АПЛ Аморим бошқарувидаги “МЮ” сафарда очко йўқотди.
Англия Пермер Лигасининг 12-турида "Манчестер Юнайтед" "Ипсвич" меҳмони бўлиб, дуранг қайд этди.
«Наполи» 33 йил ёхуд 12058 кундан сўнг «А» серия тахтига қайтди.
Бундай узоқ кутилган чемпионликдан бутун Неаполь сармаст, албатта. Лучано Спаллетти жамоасининг ғалабаси Кампания области маъмурий марказида қиёси йўқ байрамга уланиши олдиндан тахмин қилинган эди. Аҳоли сони бўйича Италияда Рим ва Миландан кейин 3-ўринда турувчи Неаполь охирги марта буюк Диего Марадона даврида шундай телбавор футбол байрами оғушига тушганди.
«Наполи» чемпионлик маррасига «Унидезе»га қарши сафар учрашувида қадам босди. Лекин 4 май оқшомида Неаполдаги Stadio Diego Armando Maradona аренаси ҳам мухлислар билан лиқ тўлди. Демак, Неаполь аҳли жамоа Удине сафаридан чемпион сифатида қайтишига заррача шубҳаланган эмас. Клуб ортидан сафарга чиққан 12 минг тиффози эса 1:1 ҳисобида якунланган ўйиндан сўнг «Фриули» ёхуд «Дачия Арена» стадиони майдонига бостириб тушди. Улар чимни бўлакларга бўлиб, ўзлари билан олиб кетишди - чемпионликдан эсдалик. Энди эса ижтимоий тармоқларда «Удинезе» аренаси чими «Наполи»нинг чемпионлиги рамзи сифатида сотилиши ҳақида эълонлар пайдо бўлди. Бундай «эсдалик» парчалари 100 евродан 700 еврогача баҳоланмоқда.
Байрам яхши, албатта. Бироқ бунинг кўнгилсиз томони ҳам йўқ эмас. Ҳар ҳолда, La Gazzetta dello Sport нашри маълумотига қараганда, Неаполда скудетто шарафига уюштирилган норасмий байрам оқшоми 203 киши турли тан жароҳати билан шифохоналарга ётқизилди. Жумладан, 4 нафар мухлисга тўппонча ўқи теккани маълум қилинди. Бундан ташқари, пичоқдан жароҳатланиш, фейерверкдан куйиш, тиқилинч ёки тўполонда оёқ-қўллар ва бурун синиши ҳолатлари кўп. Энг ёмони, 26 ёшли йигит ўқ жароҳатидан шифохонада вафот этган. Тўғри, мутасаддилар бу кўнгилсизлик чемпионликни нишонлаш пайти рўй бермаганини таъкидлашмоқда.
Англия Пермер Лигасининг 12-турида "Манчестер Юнайтед" "Ипсвич" меҳмони бўлиб, дуранг қайд этди.
Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси бош мураббийи Максим Шацких ва ҳимоячиси Ҳожиакбар Алижонов ОФК Элит Чемпионлар лигаси 5-тур доирасидаги "Истиқлол" (Эрон)га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.
Аввал хабар берганимиздек бугун "Реал Мадрид" бошқаруви умумий кенгашида йиғилиши бўлиб ўтди. Унда клуб президенти нутқ сўзлаб бир нечтта масалаларга тўхталди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789