МУНОСАБАТ: Бундай экспериментлардан маъно нима?
ОКМК Ўзбекистон кубоги ўйинида 16:0 ҳисобида ғалаба қозонгани баъзи экспертларни қаттиқ ажаблантирганини кўряпман.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Рустам Ашурматов Россия терма жамоасига қарши учрашув олдидан «Матч ТВ» мухбирига «Рубин»га ўтиши ҳақида гапирди.
— Бўлажак ўйин Россия жамоатчилигига ўзингизни кўрсатиш учун яхши имконият бўлиши мумкин...
— Эҳтимол, шундайдир. Аммо ҳозир фақат терма жамоамга эътибор қаратаман ва Россия ҳақида ўйламайман. Бу ҳақда кейинроқ ўйлаб кўрарман.
— Қишда Қозонга кўчиб ўтишингиз ростми?
— Ҳа, мен Қозонга кўчиб ўтаман.
— Слуцкий сизга қўнғироқ қилдими?
— Ҳа, у қўнғироқ қилди. Биз бир дақиқадан ортиқ гаплашмадик. Аммо у қизиқиш билдираётганини айтди. Унинг истеъфоси ҳақидаги хабарни кўрдим, футболда шунақаси ҳам бўлиб туради. Бу ҳақда клуб вакиллари билан гаплашдик, мен билан боғлиқ ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди - «Рубин» сафига қўшиламан.
— Сизни таркибда кўришни истаган мураббийни ишдан бўшатиб, бошқа мураббийни ишга олган жамоага бориш қўрқинчли эмасми?
— Йўқ, қўрқинчли эмас, футболда бундай ҳодисалар учраб туради. Мен бунга тайёрман, бошқа мураббийга ҳам ўйинимни исботлайман.
— Жамоанинг РПЛда иштирок этмаслиги таъсир қилмайдими?
— Ҳеч нарса халал бермайди. Келаси йил бошқача бўлади деб ўйлайман», - деди Ашурматов.
ОКМК Ўзбекистон кубоги ўйинида 16:0 ҳисобида ғалаба қозонгани баъзи экспертларни қаттиқ ажаблантирганини кўряпман.
Мазкур юкни дадил кўтариб юриш - ҳамиша курашга шай турнмоқлик!
«Реал» пенальтилар сериясида ҳам ўта бардам ва ҳамжиҳат.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789