«Реал» Камбьязога қизиқмоқда

«Реал» Камбьязога қизиқмоқда

«Реал» сардори Даниэль Карвахаль оғир жароҳат туфайли бу мавсумни ўтказиб юборади.

«Қироллик клуби» хўжайинлари уни қўллаб-қувватлаш мақсадида якунланаётган шартномасини бир йилга узайтириб берди. Шунга қарамай, мадридликлар яқин келажакда Данининг ўрнини эгаллайдиган ҳимоячи ҳам оладиган бўляпти. Tuttosport нашрининг ёзишича, «Реал» мутасаддилари «Ювентус»да ўйнаётган 24 ёшли Андреа Камбьязони нишонга олган. Манбага кўра, мадридликлар бу футболчини анчадан бери кузатиб юрган ва Карвахалнинг жароҳати туфайли ишлар тезлашиб бормоқда. Камбьязо аслида «Женоа» тарбияланувчиси ҳисобланади. Генуяликлардан ташқари ижара асосида бир неча жамоаларда тажриба оширган. «Ювентус» ҳар икки қанотда ўйнай оладиган иқтидорли футболчини 2022 йилнинг ёзида 13,3 миллион еврога трансфер қилганди. Ҳозир бу ўйинчи 25 миллион еврога баҳоланмоқда. Камбьязо 2024 йилнинг мартидан бошлаб Италия терма жамоасига жалб қилинмоқда. Ҳозирга қадар халқаро миқёсда ўнта учрашувда қатнашиб, битта гол уришга ҳам эришди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.