АНА, ХОЛОС! Тайрон, бу қандай аҳмоқлик?
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Қисқа вақтда турли-туман мемлар қаҳрамонига айланган «Ливерпул»нинг янги ҳужумчиси Дарвин Нуньес хайтерларга кучли жавоб зарбасини йўллади - бир бўлимда «покер»!
Нима, бу калакаларнинг ижобий таъсирими?
Дарвин Нуньес «Ливерпуль» сафига қўшилгани билан шунчаки, калака объектига айланиб қолганди. Чунончи, трансфери 100 миллион еврога баҳоланган уругвайлик ҳужумчи «МЮ» ва «Кристал Пэлас»га қарши кечган ўртоқлик ўйинларида ҳаттоки, тўпга тегинишда қийналди, бўш қолган дарвозага ҳам гол уролмади. Оқибатда унга бағишганган мемлар «парвоз» қила бошлади. Юрген Клопп эса унинг бундай нўноқлигини оёғидаги яра билан боғлади. Орадан ҳеч қанча ўтмай, «РБ Лейпциг» билан назорат ўйинида ҳамма бутунлай бошқа Дарвинни кўрди. «Ливерпуль» Муҳаммад Салоҳнинг голи эвазига танаффусга 1:0 ҳисобида чиқиб кетди ва Клопп иккинчи бўлим бошида мисрлик ҳужумчига ассистентлик қилган Фирминони ўйиндан олиб, Дарвинни жангга ташлади. Эътиборли томони, Луис Диас пенальти ишлагач, футболчилар айнан Нуньесни «нуқта»дан зарба йўллашга чорлашди - голлари ҳисобини очиб олиши учун. Уругвайлик пенальтини ишончли амалга оширмаган бўлмасада, дарвозабон тўпни қайтаролмади. Қаранг, жамоанинг штатли пенальтичиси Салоҳ майдонда бўла туриб, Нуньесга имкон берди. Орадан яна 1-2 дақиқа ўтгач, энди Трент Александер-Арнольд уругвайликни яккама-якка вазиятга олиб чиқди ва у тўпни дарвозанинг узоқ бурчагига «қадади». Нуньес кейинчалик ёш ярим ҳимоячилар - Стефан Байчетич ва Харви Эллиотт комбинациясига нуқта қўйди - «хет-трик». Якунда Дарвин тезкор ҳужумда Фабиу Карвалью узатмасидан сўнг «покер»ни расмийлаштирди.
Ўйиндан сўнг Нуньеснинг 4та голи видеоси яхлит ҳолда «Ливерпуль» расмий каналига жойлаштирилди - ажойиб тўплам. Ҳа, Дарвинга «РБ Лейпциг»нинг танаффусдан кейин иккинчи дарвозабон Янис Бласвихга таянгани ҳам қўл келди. Ҳар ҳолда, у пенальтига сабабчи бўлди, яна охирги голда ишончсиз ҳаракатланди. Бошқа томондан, кипер бир вазиятда уругвайликнинг бош билан йўллаган ажойиб зарбасидан кейин тўпни мўъжизавий тарзда қайтарди (акс ҳолда, Нуньес «пента-трик»ни нишонлармиди?) «Кўпчиликнинг фикрича, трансфер баҳоси футболчига босим юкламаслиги керак. Лекин футболчи ҳам аввало, инсон эканлигини унутмайлик, - деди Юрген Клопп ўйиндан кейин. - Ҳозирги авлод бўлар-бўлмас нарсалар ёзиладиган ижтимоий тармоқлардан бохабар. Агар биринчи уриниш ўхшамаса, футболчида ҳаяжон ошади ва ортидан шунга ўхшаш мемлар пайдо бўлади. «Покер» - бу каби мунозараларни тўхтатишнинг энг яхши йўли. Бизда ҳали Дарвиндек ҳужумчи ўйнаган эмас, у чиндан ҳам, жуда зўр!» Клопп шунингдек, пенальтидан воз кечган Салоҳни ҳам алоҳида мақтади: «Унинг шартномасида шунчалик сахийлик кўрсатиши хусусида банд ёзилган-ёзилмаганини билмайман, лекин Дарвинга ҳиммат кўрсатиб, зўр иш қилди, албатта!»
Нуньес 27 июль куни Австрияда «Зальцбург»га қарши кечадиган синов ўйинида муваффақиятини ривожлантириши мумкин. 30 июль санасига эса Англия суперкубоги ўйини белгиланган - «Ливерпуль» амалдаги чемпион «Манчестер Сити»га қарши.
Д.АЛИМОВ тайёрлади
ЧЛ-2024|2025да жуда зўр старт олган «Астон Вилла» лига босқичи 4-турига келиб, биринчи мағлубиятни тан олди.
Яқинда «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд жамоаси учун 100-голини ҳадя этиб, жаҳон миқесидаги тенгсиз натижани қайд этди - бунинг учун тўпурарга 105та ўйин етарли бўлди.
Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.
Introduction about the author of this blog
Манзил
214 West Arnold St. New York, NY 10002
Phone
+(123) 345-6789