ЖЧ-2030 финали учун энг катта стадион!

ЖЧ-2030 финали учун энг катта стадион!

Марокаш футбол федерацияси 2030 йилги жаҳон чемпионати учун махсус қуриладиган янги стадион лойиҳасини тақдим этди.

Тhe Sun нашрида ёзилишича, арена нақ 115 минг томошабинга мўлжалланади ва Grand Stade de Casablanca номини олади. Хуллас, лойиҳага кўра, Касабланкадаги стадион ЖЧ ўйинларини қабул қиладиган энг каттаси бўлади.

Стадион Касабланка ҳудудига кирувчи Ал-Мансурия шаҳарчасида қад кўтаради. Энг асосий жиҳат шуки, марокашликлар ушбу гигант стадионни қуриш орқали ЖЧ-2030 финалига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритмоқчилар. Бироқ мундиалнинг асосий мезбони - Испания ҳал қилувчи ўйинни бериб қўймоқчи эмас. Испанлар финални Мадрид ёки Барселонада ўтказишдан умидворлар. Айтиш керак, жаҳон чемпионати тарихда илк марта 3та қитъа ва 6та мамлакатда меҳмон бўлади. Тўғри, режа бўйича аксарият ўйинлар Марокаш, Испания ва Португалияга берилади. Жанубий Америкада эса 3та учрашув бўлади: Уругвай (очилиш ўйини), Аргентина ва Парагвай миллий жамоалари илк баҳсни ўз майдонида ўтказади.

Ўзи жаҳон футболи Марокаш томон оғаётгандек. Дейлик, март ойидаги ФИФА кунлари нақ 16та халқаро ўйин Шарқий Африкада жойлашган ушбу мамлакат ҳудудида ташкил этилди.

Африка Миллатлар кубоги саралаш ўйинлари (21-26 март)

1. Сомали - Свазиленд - 0:3 (Ал-Жадида) 

2. Жибути - Либерия - 0:2 (Марракеш)

3. Сан-Томе ва Принсипи - Ж.Судан - 1:1 (Беркан)

4. Ж.Судан - Сан-Томе ва Принсипи - 0:0 (Беркан) 

Ўртоқлик ўйинлари (22-26 март)

5. Марокаш - Ангола - 1:0 (Агадир)

6. Нигерия - Гана - 2:1 (Марракеш)

7. Ливия - Буркина-Фасо - 2:1 (Касабланка)

8. Мали - Мавритания - 2:0 (Марракеш)   

9. Нигер - Того - 1:2 (Муҳаммадия)

10. Комор ор. - Уганда - 4:0 (Марракеш)

11. Комор ор. - Ангола - 0:0 (Марракеш) 

12. Буркина-Фасо - Нигер - 1:1 (Беррешид)

13. Ливия - Того - 1:1 (Касабланка)

14. Уганда - Гана - 2:2 (Марракеш)

15. Мали - Нигерия - 2:0 (Марракеш) 

16. Марокаш - Мавритания - 0:0 (Агадир)