АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Forbes USA долларли миллиардерлардан иборат навбатдаги - ҳисоб бўйича 36-глобал рейтингини эълон қилди.
Унда 1-ўрин илк марта 2-ўриндан кўтарилган Илон Маскка насиб этди. SpaceX ва Tesla соҳиби икки йил аввал 31-поғонани банд этганди.
Мазкур рейтинг 5 апрелда чоп этилди. Унда 2668 нафар, ўтган йилга нисбатан 87 нафар кўпроқ шахслар номи эълон қилинган. Миллиардерлар мол-дунёсининг якуний ҳисоб-китоби 11 мартда ўтказилди. Албатта, бизни спорт индустрияси вакиллари қизиқтиради. Қуйида сайёрамиздаги етакчи лигалар - МБА, МФЛ, МХЛ ва энг оммавий спорт тури бўлган футбол соҳаси таҳлил этилган.
Таъкидлаш жоизки, айрим бизнесменлар номига бир неча рейтингларда дуч келиш мумкин. Шунингдек, рейтингдан жой олмаган шайх Мансур, Носир ал Хелайфи, Андре Аньелли каби номларни учратмайсиз.
Футбол
Миллионлар ўйинига сармоя киритган энг бадавлат миллиардер - мексикалик Карлос Слим. Сегунда вакили - «Реал Овьедо» соҳиби 81,2 млрд. доллар билан дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида 13-ўринни банд этган. Кейинги поғона «Ренн» соҳиби Франсуа Пинога (40,4 млрд.) тегишли. Бир қатор лигаларда ўз клубларига («РБ Лейпциг», «РБ Зальцбург») эга бўлган «Ред Булл» соҳиби 27,4 млрд. кўрсаткич билан етакчи учликни якунлаган.
Ҳозирча «Челси»ни ўзи истаган баҳода пуллай олмаган Роман Абрамович, шунингдек, Сильвио Берлускони, Жан Цзидун ва Дмитрий Риболовлев каби таниқли шахслар ҳам зикр этилган.
Футбол оламидаги топ-15 вакиллари
Миллий чемпионатларида элитадан жой олмаган жамоаларнинг мавжудлиги рейтингга бўлган қизиқишни оширади. Булар «Реал Овьедо»дан ташқари, Италиянинг «Комо», «Монца» клублари ва Чемпионшип пешқадами «Фулхэм»дир.
Баскетбол оламида «Лос-Анжелес Клипперс» соҳиби Стив Балмер (9-ўрин) етакчилик қилмоқда. «Майкрософт» собиқ директорининг молиявий қудрати янада кучайиб, 91,4 млрд.га етган. Футбол рейтингидан жой олган таниқли бизнесмен Стэнли Кроенкега яна бир неча бор дуч келамиз. МБА клубларининг соҳиблари орасида у ўзининг «Денвер Наггетс»и билан 4-ўринни банд этди.
МБА клубларининг таниқли раҳбарларидан бири бўлган «Даллас Маверикс» соҳиби Марк Кьюбан 4,7 млрд.ли (умумий рейтингда 601) кўрсаткич билан рўйхатимиздан четда қолди.
Америка футболи 9 (МФЛ)
Бу йўналишда «Каролина Пэнтерс» клуби соҳиби Дэвид Теппер (103-ўрин) пешқадам. Унинг асосий даромад манбаи Appaloosa Management жамғармаси. «Пэнтерс»ни у 2018 йилда клуб асосчиси ва соҳиби бўлмиш Жерри Ричардсондан сотиб олганди. Бунинг учун Теппер ўзининг «Питтсбург Стиллерс» клубини сотишга мажбур бўлганди.
Кейинги ўрин эски танишимиз Стэнли Кроенкега тегишли. Шимолий Америка лигасида у «Лос-Анжелес Рэмс» клубини бошқаради. Стэнлидан ташқари, «Нью-Ингленд Революшн» клуби соҳиби Роберт Крафт (8,3 млрд., 263-ўрин) ва Англиянинг «Фулхэм»и эгаси Шоҳид Хон (7,6 млрд., 313-ўрин) ҳам рўйхатдан жой олишган.
Хоккей (МХЛ)
МХЛ клубларида энг бадавлат соҳиб билан 2-ўриндаги функционер бойлиги ўртасидаги тафовут - нақ 40 млрд. доллар. 49,2 млрд. эгаси бўлмиш Дэвид Томсон «Виннипег Жетс» клуби ҳамда унга номдош корпорациянинг раҳбари. Умумий рейтингда Томсон 26-поғонани банд этган.
Қизиқарли факт: Стэнли Кроенке ва Филипп Аншутц (10,9 млрд., 180-ўрин) 2та рўйхатимиздан жой олишган. Шунингдек, «Филадельфия Чиксерс» баскетбол ва «Нью-Жерси Дэвилс» хоккей клублари тасарруфини ўз зиммасига олган Жошуа Харрис (438-ўрин) ҳам.
«Сиэтл Кракен» клуби соҳиби Дэвид Бондерман 4,5 млрд. билан умумий рейтингда 637-ўринда бормоқда. Texas Pacific Group асосчиси ўз шериклари билан клуб бадали учун 650 млн. долларни сарфлаб, Шимолий Америка хоккейи рекордини ўрнатди.
Бейсбол (МЛБ)
Клублар соҳибларининг молиявий қудрати бўйича МЛБ Шимолий Америка спорт лигалари ўртасида сўнгги ўринни банд этиб турибди. Мисол учун, «Нью-Йорк Метс» клуби соҳиби Стив Коэн 17,4 млрд. долларга эга. Унинг умумий рейтингдаги мавқеи 96-ўринда. Лига чемпиони - «Атланта Брейвс» клубининг эгаси Жон Мэлоун (7,6 млрд., 321-ўрин) кейинги поғонадан жой олган.
Қизиқарли факт: 3,6 млрд.ли кўрсаткич билан умумий рейтингда 822-бўлиб турган «Ливерпуль» футбол клуби соҳиби Жон Генри ўзининг «Бостон Ред Сокс» бейсбол клуби билан рўйхатнинг етакчи ўнлигида қайд этилди.
Якуний хулоса
Спорт оламидаги энг бадавлат функционерлар умумий рейтингида 91,4 млрд. билан Стив Балмер пешқадамлик қилмоқда. Етакчи ўнликдан 4та футбол («Ред Булл»лар ягона жамоа сифатида олинган), 2тадан баскетбол ва бейсбол клублари, битта хоккей клуби ва крикет бўйича Ҳиндистон Премьер-лигаси вакили «Мумбаи Индианс» клуби соҳиблари жой олишди. Қолаверса, ҳинд клуби соҳиби Мукеш Амбани 90,7 млрд.ли (умумий рейтингда 10-ўрин) кўрсаткич билан Стив Балмердан кейинги поғонада бормоқда. Шунингдек, Япониянинг «Фукуока Софтбанк Хоукс» бейсбол клуби соҳиби Масайеси Соннинг (21,3 млрд., 74-ўрин) топ-ўнликда эканлиги эътиборга молик.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789