинига хизмат қилишига қатъий ишонаман.
СУҲБАТДОШ ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Озод Пармонов 1950 йил 19 августда Қамаши туманидаги Қорабоғ қишлоғида таваллуд топган. Ўрта маълумотни тумандаги Ўзбекистон мактабида олган. Дастлаб қишлоқ хўжалик техникуми, сўнг Москва давлат педагогика институтида таҳсил олиб, уни Низомий номли Тошкент давлат педагогика университетида якунлаган. Бир неча ўқув юртларига раҳбарлик қилган. Ғузор ва Китоб туманида биринчи раҳбар бўлиб фаолият кўрсатган. 1995 йилнинг ноябрь ойидан 1998 йилнинг июнь ойига қадар вилоят ҳокими вазифасида ишлаган. Оилали, олти фарзанд ва кўплаб набира ва чевараларнинг севимли бобоси.
Ҳусан ТЕМИРОВ суҳбатлашди.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789