Павлович 1,5 ойга кетди

Павлович 1,5 ойга кетди

«Штутгарт»га қарши ўйинда Александр Павловичнинг ўмров суяги синди.

Бундеслиганинг 7-туридан ўрин олган баҳсда «Бавария» 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мюнхенликларнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси эса 8-дақиқада «Штутгарт» ярим ҳимоячиси Фабиан Ридер билан тўқнашувдан сўнг майдонга муваффақиятсиз йиқилди ва алмаштирилди. «Бу ўмров суяги синишига ўхшайди. Бу Александр учун жуда жиддий», - дейди «Бавария» директори Макс Эберл. Bild хабарига кўра, клуб Павловичга тикланиш учун 6 ҳафтагача вақт керак бўлади, деб ҳисобламоқда.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.