Рууд «МЮ»га қайтди

Рууд «МЮ»га қайтди

«Манчестер Юнайтед» клуби собиқ ҳужумчиси Рууд ван Нистелрой собиқ клубига мураббий сифатида қайтди.

47 ёшли нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг бошчилигидаги мураббийлар штабидан ўрин олди. Рууд билан бирга Рене Хаке ҳам тен Хагнинг ёрдамчисига айланди. Томонлар 2026 йилга қадар шартнома имзолаган. «МЮ» ва «Реал» собиқ форварди ўтган мавсум бошида ПСВда иш бошлаб, Эйндховен клуби билан Эредивизида 2-ўринни эгаллади ҳамда Нидерландия кубоги ва Суперкубогида зафар қучганди. Аввалроқ, Рууд «Бёрнли» бош мураббийига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Пўлатов Мухаммадхон

Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.