Қудусга Мерсисайд клублари қизиқмоқда

Қудусга Мерсисайд клублари қизиқмоқда

«Аякс» ва Гана терма жамоаси ярим ҳимоячиси Муҳаммад Қудус фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин, деб хабар беради De Telegraaf.

Манбага кўра, 22 ёшли ганалик футболчининг хизматларига «Ливерпуль» ва «Эвертон» клублари қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клублари Қудуснинг Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги ўйинларини кузатиб боришмоқда ва турнир якунланганидан кейин эҳтимолий трансфер бўйича музокараларни бошлашни кутишмоқда. Эслатиб ўтамиз, Қудус ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг 2та ўйинида иштирок этганди. Португалия билан биринчи ўйинда ярим ҳимоячи голли узатма берган бўлса, Жанубий Корея термаси билан иккинчи ўйинда дубль қайд этди. Эртага Гана миллий терма жамоаси Уругвай билан ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинини ўтказади.

 

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.