Умар Эшмуродов: "Ҳар бир ғалаба юксак мақсад сари яқинлаштиради"
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
«Ҳакам ўйинга мос эмасди». Кападзе Мисрдан учралган мағлубият, голнинг бекор қилиниши ва ҳакамлик ҳақида...
Ўзбекистон ва Миср олимпия жамоалари ўртасидаги (1:2) ўртоқлик ўйинидан кейин Темур Кападзе матбуот анжуманида ҳакам учрашув даражасига мос бўлмагани, жамоасида эса чарчоқ аломатлари сезилганини қуйидагича маълум қилди:
- Афсуски, бугунги ўйинда мағлубиятга учрадик. Миср – яхши рақиб экан. Мағлубиятга лойиқ эмасдик, чунки ёмон ўйнамадик. Аммо футболчимизга қизил карточка кўрсатилгач, барчаси ўзгариб кетди. Йигитларимиз учун бу ҳам бир синов бўлади. Ўйин давомида барибир чарчоқ аломатлари сезилди.
Иккинчи голимиз нега инобатга олинмади? Буни мен ҳам билмайман. Бу голдан кўп ўтмай, четлатиш бўлди ва ҳаммаси ўзгариб кетди. Хулоса чиқариб, кейинги ўйинларда мухлисларни хурсанд этишга интиламиз. Миср Олимпиадага йўлланма олган ва умид қиламанки улар билан ҳали Олимпиадада учрашамиз.
Отабек Жўрақўзиев? Унинг оёғида бутсанинг изларини кўрдим. Мен майдоннинг бу тарафида бўлиб, нариги тарафдаги зарбанинг овозини эшитдим. Ҳакам эса бу вазиятга унча аҳамият бермади. Бу футболчини четлатишга тортадиган вазият эди. Ҳакам эса ҳаттоки сариқ карточка беришга иккиланди. Бош ҳакам Мисрга ёрдам бермоқчи эди, демоқчи эмасман, бироқ у бу ўйинга мос эмасди…
Маълумот учун, учрашувни ўзбекистонлик ҳакам Рустам Лутфулин бошқариб борди. Эътиборлиси, унинг отаси Ноил Лутфулин Темур Кападзе мураббийлигидаги «Олимпик» клуби раҳбариятида фаолият юритади.
Ўзбекистон миллий жамоаси ҳар гал ЖЧ саралашида имкон қадар муносиб қатнашганига қарамай, турнирнинг финал босқичи ҳалигача мухлисларимизга орзу бўлиб қолмоқда...
Хабарингиз бор, Суперлига-2024 ҳам финиш чизиғида турибди.
У туфайли россиялик мураббий Леонид Слуцкий Хитой чемпиони мақомидан қуруқ қолди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789