АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
ЖЧ-2022 учун танланган 36 нафар рефери ҳақида. Тушунарлики, 36 нафар ҳакамнинг барчаси Қатарга етиб бормаслиги мумкин.
Дейлик, олдин жисмоний тайёргарлик нормативларини топширолмаслик ҳолатлари ҳам кузатилган. Бошқа мисол ҳам бор: Фаҳад ал Мирдасий ЖЧ-2018 арафасида Саудия Арабистони чемпионатида келишилган ўйинларни ташкиллаштиришда айбланиб, ҳибсга олинди ва табиийки, Россия мундиалида қатнашолмади. Малайзиялик Субҳиддин Моҳд (2010 йил) ва панамалик Жон Питти (2018 йил) эса финал босқичига рефери сифатида ташриф буюришган, аммо 1та ўйинда ҳам ишлашмаган. Шундай қилиб, бугунги кунга қадар ЖЧ ўйинларини 83та мамлакатнинг 381 нафар вакили бошқарган.
ЖЧ-2022 учун сараланган 36 реферидан 5 нафари олдин ҳам мундиалда ишлаган: Алиризо Фағони (Эрон), Сесар Рамос (Мексика), Бакари Гассама (Гамбия), Клемент Тюрпен (Франция) ва Муҳаммад Абдулла (БАА). Фақат Гассама 3-марта ЖЧга борса, қолганлар учун Қатар-2022 иккинчи турнир бўлади. Гамбия вакили 3та ЖЧда қатнашган тарихдаги 22-реферига айланиш учун барча имкониятларга эга. Ҳозирга давр бирор бош ҳакам 4та мундиални кўрган эмас. Айнан шунинг учун ҳакамлар рўйхатининг эълон қилиниши 3та турнирда ишлаган 21 нафар реферидан бири Равшан Эрматов фаолиятини муддатидан аввал якунлашга мажбур бўлиб, абадий рекорд ўрнатиш имконини йўқотганидан афсусланиш ҳиссини яна бир бор уйғотиб юборди. Шахсан менда бундай қурбонлик ўзини оқлагани юзасидан ҳали ҳам шубҳа бор. Тўғри, ўйинлар сони бўйича рекорд ҳамон Эрматовга тегишли эканлигини айтиб, ўзимизга таскин беришимиз мумкин - 11та. 2-ўриндаги аргентиналик Нестор Питана (3та турнирда 9та ўйин) ҳам Россия мундиалидан сўнг фаолиятини якунлади. Эрматовнинг потенциал таъқибчилари - Кюйперс, Чақир, Гайгер ва Риччини ҳам Қатарда кўрмаймиз.
Афсуски, Ўзбекистонда Эрматовга ўринбосар топилмади, ваҳоланки, тарихда илк марта 6 нафар ҳакамимиз ОФК даражасига чиқди. Факт шуки, ФИФА рўйхатида бу сафар ҳамюртларимиз йўқ. Қатарлик рефери эса тарихда илк марта ЖЧда ишлайди. Руанда ва Гондурас вакиллари ҳам дебют қилишади. 36 нафар ҳакам 32та мамлакатдан. Италиялик реферилар 1934 йилдан буён доимий равишда элит рўйхатда. Бу энг узун сериядир. Испанларнинг серияси 1950 йили, германияликларники 1954 йилда бошланган. 36 нафар рефери ЖЧ учун рекорд эмас. 2002 йили Ж.Корея/Японияда, ҳаттоки, 1986 йили Мексикада ҳам шунча ҳакам ишлаган. Қолаверса, иккинчи ҳолатда турнир ҳозиргидек 64 эмас, 52та ўйинни ўз ичига олганди. Лекин ҳакамлар сони бўйича рекорд Испания-82да қайд этилган - 41 нафар. Уларнинг ярмидан кўпи (22 нафар) Европадан эди. Қатарга 11 нафар европалик боради, бироқ бу охирги 4та турнирдагидан кўп (2006 йили Германияда 9 нафар, 2014 йили Бразилия, 2010 йили ЖАР ва 2018 йили Россияда 10 нафар европалик ишлаган).
ЖЧ-2022 учун сараланган ҳакамлар рўйхатига бирор ҳамюртимиз кирмагани бизда муносиблар йўқлигини англатмайди. Мисол учун, Ильгиз Танташев 7 июнь куни Дохада бўлиб ўтадиган ОФК саралаши «плей-офф» босқичидан ўрин олган БАА ва Австралия ўйинига тайинланди. Тўғри, унинг савияси ЖЧда ишлашга тортмайди. Эсланг, бундан 5-10 йил аввал ҳам Ўзбекистоннинг икки вакили осиёлик ҳакамларнинг кучли 10талигида эди - Эрматов ва Валентин Коваленко. Коваленко ҳам мундиалда ишлашга жиддий тарзда даъвогарлик қиларди, агарда Эрматовнинг ҳамюрти бўлмаганида. Афсуски, ОФКга ажратилган 4-5-6та ўриндан 2таси битта мамлакат вакилларига берилишини тасаввур қилиш қийин, ҳар иккиси ҳам қанчалик яхши ҳакам саналмасин.
Ўзбекистонда бир вақтнинг ўзида икки кучли рефери бош кўтаргани ва уларнинг ёнида яна бир қатор савиялилар ишлашгани мамлакат ҳакамлик мактабининг кучлилиги ҳақида гапиришга асосдек. Аслида Эрматов ва Коваленко ҳам, ўша авлоднинг бошқа вакиллари ҳам ҳакамлар тайёрлаш тизими эвази эмас, балки вазият тақозоси билан ўсишди. Дейлик, Эрматов Канадада бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧга тайинланмаганида, клублардан бирининг раҳбарияти хоҳишига кўра, фаолиятини 2007 йилиёқ якунлаши ҳеч гап эмасди. Ўша клубнинг ўша раҳбарлари нафақат ўз учрашувлари, балки рақиблар ўйинларига ҳам ҳакамлар тайинланишини моҳирлик билан ўзгартиришди.
Шундан буён миллий ҳакамлик корпусида кўп нарса ўзгаргани йўқ. Дунёнинг энг ҳурматли мутахассисларидан бири Фарҳод Абдуллаевнинг Ўзбекистондан кетиб, Саудия Арабистонида фаолият юритаётганини эслашнинг ўзи кифоя. Сизнингча, бу факт ҳакамлар қўмитаси ва бошқа тузилмалар раҳбарларини қаттиқ ранжитганми? Бошқалар хизматини ўзига ёзиш ва шу билан ўзини ишни уддалаётгандек кўрсатиш - бу хислатни бизнинг мутахассислардан тортиб олиш имконсиз. Фақат бу ёндашув узоқ муддатли ривожланишни ҳеч қанақасига кафолатламайди. Мана, шунинг учун охир-оқибат, бизда Эрматов ва Коваленко ортидан ЖЧда қатнашишга муносиб ҳакамлар топилмади.
3та ЖЧ финал босқичида бутун Ўзбекистон миллий жамоа эмас, ҳакамга мухлислик қилди. Бу ҳаттоки, мамлакатнинг ўзига хос ташриф қоғозига айланди. 2022 йилги мундиалда эса ўзбекистонлик ҳакамлар йўқ. Демак, мухлислар энди бор эътиборни ёқтирган жамоалари ўйинларига қаратишади. Ёки шунчаки, учрашувлар трансляциясига.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789