Салим Мустафоев: "Бизга етишмаган ягона жиҳат - барқарорлик"
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Суперлига 15-тури доирасида сафарда “Металлург”-“Навбаҳор”(1:1) ўйинидан сўнг жамоалар устозлари ўз тассуротлари билан ўртоқлашишди.
С.Бабаян("Навбаҳор"): - Бекободда бизни қийин ўйин кутиб турганини билардик. Улар қуйи поғоналарда бораётгани учун бизга қарши катта мотивация билан майдонга тушишди. Уларга очко керак эди. Жамоам деярли сўнгги дақиқаларгача ўйинга танланган режани ушлаб қолди. Фақат сўнгги дақиқаларда кўплаб хатолар қилганимиз туфайли гол ўтказиб ғалабани қўлдан чиқардик. Қолаверса, рақиб сўнгги сонияларгача курашгани таҳсинга сазовор. Айбни аввало ўзимиздан қидиришимиз керак. Камчилик ва хатолар устида ишлаймиз”, - дейди Бабаян.
Ўйин охиридаги қизил карточкани кўриб чиқишимиз керак. Ўйинни кучайтириш учун майдонга тушган футболчи қизил карточка олаяпти. Унинг ҳаракатларини кўриб чиқамиз, бу яхши вазият эмас”.
Кам гол уришни режа қилмаганмиз. Ўйинларга бундай тавсия бермайман. Вазиятлар этарлича яратилмоқда, аммо уларни голга айлантиришда қийналаяпмиз”.
“Биз атайин вақт чўзмадик. Бугунги тўхталишлар жароҳатлар туфайли юзага келди. Шифокорлар аралашуви талаб этилди”.
“Пахтакор” билан ўйинга бошқа жамоаларга қарши ўйинларга тайёрлангандек одатий режимда тайёрланамиз.
Веско Стешевич ("Метулларуг"): - Рақиб ўйинни яхши бошлади. Гол киритилган вазиятда эътиборни йўқотдик. Боиси, четлатиш содир бўладими ёки йўқ, кутиб қолдик ва якунда стандарт вазиятдан тўп ўтказиб юбордик. Биринчи бўлимда ёмон ҳаракат қилдик. Очиғини айтганда, биз чемпионлик учун курашаётган жамоага таслим бўлмадик. Неъматжонов жароҳатини янгилаб олди ва шу сабаб уни захирага олдим. Унинг ҳолати ҳақида гапирадиган бўлсам, эски жароҳати безовта қилган бўлса, бу анчагина жиддий.
Эронлик футболчилар ҳақида тўхталадиган бўлсам, уларда чемпионат майда якунига этган эди. Ўзбекистонга келгач, бирининг соғлиғида муаммолар кузатилди. Иккинчиси эса жамоага бироз кеч қўшилди...
Вадим Абрамов бошқарувида Суперлигага қайтган Самарқанд «Динамо»си жорий мавсум ўз олдига катта мақсадлар қўймаган бўлсада, мазмунли ўйинлари билан ижобий таассурот уйғотди кўпчиликда
Агар АПЛнинг 11-турдан кейинги турнир жадвалига разм солсангиз, нигоҳингиз 3-поғонада тўхташи аниқ.
Рафинья - «Барселона» қаҳрамони. У ўзининг хет-трики билан «Бавария»ни пачоқлаб ташлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789