АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Кўпчиликни қизиқтирадиган мавзу: АПЛда қайси клублар самарадорлик, яъни умумий голлар сони бўйича олдинда?
Қуйидаги мақолада чемпионат танаффусидан фойдаланиб, айнан голлар статистикаси бўйича маълумот тақдим этилди, шунинг баробарида Англия жамоаларининг энг қимматбаҳо харидларини эсга олинди. Демак, қуйида АПЛнинг энг самарадор 10та клуби ва иштирокчилар сафидаги энг қимматбаҳо футболчиларга назар соламиз.
ГОЛЛАР ХИРМОНИ
АПЛ тарихида атиги 3та жамоа 2000та гол маррасидан ошган. Булар - «МЮ», «Ливерпуль» ва «Арсенал». Қаранг, энг самарадорлар рўйхатида амалдаги чемпион - «Манчестер Сити» йўқ.
10-ўрин - «Вест Хэм». Бу клуб АПЛ асосичилари қаторида эмас, лекин самарадорлик бўйича топ-10га бош суқишга улгурди. Рақамларда айтсак, «болғачилар» лига ўйинларида жами 1235та гол уришган.
9-ўрин - «Астон Вилла». Бирмингем жамоаси вақтида бир неча йил АПЛдан четда ҳам қолган. 2019 йили элитага қайтган «Вилла» ҳозирга қадар голлари саноғини 1265тага етказиб қўйди.
8-ўрин - «Ньюкасл». Ҳозирда араблар ихтиёрида яйраётган жамоанинг ўз ҳаётида бир неча марта АПЛ билан хайлашишига тўғри келган, муҳими, «ҳаккалар» қайтишни ҳам пайсалга солишмаган. «Ньюкасл»нинг элитадаги умумий статистикаси - 1377та гол.
7-ўрин - «Эвертон». АПЛ асосчиларидан бири ва олий дивизиондан бирор марта четга чиқмаган жамоа. «Эвертон» ортда қолган мавсумларда жами 1491та голдан хирмон ясади - бу 7-юқори натижа.
6-ўрин - «Манчестер Сити». Диққат қилинг, амалдаги чемпион ва охирги мавсумларнинг асосий фаворитларидан бири самарадорлик рейтингида атиги 6-ўринни банд этиб турибди. «Шаҳарликлар»га тегишли «халта»да 1658та гол бор.
5-ўрин - «Тоттенхэм». АПЛга асос солинганидан буён уни тарк этмаган яна бир клуб. «Тақачилар» айни пайт 1745та гол билан 5-ўринни банд этиб турибдилар.
4-ўрин - «Челси». «Аристократлар» янги мавсумда 2000та гол маррасидан ошсалар керак. Ҳар ҳолда, айни пайт «Челси» ҳисобида 1973та гол бор.
3-ўрин - «Арсенал». 2017та гол - бу 3-ўриндаги «канонирлар»га тегишли натижа. Ҳозирда «Арсенал» самарадорлар рейтингида иккинчи бўлиб турган «Ливерпул»дан атиги 4та голга ортда қолмоқда.
2-ўрин - «Ливерпуль». Рейтингнинг «кумуш» ўрни ҳозирча «қизиллар»га тегишли - 2021та гол. Тўғри, уларнинг мавқелари омонат. Юрген Клопп жамоаси «Арсенал»ни олдинга ўтказиб юборишни истамаса, янги мавсумда «қамчини қаттиқроқ уриши» керак.
1-ўрин - «МЮ». Мутлақ етакчи! «Қизил иблислар» ҳозирда 2185та голга эгалар. Демак, «МЮ»дан пешқадамликни тортиб олиш осон эмас.
БАРЧАСИДА 100+
Мавсум-2020|2021дан буёғига қарасак, АПЛда атиги 2 нафар футболчи 3та муҳим ўйин элементи бўйича 100+ натижасига эришди, холос. Гап зарбалар, вазиятлар ва алдамчи ҳаракатлар сони ҳақида кетмоқда. Хуллас, ҳар 3та йўналишда 100тадан кўп балл йиққан футболчилар - яқинда «Ливерпуль» билан хайрлашиб, «Бавария» сафини тўлдирган Садио Мане ва барча грандлар эътиборида турган Рафинья («Лидс»).
ЭНГ ЯХШИ АССИСТЕНТЛАР
Бельгиялик Кевин де Брюйне «Манчестер Сити»даги дебютини 2015|2016 йиллар мавсумида нишонлаганди. У шундан буён АПЛ ўйинларида 86та голга ҳаммуаллифлик қилди. Айни шу оралиқни олсак, ассист бўлиш бобида унга етадигани йўқ. Диққат қилинг, 2-ўринда бораётган Кристиан Эриксен «Сити» етакчисидан нақ 26та самарали узатма даражасида ортда қолмоқда.
21-АСР ТЎПУРАРЛАРИ
Жорий асрда урилган голлар бўйича рейтинг тузилса, АПЛ вакилига тенг келадигани топилмайди. Тўғри, Криштиану Роналду 815та голидан катта қисмини Испания Ла Лигасида нишонлаган. Лекин 21-асрнинг энг яхши тўпурарлари орасида АПЛ «нонини еган» футболчилар етарли. Энг қизиғи, катта голеадорларнинг кучли 10талигида Аргентина ва Уругвайдан 2 нафардан футболчи бор, аммо Бразилиядан вакил йўқ.
КЛУБ БЎЙИЧА ЭНГ ҚИММАТБАҲО...
АПЛнинг атиги 3та жамоаси 1та трансфер масаласида 100 млн. евро тўсиғидан ўтган. Булар - «Манчестер Сити», «Челси» ва «МЮ». Қолган бирор клуб баҳоси 100 «лимон»дан ошган харидга қўл урган эмас.
АПЛ клублари (топ-10)нинг энг қимматбаҳо харидлари
Клуб Футболчи Олдинги клуби Сумма
«Манчестер Сити» Жек Грилиш «Астон Вилла» 117,5 млн. евро
«Ливерпуль» В.ван Дейк «Саутгемптон» 84,65 млн. евро
«Челси» Ромелу Лукаку «Интер» 113 млн. евро
«Арсенал» Николя Пепе «Лилль» 80 млн. евро
«МЮ» Поль Погба «Ювентус» 105 млн. евро
«Тоттенхэм» Тангай Н~Домбеле «Лион» 60 млн. евро
«Вест Хэм» Себастьян Аллер «Айнтрахт» 50 млн. евро
«Эвертон» Гилфи Сигурдссон «Суонси» 49,40 млн. евро
«Ньюкасл» Жоэлинтон «Хоффенхайм» 44 млн. евро
«Лестер» Юри Тилеманс «Монако» 45 млн. евро
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789