Суперлига. "Пахтакор" - "Андижон" превю

Суперлига.  "Пахтакор" - "Андижон" превю

Бугун Суперлига 23-тур ўйинида "Шерлар" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишади. Мазкур беллашув ҳар икки жамоа учун ҳам алоҳида ахамиятли. Боиси, андижонликлар Суперлига турнир жадвалидаги ўринларини бироз юқорилаш мақсадида хар бир ўйинга очко олиш учун тушишга мажбурлар. “Пахтакор” эса Элит лига олдидан ўз футболчиларини синовдан ўтказиб олишади.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 55 бор тўқнаш келишган. Улардан 40тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 9 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 6 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 129 марта ишғол қилган жамоамиз 38 гол ўтказиб юборган.

Тошкентда ўтказилган 27 баҳснинг 23тасида жамоамиз зафар қучган. 4 баҳсда эса кучлар тенг келган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган.

"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги беллашув 31 октябрь, пайшанба куни "Жар" стадионида соат 18:15да бошланади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.