АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Футболда янги қоидалар. Ўҳў, миллионлар ўйинида узоқ кутилган инқилоб!
Ўзгаришларни Арсен Венгер ва Флорентино Пересдек буюк «аллома»лар маъқулладилар. Тўғри, ҳозирча, янги қоидалар фақат Нидерландияда, қолаверса, мавсум-2023|2024дан эътиборан синаб кўрилади.
Нима юз берди?
Нидерландия ҳаваскорлар футболи раҳбари Ян Дирк ван Дер Зининг баёнотига кўра, мамлакат Қироллик футбол иттифоқи янги қоидаларни ички чемпионатнинг 2-дивизионида, 2023|2024 йиллар мавсумида тажриба сифатида амалиётга татбиқ этишни режалаштирмоқда: «ҚФИ мутасаддилари футболдаги янги қоидалар 2017 йилдан ҳаваскорлар даражасида синовдан ўтказилгани ҳақида ФИФА ва УЕФАга ахборот беришди. Мазкур ўзгаришлар ўйин тезлигини ошириб, ҳалол ва мухлислар учун қизиқарли ўтишини таъминлаши лозим. Навбатдаги вазифа - Нидерландия чемпионати 2-дивизиони учун 2023|2024 йиллар мавсуми низомини яратиш. Унга клублар вакиллари ва Халқаро футбол ассоциацияси (IFAB) кенгаши билан маслаҳатлашган ҳолда, тегишли тузатишлар киритиш мумкин».
Ғоя қаердан чиқди?
Мазкур ғояни 2017 йили IFAB олға сурганди. Эслатма, футболчилар ва клублар хулқини яхшилаш, ўйиннинг адолатли ўтишини таъминлашга қаратилган молиявий «Фэйр-плей» қоидасини ҳам айни шу ташкилот ишлаб чиққанди. «90 дақиқалик одатий учрашувда чинакамига қизиқарли жараён, яъни тўпнинг майдондаги вақти 60 дақиқага ҳам етмаслиги мухлисларни ранжитмоқда. Тавсия этилаётган режалар эса вақтни тежаш ва ўйин тезлигини оширишга хизмат қилади», - дейилади янгиликларга оид ҳужжатда.
Таклифлар орасида жумладан, қизиқарли бандлар ҳам мавжуд:
1. Жарима ва бурчак зарбаси, яна тўпни дарвоза олдидан ўйинга киритаётган паллада футболчига «ўзига ўзи узатма» ҳуқуқини бериш.
2. Стадион таблоси бош ҳакамнинг соати билан бир текис ишлаши ва тўхташини таъминлаш.
3. Тўп ҳаракатда бўлиб турган вақт ҳам дарвоза олдидан зарба йўллашга рухсат бериш.
Янги қоидаларга кимлар мойил?
Аввало, топ-клублар президентлари. Улар айниқса, ўйин вақтининг қисқартилиши тарафдорилар. Зеро, вақтни сунъий тарзда чўзиш кучли клубларга сира ёқмайди. Дейлик, «Наполи» президенти Аурелио де Лаурентис 2018 йилдан буён шу масалада тортишмоқда: «Тушунинг, футболни ўлдиряпмиз. Келажакка боқиб, тегишли хулоса чиқариш лозим. Қаранг, ёш авлод видеоўйинларга мубтало бўлиб улгурди. Биз эса ҳамон чўкяпмиз. Ҳозир дунёга келган болакайлар 8 йилдан кейин футболга умуман бефарқ бўлиб улғаядилар. Бунинг сабаби шуки, 45 дақиқалик икки бўлим улар учун зерикарли туюлади. Жуда кўп ўйинлар шунчаки, уйқу чақиради. Тан олиш керак, жисмонан бақувват футболчилар ҳам 1,5 соатни қизиқарли кураш суръатида ўтказолмайдилар».
Видеоўйинлар таъсири ва ўйин вақтининг қисқартилиши хусусида «Реал» президенти Флорентино Перес ҳам гапирганди: «Ёш авлод вакиллари турли ўйинлар столи атрофидан қўзғалмасликка ўрганиб қолишди. Уларнинг наздида - футбол кўп вақт «ўғирлайдиган» томоша. Билмадим, балки ўйин давомийлигини қисқартириш ҳақида бош қотириш керакдир». Яқин ўтмишнинг таниқли ҳакамларидан бири Марк Клаттенбург ўз мақоласида кўплаб футболчилар чўзилишлар учун қўшиб бериладиган вақт озлигидан норози бўлишганини маълум қилгач, ФИФА ҳам бу масалани кўриб чиқишни лозим топди. Клаттенбургнинг 2022 йилда баён этган фикрлари: «Қўшимча вақт баҳсли ечим эканлиги барчага маълум. Ютаётган жамоа озроқ, мағлубиятга учраётгани эса, кўпроқ вақт қўшиб берилишини талаб этиши ўз-ўзидан тушунарли. Ўйлайманки, бу муаммонинг тўғри ечими - футболга ҳам «тоза вақт» қоидасини киритиш. Яъни 60 дақиқалик ўйин. Мазкур ғоя устида УЕФА Ҳакамлар қўмитаси раҳбари Пьерлуижи Коллина иш олиб бормоқда. Баскетбол тажрибасидан келиб чиқсак, бу тизим футболда ҳам қўл келиши мумкин. Бунда ҳакам ўйиндаги барча тўхталишлар - тўп майдондан чиқиб кетган, жароҳатлан футболчига тиббий ёрдам кўрсатилган вақтни инобатга олади. Шу тариқа ўйин давомийлиги қайд этилади ва вақт борасидаги зиддиятлардан қутуламиз. Ҳозир футбол учрашуви 90 дақиқа давом этади. Бироқ амалда соф ўйин вақти анча кам. Аслида 60 дақиқага ҳам етмайди. Айнан футболда «вақт чўзиш» ибораси тез-тез ишлатилишининг боиси ҳам шу. Ҳисобда олдинда бораётган жамоа футболчилари финал ҳуштаги чалинишини яқинлаштириш мақсадида ўйинни тўхтатиш учун турли айёрликлардан ҳам фойдаланадилар табиий равишда».
Ўйин вақтининг қисқартилиши хусусида «Тоттенхэм» клуби ва Бельгия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Ян Вертонген ҳам ижобий қарашга эга: «Футбол имкон қадар тезроқ «тоза вақт» тизимига ўтиши лозим. Футболчилар мунтазам равишда йиқилиб, кучли оғриққа дуч келганликларини тасвирлаш, бунга ҳакамни ишонтиришга уринадилар. Бундай муғомбирлик мухлисларнинг асабларига салбий таъсир этади, ўйин лаззати йўқолади. Одамлар стадионга театр томошаси эмас, сермазмун кураш кўриш учун талпинадилар ахир».
Футболда нималар ўзгаради?
Ислоҳотнинг энг инқилобий, муҳим жиҳати - ўйин вақтининг қисқариши. Лекин фақат шу эмас. Келинг, энди футбол қандай кўриниш олишини тасаввур қилиб кўрайлик:
1. Бир бўлим 45 эмас, 30 дақиқадан иборат бўлади ва ўйиннинг умумий вақти 60 дақиқага тушади.
2. Бунда фақат тўп майдонда бўлган вақт ҳисобга олинади. Турли сабабларга кўра, юзага келадиган тўхталишлар вақти таймер ҳисоби тўхтатилади. Мазкур қоида баскетболда қўлланилади.
3. Лимитланган вақт қоидасидан фарқли равишда, футболчи алмаштириш чекланмайди. Яъни мураббий ўйин давомида барча футболчиларни бирданига алмаштириш ҳуқуқига эга бўлади.
4. Ўзгаришлар тўпни ён чизиқдан ташлаш ва жарима зарбалари ҳолатига ҳам тааллуқли. Дейлик, тўпни ён чизиқдан оёқда ўйинга киритишга рухсат берилади. Бу масалада ФИФА Футболни глобал ривожлантириш бўлимини бошқараётган ислоҳотлар ишқибози Арсен Венгер жонбозлик кўрсатмоқда.
5. Жарима зарбасини амалга оширишда дриблингдан фойдаланиш бўйича белгиланган тақиқ бекор қилинади.
6. Сариқ карточка хоккейдаги каби таъсир кўрсатади: жазоланган футболчи 5 дақиқага четга чиқарилади.
Эксперимент қанча давом этади?
Лойиҳани татбиқ этиш 2023|2024 йиллар мавсумида бошланади. Унинг қачон якунланиши, эффективлигига тўлиқ баҳо бериш муддати номаълум. Ҳозирча янгиликларнинг футболга мослашиб кетиши хусусида фикр билдириш қийин. Одатда футболдаги ислоҳотлар энг юксак табақадаги мутасаддилар томонидан тавсия этилади. Уларни амалда қўллаш эса футболчилар, мураббийлар ва ҳакамлар чекига тушади. Албатта, ҳар бир экспериментга ўта эҳтиёткорлик билан ёндашилади, ҳаммасини ўзгаришларга кенг имконият қолдирган ҳолда амалга оширилади. Лекин нима бўлганда ҳам, туб ислоҳотлар қадр-қимматини якунда фақат ҳақиқий мухлислар баҳолайдилар.
Ў.УМАРОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Жорий мавсум арафасида 55 миллион евро эвазига «Аталанта»дан харид қилинган Тён Копмейнерс 6 октябрь куни ўтказилган «Юве»нинг «А» Серия 7-тур доирасидаги «Кальяри»га қарши уй учрашуви (1:1)да жароҳат олганди.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789