Рўзиқул Бердиев: “Кечирасизлар, терма жамоа ва Самвел Бабаян ҳақида гаплашмайлик”
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Турнинг марказий ўйини тақдирини пенальтидан урилган ягона гол ҳал қилди - «Насаф» Қаршида «Пахтакор»дан қимматли 3 очкони тортиб олди.
Бу орада икки аутсайдер - «Бунёдкор» ва «Металлург» пешқадамлар гуруҳидаги жамоаларни муҳим очколардан мосуво этди. Бекободликлар Жиззахда «Сўғдиёна»га бош эгмаган бўлсалар (2:2), «қалдирғочлар» ўз майдонларида «Андижон» дарвозасига 2та жавобсиз гол уриб, мавсумдаги 2-ғалабаларини нишонлашди. «Нефтчи» эса ўз майдонида 10 киши бўлиб, «Динамо»ни 3:2 ҳисобида енгиш асносида очколар сони бўйича «Пахтакор»га тенглашиб олди. Дарвоқе, 15-тур доирасидаги ўйинлар «Пахтакор»-79 авиаҳалокатида вафот этганлар хотирасига 1 дақиқа сукут сақлаш билан бошланди. Жумладан, «Пахтакор»чилар Қаршидаги ўйин олдидан майдонга марҳум футболчилар фамилияси ёзилган либосларда тушишди.
* «Локомотив»нинг Суперлигадаги ғалабасиз серияси 12та ўйинга етди - 5та дуранг ва 7та мағлубият.
* Суннатилла Абдуллажонов («Олимпик») 676 кундан кейин Суперлигада яна гол урди.
«ЛОКОМОТИВ» - «ОЛИМПИК» - 1:1 (1:0)
9 август. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 798 томошабин.
Ҳакамлар: Достон Раҳмонов, Амир Галеев, Даниил Яценко, Алишер Тўхтасинов.
VAR ҳакамлари: Аскер Нажафалиев, Александр Сидоров.
Голлар: Жасур Ҳакимов (16) - Суннатилла Абдуллажонов (88).
«Локомотив»: 32. Суҳ-роб Султонов, 2. Абдулазиз Абдурашидов (97. Михаил Гашенков, 46), 3. Валерий Кичин, 8. Дилшод Жўраев (70. Абубакрризо Турдиалиев, 46; 72. Рус-там Холназаров, 90), 11. Константин Базелюк (27. Собит Синдаров, 63), 15. Жасур Ҳакимов (7. Сардор Абдунабиев, 79), 17. Санжар Турсунов, 22. Муҳаммаданас Ҳасанов, 26. Абдуллоҳ Йўлдошев, 55. Анзур Исмоилов, 77. Лазиз Мирзаев.
«Олимпик»: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдухолиқов, 10. Фаррух Мухторов, 15. Муҳсин Бозоров (9. Акбар Ўктамов, 55), 19. Аҳмад Анваров (16. Риан Исломов, 67), 21. Муҳаммадазиз Иброҳимов (2. Миркомил Абдураззоқов, 80), 22. Шаҳзод Тоиров, 44. Шерзод Комилов (5. Мақсудхўжа Аълохўжаев, 80), 64. Самандар Қодиров (11. Анвар Алижонов, 67), 70. Муҳаммадбобур Мўйдинов, 77. Суннатулла Абдуллажонов.
Огоҳлантиришлар: Анзур Исмоилов (37), Константин Базелюк (55), Собит Синдаров (69, Л.).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Суннатилла Абдуллажонов («Олимпик»).
Назоратчи: Валентин Коваленко.
Комиссар: Шаҳзод Холбоев.
Денис Коростиченко («Олимпик» бош мураббийи): - Ўйин босим остида ўтди, курашларга бой тўқнашув. Ҳар икки жамоа дарвозаси олдида вазиятлар кузатилди ва дуранг адолатли натижа бўлди, менимча. Ҳа, бизда ўзгаришлар катта. Асосий таркиб футболчиларининг кетишгани ўйинга таъсир кўрсатиши тайин. Ҳозир ёши катта биргина футболчи бор - Суннатилла Абдуллажонов. Чемпионат охиригача шу йигитлар билан курашамиз. Темур Кападзе ўз маслаҳатлари билан ёрдам бериб турибди. Мақсад - Суперлигада қолиш. Имкон қадар юқорироқ ўринга чиқишни истаймиз. Ўйлайманки, буни уддаласак, «Олимпик» лойиҳаси давом этади. Ҳозир жамоанинг дастлабки йилдаги ҳолатига ўхшаш вазиятдамиз. Барчаси футболчиларга боғлиқ.
Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи): - Натижадан норозиман. Етарли вазиятлар бўлди, уларнинг учдан бир қисмини голга айлантирганимизда ҳам ғалаба қозонардик. Тайёргарлик яхши ўтди, барча режаларни амалга оширдик. Ўз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, трансферларни амалга оширдик. Энди адаптация учун вақт керак. Ҳар бир жамоа ғалаба учун ўйнайди. Охирги 3та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпмиз. Қисқаси, босқичма-босқич кучаймоқдамиз. Крайишник ва Булатович трансферлари хатомиди? Улар жамоадан кетишганидан сўнг мағлуб бўлмаяпмиз. Ёшларга имконият беришимиз аниқ. Мана, Шодибоевни синаб кўрдик, Ўктамовга ҳам ишонч билдирамиз ҳали. Бугун уни майдонга туширмоқчи эдик, аммо ўйин режамиздагидек кечмади. «Локомотив»да дастлабки ўйинлар яхши ўтганди, кейин нималар бўлганини билмайман. Ҳозирда Александр Крестинин иш олиб бормоқда - кучли мутахассис. Менимча, у жамоа билан яхши натижалар кўрсатади ҳали.
«НЕФТЧИ» - «ДИНАМО» - 3:2 (1:1)
10 август. Фарғона. «Истиқлол» стадиони. 4233 томошабин.
Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Расул Фозилов, Максим Нехочин, Исроил Имомназаров.
VAR ҳакамлари: Иброҳим Исмоилов, Анвар Маражабов.
Голлар: Манучеҳр Сафаров (27), Шоҳруз Норхонов (61), Билолхон Тошмирзаев (90+5-пен.) - Жоэль Кожо (33), Хислат Халилов (90+8).
«Нефтчи»: 1. Ботирали Эргашев, 2. Зоир Жўрабоев, 4. Боян Цигер, 10. Шоҳруз Норхонов (99. Эффионг Нсунгуси, 64), 11. Жавоҳир Қаҳрамонов (8. Сардор Абдураимов, 88), 20. Анвар Ғофуров, 22. Азиз Амонов (77. Билолхон Тошмирзаев, 73), 24. Ғу-ломҳайдар Ғуломов, 30. Қувондиқ Рўзиев, 55. Манучеҳр Сафаров, 70. Аббос Ғуломов.
«Динамо»: 13. Равшан Ягудин, 3. Улуғбек Абдуллаев (22. Санжар Шоаҳмедов, 33), 4. Му-ҳаммадали Турсунов, 6. Жаҳонгир Ўрозов, 7. Францис Нарх (77. Воҳид Оқбўтаев, 70), 10. Жоэль Кожо, 17. Салим Мустафоев (30. Абубакр Мўйдинов, 61), 20. Ратиньо, 21. Анвар Ҳожимирзаев, 44. Душан Мийич, 70. Дуглас Майкон (9. Ҳумоюнмирзо Иминов, 46; 8. Хислат Халилов, 70).
Четлатишлар: Ғуломҳайдар Ғуломов (17) - Муҳаммадали Турсунов (90+4).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Манучеҳр Сафаров («Нефтчи»).
Назоратчи: Набижон Рўзимов.
Комиссар: Шоҳруҳ Саид.
Вадим Абрамов («Динамо» бош мураббийи): - Фарғона жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, яхши ўйин кўрсатди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, 2та гол урдик, аммо мағлубиятга учрадик. Хатолар устида ишлаймиз. Олдинда янада мураккаб ўйинлар кутиб турибди. Гол қўйиб юборилса, хато фақат дарвозабон эмас, бутун жамоа чекига тушади. Бугунги голларда ҳам фақат Ягудинни айбламаган бўлардим. У ҳаракат қиляпти, баъзи вазиятларда муқаррар голлардан қутқариб ҳам қолди.
Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи): - Аввало, йигитларга миннатдорчилик билдиришим керак. Улар бир киши кам бўлиб ҳам тартибли ўйин кўрсатишди. Танаффус вақтида қизил карточка берилган эпизод видеолавҳасини кўрдим ва бу борада баҳслашиш мумкин. Лекин ҳакам шундай қарорга келган экан, эътирозим йўқ, фақат вазият «қизил»га тортмасди. Жалолиддиновнинг хориж клубига трансфер қилинаётгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман. Агар таклиф тушган бўлса, барчасини раҳбарият ҳал қилади.
«НАСАФ» - «ПАХТАКОР» - 1:0 (0:0)
10 август. Қарши. «Марказий» стадиони. 8729 томошабин.
Ҳакамлар: Султонмурод Абдураҳмонов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Маъруф Тиллоев.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Александр Буров.
Гол: Жавоҳир Сиддиқов (63-пен.).
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғо-либ Ғайбуллаев, 7. Акмал Мозговой, 8. Зафармурод Абдураҳматов, 9. Жавоҳир Сиддиқов (88. Марко Станоевич, 64) 10. Бо-бур Абдухолиқов (32. Зоран Марушич, 86), 19. Стефан Колович (21. Дониёр Нарзуллаев, 86), 22. Игорь Голбан, 34. Шерзод Насруллаев, 70. Жамбули Жигаури (4. Дилшод Комилов, 77), 77. Ойбек Бозоров (23. Валентино Юэл, 77).
«Пахтакор»: 35. Павел Павлюченко, 4. Абдулла Абдуллаев, 5. Му-ҳаммадқодир Ҳамроалиев, 7. Ҳожиакбар Алижонов, 9. Иброҳим Ибрагимов (8. Диёр Холматов, 70), 17. Дос-тон Ҳамдамов (99. Улуғ-бек Ҳошимов, 46), 22. Умар Адҳамзода, 27. Сардор Собирхўжаев (40. Кими Мерк, 84), 30. Отабек Жўрақўзиев (10. Драган Черан, 70), 44. Маҳмуд Маҳаммаджонов (33. Дониёр Абдуманнопов, 46), 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Огоҳлантиришлар: Жавоҳир Сиддиқов (41), Зафармурод Абдураҳматов (58) - Муҳаммадқодир Ҳамроалиев (61).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Абдувоҳид Неъматов («Насаф»).
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Бекзод Арипов.
* «Пахтакор» Суперлига доирасида қаторасига 6та ўйиндан буён «Насаф»ни енголмаяпти - 4та дуранг ва 2та мағлубият.
Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи): - Агар вазиятлардан унумли фойдаланганимизда, таблода бошқача ҳисоб порларди. Ҳар бир ўйиндан олдин йигитларга уқтиряпман - ўзимизга ўзимиз муаммо туғдирмасак, ҳеч ким бундай қилолмайди. Пенальти белгиланган вазиятни кўриб чиқдим. Ҳар доим таъкидлайман, баҳсли ҳолат юзага келса, бизга қарши қарор чиқарилади. Тўпнинг рақиб қўлига теккани табиий ҳолат сифатида баҳоланибди. Кечирасизлар, бу икки хил талқин этиш. Ёзги трансферлардан кўнглим тўлди. Бизда деярли барчаси ўхшаяпти. Энди декабрда сарҳисоб қиламиз. Бош мураббий сифатида «Насаф»ни енголмаётганим? Статистикага эътибор бермайман. Энг муҳими - якунда қайси ўринни эгаллашимиз.
Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи): - Мухлисларга қувонч бағишлашни хоҳлагандик ва бунга эришдик. «Пахтакор»нинг бугун 5-4-1 схемасида ўйнашини кутмагандик. Шунга қарамай, рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уриндик. Ҳимоявий ўйин танлаганига келсак, ҳозирда амалиёт камроқ. Қолаверса, бундай ўйинларда натижа биринчи ўринда туради. 6 очколик баҳс эди. Лекин «Пахтакор»ни ҳисобдан чиқаришга ҳали эрта. Кураш мавсум охирига қадар давом этади. Яннгилардан Коловичга имконият бердик. Чунки у мавсумолди тайёргарлигини ўтаган ва собиқ жамоаси ўйинларида қатнашган. Валентино эса жисмоний томондан ҳали ўзига келгани йўқ. Да Сильва машғулотларга киришди, аммо жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлганича йўқ. Станоевич ўйинидаги пасайиш жароҳатлангани билан боғлиқ. Уни клуб тизимида олиб қолиш масаласини эса вақти келса, кўриб чиқамиз.
«СЎҒДИЁНА» - «МЕТАЛЛУРГ» - 2:2 (2:1)
11 август. Жиззах. «Сўғдиёна» стадиони. 1457 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов, Турғун Жумабоев.
VAR ҳакамлари: Даврон Акмалов, Никита Мустафин.
Голлар: Люпче Дориев (23-пен.), Ислом Қобилов (42) - Балса Секулич (38), Азиз Пирмуҳаммадов (74).
«Сўғдиёна»: 21. Му-ҳаммадюсуф Собиров, 3. Ислом Қобилов, 4. Отабек Аҳадов, 5. Жасур Ёқубов (6. Алишер Салимов, 78), 8. Владимир Йовович, 11. Зоран Петрович, 14. Люпче Дориев (99. Умид Султонов, 73), 15. Хондамир Мустафоқулов (2. Сардор Қулматов, 90+1), 17. Самандар Синдаров, 28. Станислав Андреев (7. Муҳаммадсафо Фозилов, 73), 32. Нодир Сойибов (23. Суҳроб Иззатов, 46).
«Металлург»: 35. Ра-ҳим Давронов, 2. Одил Абдумажидов, 4. Ка-рим Палич (14. Аброр Тошқўзиев, 46), 5. Александр Кучуренко, 6. Худойшукур Сатторов (8. Искандар Шайқулов, 62), 7. Асад-бек Собиржонов (99. Аббос Эргашбо-ев, 69), 15. Азиз Пирмуҳаммадов, 22. Шаҳзод Ғофурбеков, 31. Марко Миличкович (25. Шаҳзод Неъматжонов, 62), 88. Сирожиддин Қўзиев, 98. Балса Секулич (11. Далер Шарипов, 83).
Огоҳлантиришлар: Сардор Қулматов (90+1) - Карим Палич (3), Азиз Пирмуҳаммадов (43).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Азиз Пирмуҳаммадов («Металлург»).
Назоратчи: Темур Галеев.
Комиссар: Владимир Назаров.
Григорий Колосовский («Металлург» бош мураббийи): - Мураккаб ўйин. «Сўғдиёна» бежиз жадвалда пешқадамлар қаторида бормаяпти. Барчасини ҳисобга олиб, жиддий тайёргарлик кўргандик. Жиззах клуби кубок турниридаги оғир ўйиндан сўнг майдонга тушишини ҳам тушуниб тургандик. Мана, ўз имкониятларимиздан фойдаланишга уриндик. Ўйин равишига қарасак, натижа адолатли. Лекин турнир жадвалидаги ҳолатимизни олсак, кетма-кет 2та ўйиндан буён очко йўқотяпмиз. Суперлигада қолишимиз учун эса бизга ғалабалар зарур.
Иван Бошкович («Сўғдиёна» бош мураббийи): - Ҳа, ўйин оғир кечди. Бир неча кун олдин кубокда «Навбаҳор»га қарши майдонга тушган ва кўп куч йўқотгандик. Шунинг учунми, иккинчи бўлимда йигитларда чарчоқ сезилди. 2та гол уриб, ғалаба қозонолмаганимиз аламли. Футболчилар майдонда ўзаро тушунмовчиликларга дуч келишяпти, демак, бу масала устида қаттиқ ишлашимиз лозим.
«БУНЁДКОР» - «АНДИЖОН» - 2:0 (0:0)
11 август. Тошкент. «Бунёдкор» стадиони. 1358 томошабин.
Ҳакамлар: Наим Қосимов, Руслан Самандаров, Амал Султонов, Сардор Миродилов.
VAR ҳакамлари: Аҳрол Рисқуллаев, Аваз Абдуллаев.
Голлар: Музаффар Олимжонов (47), Бобур Йўлдошев (82).
«Бунёдкор»: 1. Марин Любич, 5. Момчило Расо, 6. Бобур Йўлдошев, 7. Шаҳбоз Жўрабеков (66. Азиз Тўлқинбеков, 90+1), 11. Темурхўжа Абдухолиқов (4. Нажмиддин Нормуродов, 90+1), 22. Усмонали Исмоналиев, 23. Асадбек Раҳимжонов (8. Фране Чиряк, 80), 25. Ицуки Урата, 57. Амирбек Тўрақулов, 74. Луис Качорри, 77. Музаффар Олимжонов (41. Андрия Филипович, 72).
«Андижон»: 72. Игорь Литовка, 3. Любиша Пецель (14. Абдураҳмон Комилов, 68), 5. Абдулвоҳид Ғуломов, 9. Леван Арвеладзе, 10. Илҳом Абдуғаниев, 15. Владимир Бубанья, 17. Фарҳод Соҳибжонов (11. Вагиз Галиулин, 68), 26. Му-ҳаммадкарим Тоиров (18. Дамир Темиров, 79), 28. Ислом Маматказин, 71. Бектемир Абдуманнонов (99. Шаҳром Самиев, 68), 77. Рустам Турдимуродов (13. Сардор Азимов, 79).
Огоҳлантиришлар: Бобур Йўлдошев (7) - Муҳаммадкарим Тоиров (77).
Ўйиннинг энг яхши футболчиси: Темурхўжа Абдухолиқов («Бунёдкор»).
Назоратчи: Темур Абдуллаев.
Комиссар: Қудрат Мадраимов.
* «Бунёдкор» Суперлигада 6та ўйинга чўзилган ғалабасиз серияси (2та дуранг ва 4та мағлубият)га чек қўйди.
Александр Хомяков («Андижон» бош мураббийи): - Нима дейишим мумкин? Бизда кўп нарса ўхшамади. Рақиб эса ғалабага мос ўйин кўрсатди ва мукофотланди. Нима бўлганини ўзим ҳам тушунолмай қолдим. Айниқса, ҳимояда асабийлик кузатилди. Икки нафар марказий ҳимоячимиз ҳаводаги аксарият курашларда имкониятни бой берди. Қанотларда фаоллик кўрсатиши кутилган футболчилар ҳам суст ҳаракатланишди. Ҳозир бирор фикр билдиришим қийин. Ҳужум ташкил этишда бир қатор режаларимиз бор эди, лекин ўхшамади. Айбни бирор футболчига ағдаролмайман. Мағлубият сабабларини таҳлил қилишим зарур.
Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи): - Жуда эмоционал ҳолатдаман. Ушбу ғалабани узоқ вақт кутдик. Ажойиб ўйин ва соф жамоавий ғалаба. Бугун бошқа натижа қониқтирмасди. Мен ҳеч қандай ўзгача услуб йўқ. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз. Ҳа, ҳар доим бундай футбол намойиш этолмаймиз - узун узатмалар ва тезлик. Агар оддий мухлис бўлганимда, ўйинни яна бир марта томоша қилардим. Маҳамаджонов жамоада қолишини истагандим. Аммо футболчининг ўзи кетишни ўйласа, уни мажбурлаб ушлаб туришдан маъно йўқ. Янги легионерлар бугун яхши ўйнашди. Уларни нега таклиф этганимизни эса «Бунёдкор»да селекция ишлари билан шуғулланадиганлардан сўраганингиз маъқул. «Болбой»га бақирганим? Ҳа, хунук ҳолат юз берди. Футбол - ҳиссиётларга тўла спорт тури. Ўша йигитчадан кечирим сўрадик, энди унга футболчилар дастхати туширилган форма совға қиламиз...
12 август (душанба)
19:00 ОКМК - «НАВБАҲОР»
Олмалиқ. ОКМК стадиони.
Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов.
20:00 «СУРХОН» - «ҚИЗИЛҚУМ»
Самарқанд. «Динамо» стадиони.
Бош ҳакам: Олим Тўйчибоев.
тур иҚтибослари
- Охирги 3та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпмиз. Қисқаси, босқичма-босқич кучаймоқдамиз. Александр Крестинин («Локомотив» бош мураббийи).
- Танаффус вақтида қизил карточка берилган эпизод видеолавҳасини кўрдим ва бу борада баҳслашиш мумкин. Лекин ҳакам шундай қарорга келган экан, эътирозим йўқ, фақат вазият «қизил»га тортмасди. Виталий Левченко («Нефтчи» бош мураббийи).
- Бош мураббий сифатида «Насаф»ни енголмаётганим? Статистикага эътибор бермайман. Энг муҳими - якунда қайси ўринни эгаллашимиз. Максим Шацких («Пахтакор» бош мураббийи).
- «Болбой»га бақирганим? Ҳа, хунук ҳолат юз берди. Футбол - ҳиссиётларга тўла спорт тури. Ўша йигитчадан кечирим сўрадик, энди унга футболчилар дастхати туширилган форма совға қиламиз... Илёс Зейтуллаев («Бунёдкор» бош мураббийи).
ТУРНИР ЖАДВАЛИ
(ЯКШАНБА КУНГИ ҲОЛАТ)
1 НАСАФ 14 8 5 1 19-9 29
2 ОКМК 14 8 2 4 25-17 26
3 СЎҒДИЁНА 14 7 3 4 25-19 24
4 ПАХТАКОР 14 6 4 4 21-18 22
5 НЕФТЧИ 14 6 4 4 16-13 22
6 ОЛИМПИК 14 5 5 4 17-13 20
7 НАВБАҲОР 13 4 7 2 18-14 19
8 АНДИЖОН 15 4 7 4 24-21 19
9 ҚИЗИЛҚУМ 14 4 6 4 15-16 18
10 СУРХОН 13 4 4 5 15-18 16
11 ДИНАМО 14 3 5 6 16-20 14
12 ЛОКОМОТИВ 15 2 6 7 14-24 12
13 БУНЁДКОР 15 2 5 8 10-25 11
14 МЕТАЛЛУРГ 15 0 9 6 13-21 9
ТЎПУРАРлар:
Люпче Дориев («Сўғдиёна») - 10та (3та пен.)
Тома Табатадзе («Навбаҳор») - 8та (4та пен.)
Драган Черан («Пахтакор») - 7та (2та пен.)
Шоҳруҳ Абдураҳмонов («Сўғдиёна») - 6та
Достон Ҳамдамов («Пахтакор») - 5та
Зоран Марушич («Насаф») - 5та
Жоэль Кожо («Динамо») - 5та (1та пен.)...
16-тур
15 август (пайшанба)
18:00 «МЕТАЛЛУРГ» - «НЕФТЧИ»
20:15 «ОЛИМПИК» - «СЎҒДИЁНА»
16 август (жума)
19:00 «ДИНАМО» - ОКМК
20:00 «ҚИЗИЛҚУМ» - «НАСАФ»
18 август (якшанба)
19:00 «АНДИЖОН» - «СУРХОН»
20:15 «ПАХТАКОР» - «ЛОКОМОТИВ»
19 август (душанба)
19:30 «НАВБАҲОР» - «БУНЁДКОР»
Involved in this affair, He trusts to you how the Dodo solemnly, rising to its feet, 'I move that.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Нефтчи" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.
Суперлиганинг 25-тури доирасида "Қизилқум" устидан қозонилган ғалабадан кейин "Навбаҳор" бош мураббийи Сергей Лушчан матбуот анжуманида қатнашди.
Анчелотти "Леганес"га қарши ўйинни "Ливерпуль" билан бўладиган учрашувга тайёргарлик сифатида кўрмоқда.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789