“Арсенал” йирик трансферга таёгарлик кўряпти
"Арсенал" "Милан"нинг нидерландиялик хавбеки Тижани Рейндерсга қизиқиш билдирмоқда.
Нидерландия эркаклар миллий жамоаси бошқарувини аёл мураббий қўлга олиши мумкин.
Боз устига, жуда яқин орада. Ҳар ҳолда, TeleSport хабарига қараганда, мамлакат футболи раҳбарияти «лоларанглар» бош мураббийи лавозимига номзодлар шорт-варақасига Англия аёллар термаси устози Сарина Вигман хонимни ҳам киритди.
Аввало, қисқача маълумот: Вигман - вақтида марказий ярим ҳимоя ва орқа чизиқда тўп сурган нидерландиялик собиқ футболчи. Олдинроқ The Telegraph нашрида шу мазмунда хабар чиққанди: «Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман истеъфога чиқарилган тақдирда мамлакат Қироллик футбол иттифоқи Саринани унинг ўрнини эгаллашга номзод мутахассислар қаторига қўшмоқчи». Агар Куман чиндан ҳам, истеъфо берса ва Сарина хоним номзоди танланса, у футбол тарихида эркаклар миллий жамоасини бошқарадиган биринчи аёл бўлади.
Сарина Вигман ҳозирча Англия аёллар термасидаги ишини давом эттирмоқда. Инглизлар яқинда унинг бошқарувида аёллар ўртасидаги ЖЧ-2023 финалига чиқишди ва ҳал қилувчи баҳсда испанларга имкониятни бой беришди - 0:1. Алоҳида эътироф этиш ўринли, бу Англия аёллар термаси учун мундиалдаги энг юқори натижадир. Қолаверса, Вигман жамоаси 2021 йили Европа чемпионатида ғолиб чиққанди.
Факт
Сарина Вигман Англияга йўл олшига қадар Нидерландия аёллар термаси билан ҳам Европа чемпионати ғолибига айланган ва ЖЧда кумуш медаль ютганди.
"Арсенал" "Милан"нинг нидерландиялик хавбеки Тижани Рейндерсга қизиқиш билдирмоқда.
Белгия чемпионатида порлаётган саудиялик ҳужумчи Марван Ал-Саҳафининг хизматларига Швейцариянинг "Базел" ва Полшанинг "Легиа" клубларидан таклифлар бўлмоқда.
Ибраҳима Диалло — "Саутгэмптон" клуби яримҳимоячиси, Франциянинг 18, 19, 20, 21 ёшли миллий жамоаларида ўйнаган. У ҳуқуқлари поймол қилинадиган юрт — Франция миллий жамоасида ўйнашдан маъно кўрмаслигини айтди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789