«Реал»дагилар хавотирда...

«Реал»дагилар хавотирда...

«Реал»да жамоанинг жисмоний тайёргарлигидан хавотирланишмоқда.

Клуб ҳозирда футболчиларнинг ҳолатини ўрганмоқда, бу эса 3 параметрга бўлинган: куч, тезлик ва чидамлилик. The Athletic хабарига кўра, ўтган ҳафтада ўтказилган синовлар ўйинчиларнинг тезлиги билан боғлиқ вазият яхшиланганини кўрсатди. Шу боис энди «Реал» чидамлиликка кўпроқ эътибор қаратиш ниятида ва кейинги ҳафтадан машғулотларга SPAP (узлуксиз ижобий ҳаво босими) ниқобларини қайтадан киритишни режалаштирмоқда. Бундай ниқоблардан фитнес мураббий Антонио Пинтус сўнгги мавсумолди тайёргарликларида кислород ва карбонат ангидрид миқдорини қайд этиш, таҳлил қилиш ва шунга мос равишда индивидуал машғулотлар дастурларини тузишда фойдаланган. Келгуси ҳафтада ўйинчилар чидамлилик даражасини аниқлаш учун мавсум бошида бўлгани каби SPAP ниқоб синовидан ўтишади.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.