68 ёшли Cантуш камтаринлик қилмоқда ёхуд Роналду буюк сардор...!!!

68 ёшли Cантуш камтаринлик қилмоқда ёхуд  Роналду буюк сардор...!!!

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш ЖЧ-2022 1/8 финалидан ўрин олган Швейцарияга (6:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Тан олиш керак, ажойиб ўйин бўлди, футболчиларни табриклайман. Улар ўзларини яхши кўрсатишди, аммо энди осмондан ерга тушишлари керак. 4 кундан кейин навбатдаги ўйинимиз бор.  
Швейцария тактикасига қандай қарши туришни билардик. Тўпга эгалик қилдик, уни тезда қайтариб олдик, бўш ҳудуд қолдирмай, уюшқоқлик билан ҳаракат қилдик. Керак бўлмаган голни ўтказиб юбордик, лекин ҳаммаси жойида, яна қўшдик.
Таркиб ўзгариши? Бу ўйин стратегияси эди. Далотни, Геррейруни ҳам туширдим, аммо Канселу ҳам ажойиб футболчи. 
Роналду ўрнига Рамуш? Улар — турли футболчилар. Рақибдан келиб чиқдик, буни тушунтирдим. Жамоа сардори билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Биз кўп йиллардан бери дўстмиз. Бу масала ҳал қилинганини айтиб ўтдим ва у буюк сардор сифатида намуна кўрсатди. 
Марокаш Испанияни мағлуб этгани? Улар ЖЧ-2018да бизга ҳам (1:0) кўп муаммолар келтиришганини эслайман», — дея Сантушнинг сўзларини келтиради Record.


www.tribuna.uz