АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ла Лиганинг дастлабки икки туридан кейин турнир жадвалининг юқорисида «Вильярреал» турибди - Унаи Эмери жамоаси аввалги дам олиш кунлари Мадридда «Атлетико»дан 3 очко тортиб олди - 2:0.
Ўйин жуда кескин тус олди, томонлар навбати билан хафвли вазиятлар яратишди. Ҳисобни эса иккинчи бўлим ўрталарида Жереми Пино очди. «Вильярреал» иккинчи голни 90+7-дақиқада нишонлади - Жерар Морено бутун фаолияти давомида «Атлетико» дарвозасини илк марта нишонга олди.
Моренонинг «матрасчилар» билан ўйинлардаги «қуруқ» серияси Испанияда аллақачон мемлар мавзусига айланган эди. «Нега ҳалигача «Атлетико» дарвозасига гол урмаганман? Қачондир бу ишни уддаласам, осмон қулаб тушишидан қўрқАман...», — дея ҳазиллашганди футболчининг ўзи бу масалада. Хуллас, Жерар «Атлетико»га қарши 16-ўйинда «матрасчилар»га биринчи голини тортиқ этди. Футболчи буни ўз усулида нишонлади - тилини чиқарганча камерага боқди. Жерар одатда ўз голлари шарафига шу ҳаракатни амалга оширади. Бироқ Моренонинг «тил чиқариш» саҳнаси «Атлетико» мухлисларига сира ёқмадии, улар бун иҳақорат ўрнида қабул қилишди ва Жерарга нисбатан кучли ҳуштакбозлик янгради. Бош ҳакам Рикардо Бенгоэчеа эса Моренонинг голни нишонлаш усулини спортчига хос бўлмаган ҳаракат сифатида баҳолаб, уни сариқ карточка билан «сийлади». Натижада майдонда тўс-тўполон бошланиб кетди.
Морено ўйиндан кейин барчасини алоҳида тушунтирди: «Мени яқиндан танийдиганлар яхши билишади, ҳеч қачон кимгадир ҳурматсизлик қилмайман. Голни нишонлашда камерага қарашдан мақсад, шу тариқа уйдаги қизларимга салом йўллайман. Агар кимдир ранжиган бўлса, кечирим сўрайман. Аслида ҳеч қандай ёмон иш қилмадим, фақат буни ҳақорат сифатида кўришди. Тўғриси, бу ҳолатда ўзимни оқлаш учун қўлимдан бошқа ҳеч нарса келмайди». «Вильярреал» эса Моренога кўрсатилган сариқ карточка бўйича апелляция беришга чоғланмоқда.
«Вильярреал» бош мураббийи Унаи Эмери фаолияти давомида «Атлетико» устози Диего Симеонедан илк марта устун келди. Ваҳоланки, у аргентиналик мутахассис билан оз эмас, кўп эмас нақ 20-марта тўқнашди. Энди Эмери олдида енгилмас рақиб сифатида биргина Хосеп Гвардиола қолди. Боз устига, у Пеп билан ўзаро 12та ўйиндан 8тасида мағлубиятни тан олган.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789