Рейтинг: Энг қимматбаҳоси ҳам ва энг кўп маош оладигани ҳам Килиан!

Рейтинг:  Энг қимматбаҳоси ҳам ва энг кўп маош оладигани ҳам Килиан!

Transfermarkt портали ўз тал­қини бўйича жаҳоннинг айни кунлардаги энг қимматбаҳо футболчилари рўйхатини янгилади.

Унда Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе пешқадамлик қилмоқда. Германия портали экспертлари 22 ёшли голеадор трансферини 160 миллион еврога баҳолашмоқда.

Килиан Мбаппенинг рейтингдаги бош таъқибчиси - Эрлинг Холанд. «Манчестер Сити»нинг норвегиялик ҳужумчисига қўйилган баҳо - 150 миллион евро. 3-ўринда «Реал» вакили Винисиус Жуниор қайд этилди - 120 миллион евро. Бошқа бирор футболчининг трансфер қиймати 100 «лимон»га етмайди. Хусусан, «Барселона»нинг келажак умиди Педри 90 миллион еврога баҳоланди - 4-ўрин.

Диққатни тортадиган томони, замонамизнинг энг қимматбаҳо 10 нафар футбол юлдузи қаторида на Лионель Месси ёки Неймар ва на Криштиану Роналду бор. 

Айтганча, "Форбес" нашри дунёнинг энг сердаромад футболчилари рейтингини тузиб чиқди ва унда ҳам 1-ўринни айнан “ПСЖ” билан шартномасини янгилаган Мбаппе эгаллаб турибди.
Килиан бир неча йиллардан бери 1- ва 2-ўринларни ҳеч кимга бермай келаётган Месси ва Роналдуни ортда қолдирган. У бир йилда ишлаб топадиган пул: 128 000 000 доллар ёки 1,4 триллион сўм.

Топ-10 лик қуйидагича: 
1. Мбаппе – 128 млн доллар (футболдан: 110 + ундан ташқари: 18);
2. Месси – 120 млн (65+55);
3. Роналду – 100 млн (40+60);
4. Неймар – 87 млн (55+32);
5. Салоҳ – 53 млн (35+18);
6. Ҳоланд – 39 млн (35+4);
7. Левандовски – 35 млн (27+8);
8. Азар – 31 млн (27+4);
9. Инеста – 30 млн (25+5);
10. Де Брюйне – 29 млн (25+4).


**Ойлик маош ва ҳомийлик шартномалари биргаликда ҳисобланган