АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Ўзбекистон-Мальдив о.(4:0) баҳсидан сўнг жамоалар мураббийлари ва учрашувнинг энг яхши футболчиси сардоримиз Элдор Шомуродов ўйинга оид тассуротлари билан ўртоқлашди.
Сречко Катанец (Ўзбекистон м.т.ж. устози): - Футболчиларни табриклайман. Рақиб устозини ҳам, чунки улар бутунлай ҳимояга ётиб олишмади. Ҳали муаммоларимиз бор. Очиқчасига айтаман, биринчи бўлимдан қониқмадим. Иккинчи бўлимда янги футболчиларни майдонга туширганимиз фойда бўлди.
Бу босқичда қатнашаётганимиз яхши натижа эмас. Олдимизда кўп ишлар бор. Ишимиз осон эмас. Йигитлар асосан клубларда бўлишади, бизга турли ҳолатда келишади. Масалан, Таиланд бир ойдан бери машғулот ўтказяпти. Бизда эса вақт кўп бўлмади.
Мен учун Элдордек легионерлар ўз клубида ҳар доим 90 дақиқа ўйнаши муҳим. Ҳозир футболда жисмоний тайёргарлик биринчи ўринда.
***
Элдор Шомуродов: - Муҳим 3 очкони қўлга киритдик.2-бўлимда яхшироқ ўйнадик, рақиб чарчагани сезилди. Тикланишга ҳаракат қиламиз. Биринчи ўйинда гол ура олмаганим? Рақиб чуқур ҳимояланди, шунингдек, вазиятлардан ҳам фойдалана олмадим. Бугун эса Мальдив очиқ ўйин кўрсатди. Максим Шацких рекордига 3та гол қолди. Албатта, буни янгилаб, тарихга кириш ниятим бор. Аммо асосийси — жамоам ғалабаси.
Маълумот учун, Шомуродов миллий жамоадаги голларини 31тага етказиб, Миржалол Қосимовни (30) ортда қолдирди ва Александр Гейнрих(31)га етиб олди. Рекордчи — Максим Шацких (34).
Франческо Морейро (Мальдив о. м.т.ж устози): - Кучли жамоага қарши яхши ўйнадик. Ўхшаш хатоларга йўл қўйяпмиз, яъни яккакурашларда ютқазяпмиз. Юир сўз билан айтганда, бугун ҳимоявий ўйин кўрсатмадик ва футболчилар кутганимдек ҳаракат қилишди.
Таиланд ва Ўзбекистон ўртасидаги фарқ? Менимча таиландликлар тўп билан жуда тез ҳаракатланишади ва доим бўш ҳудудлар қидиришади. Ўзбекистон термаси эса узун узатмалар билан ўйнайди, ҳужум чизиғи жуда кучли.
Элдор Шомуродов? Ўзбекистон фақат бир футболчидан иборат эмас. Футбол — жамоавий ўйин.
Шри-Ланка билан баҳс? Аввало, бугунги мағлубиятни таҳлил қиламиз. Футболчиларнинг руҳиятини кўтариш қийин. Яхши ўйинлар ўтказиб, керакли натижага эриша олмадик. Сўнгги баҳсда халқимизга ғалаба тақдим қилмоқчимиз...
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789