АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кеча ўтказилган Осиё кубоги-2023 сралаш босқичининг "С" гуруҳидаги сўнгги тур ўйинларидан сўнг жамоалар мураббийлари ўз тассуротлари билан ўртоқлашишди.
МАЛЬДИВ ОР. - ШРИ-ЛАНКА (1:0)
Муҳаммад Ҳасан Руми (Шри-Ланка терма жамоаси бош мураббийи): - Учрашув қийин ўтди. Жамоа сардори, энг яхши дарвозабонимиздан айрилганмиз ёмон бўлди. У дисквалификацияга учради. Мальдив ороллари жамоасида легионер футболчилар кўпчиликни ташкил этади, бизда эса атиги бир нафар хорижда тўп сурадиган ўйинчи мавжуд. Қолаверса, мамлакатда кузатилаётган иқтисодий муаммолар ҳам мағлубиятимиз сабабларидан бири бўлди. Бироқ буларни баҳона қилмоқчи эмасман. Албатта, ишимдан қониқмадим. Таркибни тўлиқ шакллантиришда муаммолар юзага келди. Эндиликда жароҳатланган футболчиларни сафга қайтариб, ишимизда давом этамиз. Ўзбекистоннинг ўйинини юқори баҳолайман. Улар кучли таркибга эга. Бу ерда бизга ёрдамини аямаган барчага раҳмат айтаман. Ҳаммаси яхши даражада ташкиллаштирилди. Қолаверса, ОАВ ҳам мусобақани фаол тарзда ёритиб борди.
Франческо Морейро (Мальдив ор. терма жамоаси бош мураббийи): - Илк навбатда, яратилган шарт-шароитлар учун ЎФАга миннатдорчилик билдираман. Ташкилий ишлардан бутун жамоа хурсанд. Аввал айтганимдек, индивидуал хатоларимиз бисёр, бу борада ривожланишимиз керак. Ҳужум чизиғимизда маҳоратли ўйинчилар бор. Улар ўйин натижасига таъсир кўрсатадиган ҳаракатлар қилиш кераклигини яхши билишади. Фикримча, илк учрашувдан бери диққат-эътиборимизни йўқотмадик. Шри-Ланкага қарши ўйин қийин ўтди, рақиб чуқур ҳимояланган ҳолда тўп сурди, улар сафида баланд бўйли ўйинчилар бор эди. Бугун шогирдларимдан тезкорликни талаб қилдим, натижада гол уришга эришдик. Умуман олганда, жамоадан ва натижамиздан мамнунман. Ўзбекистон - кучли жамоа ва юқори сифатга эга. Биз футболчилар билан кўп вақт ўтказолмаймиз, шу боис қийинчиликларга дуч келмоқдамиз.
***
ЎЗБЕКИСТОН - ТАИЛАНД
Алешандре Полкинг (Таиланд терма жамоаси бош мураббийи): - Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман. Рақиб Осиё кубогига ҳақли равишда 1-ўрин билан йўл олди. Муҳим ўйин бўлди. Камчиликларимизни билиб олдик. Мезбонларнинг футболчилари жуда тезкор. Ҳимоядан ҳужумга ўтишда қийналдик. Бу ерга кейинги босқичга чиқиш мақсадида келгандик, бунга эришдик. Энди жамоани ўстириш учун олдимизда бир йил бор. Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқмаганим сабабли 4 ўзгаришга қўл урдим. Рақиб сафида фақат Шомуродов эмас, Машариповни ҳам жиддий қўриқлашга ҳаракат қилдик. Бугун Ўзбекистон термаси одатдагидан яхшироқ ўйнади — футболчилар жойларини тез ўзгартиришди ва тўпни йўқотишлари билан уни қайтариш учун агрессив ўйнашди. Осиё кубогигача расмий ўйинлар йўқ, аммо футболчиларда тиғиз тақвим бор. Уларнинг ўз клублари сафида жароҳат олмасликлари ишимизни осонлаштиради. Ўзбекистон термаси жуда тартибли кўринди, бугун саралашдаги энг яхши ўйинини кўрсатди.
Сречко Катанец (Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи): - Авваламбор, барчангизга раҳмат айтаман. Шунингдек, футболчиларга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун яхши ўйин намойиш этдик. Тўғри, олдинги баҳсларда ҳам ишончли ўйнаганмиз, бироқ бугунги ўйин энг яхшиси эди. Учрашув давомида камида 5-6та гол уришимиз мумкин эди.
- Машариповнинг захирага олинган пайт норозилик билдирганига муносабатингиз қандай?
- Бу муаммо эмас. Ўзим ҳам футболчилик пайтимда шунда ҳиссиётларни бошдан кечирганман. Нормал ҳолат. Ўз ишимни бажаряпман. Қолган ўйинчиларни ҳам синаб кўришим керак.
- Ўзбек клубларининг терма жамоа мураббийига футболчи етиштириб бериш жараёнига қандай баҳо берасиз?
- Бу ҳақда ҳеч қандай фикр билдиролмайман. Барча мураббийларни ҳурмат қиламан. Уларга фақат маслаҳат беришим мумкин, чунки ҳамманинг ўз режаси бор. Футболчи клуб ихтиёрида бўлганида, қўшимча топшириқ беролмайман. Энг яхши йўл — катта турнирлар арафасида бир ой вақт ажратилса, шунда нимадир қила оламан.
- Ўзбекистон учта ўйинда икки ҳужумчи билан ўйнади. Бу тактика рақибга қараб танландими ёки доимий равишда қўлланиладими?
- Рақибга қараб танланади, бир хил тактикада ўйнамаймиз. Масалан, кеча ўйиндан олдин режамда бошқача кўриниш бор эди, бироқ баъзи ўзгаришлар киритиб, бугунги таркибни майдонга туширдим. Мунтазам равишда ўзимни сўроққа тутаман. Агар юқори даражадаги 15 нафар ўта моҳир ўйинчи бўлса, бир тактикада бемалол ўйнатаверардим ва бундан хурсанд бўлардим. Энди қолган ўйинчиларни ҳам кузатамиз. Сентябрь ва ноябрь ойларида ФИФА кунлари ўтказилади. Ўйлайманки, бундан фойдаланиб, кучли жамоалар билан ўртоқлик ўйинлари ташкил этамиз.
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789