Чемпионлик юки оғир

Чемпионлик юки оғир

ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА БОҒЛИҚ ҒАЛАТИ ТЕНДЕНЦИЯ.

Қатар-2022 мундиали старти тобора яқинлашган сари мухлислар ўзгача футбол эҳтиросини ўйлаб, ҳаяжонга тушмоқдалар. Жамоалар ва уларнинг мураббийларининг бугунги ҳолатлари ҳам шундай. Айниқса, жаҳоннинг амалдаги чемпиони Франция миллий жамоаси ва унинг устози Дидье Дешамни мислсиз ўйлар қуршаб олган бўлса, ажабмас. Чунки жаҳон футбол форумига чемпион мақомида борган жамоаларга боғлиқ ғалати тенденция шаклланган.

Ушбу ақлга сиғмас тенденция ЖАРда ташкиллаштирилган ЖЧ-2010да бошланди. Шундан буён амалдаги чемпион кейинги мундиалда мутлақо омадсизликка учрамоқда. Мана, натижаларни ёдга олиб, ўзингиз мушоҳада қилишингиз мумкин. 

ЖЧ-2010 (мезбон - ЖАР)

Амалдаги чемпион: Италия

Натижалар: Словакия - 2:3, Янги Зеландия - 1:1, Перу - 1:1

Якуний натижа: гуруҳда 4-ўрин

ЖЧ-2014 (мезбон - Бразилия)

Амалдаги чемпион: Испания

Натижалар: Нидерландия - 1:5, Чили - 0:2, Австралия - 3:0

Якуний натижа: гуруҳда 3-ўрин

ЖЧ-2018 (мезбон - Россия)

Амалдаги чемпион: Германия

Натижалар: Мексика - 0:1, Швеция - 2:1, Ж.Корея - 0:2

Якуний натижа: гуруҳда 4-ўрин

Хўш, амалдаги чемпион Франция миллий жамоаси Қатарда ушбу тенденцияни буза оладими? Бу вақт ҳукмидаги масала, албатта. Эслатма, французлар мундиалнинг гуруҳ раундида Дания, Тунис ва Австралия термаларига қарши ўйнашади. Рақиблар унча жиддий эмасдек, лекин чемпионлик юки бор, барибир...

* ЖЧда амалдаги чемпионнинг гуруҳ босқичидан ўтиши охирги марта 2006 йили кузатилди. Ўшанда Бразилия миллий жамоаси Германия майдонларида курашни 1|4 финалда тўхтатганди. «Пентакампеонлар» ярим финал йўлида французларга 0:1 ҳисобида ютқазишган.

* 1970 йилдан буён ЖЧда амалдаги чемпион ўз унвонини ҳимоя қилолмаяпти. Умуман, футбол тарихида атиги 2та жамоа (Италия ва Бразилия) қаторасига 2та турнирда ғалаба нашидасини сурган, холос...